Kорхоналарда технологик жараёнларни оптималлаштириш
Ҳозирги вақтда корхоналар амалиётида стратегик бошқаришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу уларнинг ваколатини кенгайиши ҳамда ўзларининг иқтисодий аҳволи учун жавобгарликлари даражасининг ошганлиги билан боғлиқдир. Замонавий бошқаришнинг сифати корхоналар самарадорлигини белгилаб беради. Шу боис корхоналарга энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири саналади. Ҳозирги вақтда корхоналарнинг кўпчилиги ўз тараққиётининг концепциясини, стратегиясини ҳамда дастурини ишлаб чиқиши зарур. Ҳар қандай корхонанинг узоқ муддатли ютуқлари ишлаб чиқилган стратегияга боғлиқ бўлади. Агар корхонанинг ривожланиш стратегияси бўлмаса у ёки бу хатоликлар билан ишлаб чиқилган бўлса, бу ҳол корхонага бозорда барқарор ва мустаҳкам ўрин эгаллаш учун имкон бермайди. Замонавий илм-фан ва амалиёт стратегик режалаштириш ҳамда бошқаришнинг катта тажрибасига эга, аммо кўпгина стратегиялар ҳалигача ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига мослаша олмаяпти. Бу ҳали ҳанузгача стратегик бошқаришнинг барча муаммолари ҳам ўз ечимини топмаганлигини кўрсатадики, бундай ҳол, биринчи навбатда, корхона ривожланиши стратегик барқарорлигининг механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 2019 йил Стратегик бошқарув тизимида корхонанинг келажак фаолиятининг ретроспектив кўрсаткичларини ўрганиш ва экстропfляция усулини қўллаш асосида белгиланиши назарда тутилади. Экстраполяция - бу ўтган замонда ўрнатилган тенденцияларни келгуси давр учун ҳам жорий этилишидир. Бошқача айтганда, прогноз ишлаб чиқишда, келгусида корхона фаолиятининг шарт-шароитлари ёмонлашмайди, демак, ўтган даврларга нисбатан корхона фаолиятининг якуни яхши бўлишлигидан келиб чиқилади. Корхона тараққиётини оширувчи тенденция (тренд)нинг намоён бўлиши шундан иборатдир. Корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш учун ривожланиш тенденциясини (трендини) ифодаловчи комплекс интеграл кўрсаткич ишлатилади; чуқурроқ таҳлил қилиш ва захираларни аниқлаш учун кўрсаткичларнинг кенгайтирилган тизимидан фойдаланилади. Шундай қилиб, корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш - корхона фаолиятининг турли томонларини баҳолашни назарда тутади, бунинг устига, бундай баҳолаш динамикликда ва маконда амалга оширилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш (маҳсулот сифатини туширмаган ҳолда) деб белгиланган. Корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларини аниқлашда М.Портернинг рақобат устунликларини таҳлил қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. М.Портернинг рақобат устунликларининг энг асосийси харажатларни минималлаштириш стратегияси ҳисобланади. Корхонанинг харажатлар таркибини аниқлаш кенг тарқалган усул бўлиб, у ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннарх калькуляция ҳисоб- китобининг тахлили орқали амалга оширилади. Махсулот танархининг хом- ашёлар таркибини, ундаги импорт ва махалий хом - ашёлар таркиби ва улушини аниқлаш, тахлил қилиш мухим аҳамиятга эга. Шунингдек, корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларини аниқлашда махсулот таннархида электр-энергия қувватлар сарф-харажати ҳамда улушини аниқлаш ва тахлил қилиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Энергия манбалари ва коммунал хизматлар нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик, корхоналарда технологик жараёнларни оптималлаштириш ҳисобидан маҳсулот таннархини пасайтириш, экспорт нархларини шакллантиришга доир янги механизмларни жорий этиш, маҳсулот таннархи таркибига кирувчи харажатларни асоссиз оширилишига йўл қўймаслик корхоналарнинг молиявий ҳолатини янада яхшиланишига замин яратади.
Корхоналарнинг давр харажатларини оптималлаштиришга катта эътибор бериш лозим. Бунда, авваламбор, маъмурий-бошқарув харажатларини тежаш керак, яъни бошқарув тизимини қайта кўриб чиқиш ва кераксиз бўлган лавозимлардан воз кечиш керак. Шунингдек, корхонада маҳсулот сотиш бўйича харажатларни ҳам тежаш бўйича керакли чора- тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Бунда, асосан, маҳсулотларни ортиш - туширишда фойдаланиладиган ишчилар қўл меҳнатининг ўрнини техникалар билан алмаштириш, тайёр маҳсулотларни савдо нуқталарига етказишда кам харажатли транспорт хизматларидан фойдаланиш, маҳсулотларни сақлаш, ишлов бериш, саралаш ва жойлаш (ўраш) жараёнларини автоматлаштириш орқали харажат сарфини камайтириш лозим.
Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш йўлларини излаб топиш лозим. Бизга маълумки, маҳсулот таннархини икки йўл орқали пасайтириш мумкин: биринчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали, иккинчидан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш орқали. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари мавжуд, лекин бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш имкониятларини ҳам инобатга олиш лозим. Чунки бозордаги маҳсулотга бўлган талабни ўрганмасдан туриб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўлмайди. Ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам тадқиқ қилиш ва янги сотиш каналларини очиш корхонанинг бош масаласи ҳисобланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |