Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Калийли ўғитларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари учун аҳамияти



Download 0,62 Mb.
bet6/14
Sana18.03.2022
Hajmi0,62 Mb.
#500255
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
silvinni nitrat kislotada parchalab xlorsiz kalijli ogit olish texnologiyasini-конвертирован

Калийли ўғитларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари учун аҳамияти


Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш жараёнида таркибига 30 дан ортиқ кимёвий элементлар, шу жумладан: кислород, водород, углерод, азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт, темир, марганец, бор, рух, мис, молибден ва кремнийлар кирадигантурли озуқа моддалари ишлатилади.
Ўсимликлар кислород, водород ва углероднинг асосий миқдорини хаво ва сувдан олади, қолган элементлар эса илдиз системаси орқали тупрпоқдан сўрилади. Минерал озиқлантиришда азот, фосфор ва калий элементлари мухим ўрин эгаллайди. Калий ўсимликларда борувчи ўсиш ва модда алмашинуви жараёнларини бошқарувчи бир қанча физиологик функцияларга таъсир кўрсатади.
У ўсимликларда крахмалнинг хосил бўлиш, парчаланиш ва айланиш жараёнига таъсир кўрсатади, аминокислоталар ва оқсиллар синтезида аммиак азотининг ишлатилишини кучайтиради, бошқа озуқавий элементлар ва
ферментларнинг фаоллигини ростлайди, шунингдек сув таъминотини хам тартибга солади. Ўсимликларда ўзлаштирилишига қараб калий 3 турга бўлинади: 1)сувда эрувчан, 2)алмашинувчи (ютилган), 3)эримайдиган.
Сувда эрувчан бирикмаларига калий нитрат, сулфат, хлорид, карбонат, фосфоат ва гуматлар киради.калийнинг сувда эрувчан бирикмалари 1 кг тупроқда ўртача 10 мг ни ташкил этади.
Алмашинувчи калий тупроқда ионитлар вазифасини бажарувчи коллоидларда ютилиши хисобига хосил бўлади. Бундай калий ўсимликларда сувда эрувчан калийга нисбатан камроқ ютилади. Алмашинувчи калийнинг тупроқдаги миқдори тупроқ турига қараб 1 кг тупроқда 40 дан 500 мг гача ўзгаради.
Эримайдиган калий бирикмалари тупроқда таркибида калий тутган алюмосиликатлар кўринишида бўлади(ортоклаз, мусковит, биотит ва х.к.). Бу бирикмалар глина, дала шпати ва слюда таркибига киради. Бу минераллар таркибига кирувчи калий ўсимликларда жуда кам ўзлаштирилади. Маданий тупроқлар таркибида калий миқдори турлича.
Энг кам калийли тупроқлар бу торфли тупрпоқлардир (0.03-0.2%), энг бойлари эса суглинали ва глинали тупрпоқлардир (1.8-2.7 %). Алмашинувчи калий тупроқдаги умумий калий миқдорининг 1-2 % ни ташкил этади, эрувчан калийнинг миқдори эса алмашинувчи калийнинг 0.1-0.2 % ни ташкил этади.
Тупроқдаги калийнинг асосий миқдори эримайдиган бирикмалар кўринишида бўлади. Тупроқдаги калийнинг анчагина миқдори хосил билан чиқиб кетади, чунки у ўсимликларнинг барча тўқималари ва органлари таркибига киради. Қуруқ моддага нисбатан хисобланганда унинг миқдори: бошоқлилар донида – 0.4-0.7 %; картошка тугунида – 3 % атрофида; қанд лавлаги илдизида – 2 % гача; кунгабоқарда, табакда ва гречкада – 7-8 % К2О бўлади.
Тупроқдан хосил билан чиқиб кетадиган озуқа моддалари миқдори ўсимлик турига ва унинг хосилдорлигига боғлиқ ва у қуйидаги кўрсаткичлар
билан характерланади (кг К2О/га): жухори- 130-190, буғдой – 40-120, картошка тугунларида – 140-250, қанд лавлаги – 250-300. Агар озуқа моддалар ўрни ўз вақтида тўлдирилмаса , тупроқ қошшоқлашиб қолади ва хосилнинг камайиб кетишига олиб келади. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларидан илдиз мевали ўсимликлар (қандлавлаги, картошка), кунгабоқар, дуккаклилар, гречиха, сабзавотлар калийли ўғитларга энг таъсирчанлари хисобланади.
Қулай иқлим шароитида калийли ўғитлар киритиш билан қуйидаги товар махсулотлари олинган ( 1 кг К2О га кг махсулот): картошка – 25-35, қандлавлаги – 30-40, қишки буғдой – 3-5, шоли – 3-5. Бундан ташқари ўсимликлар етарлича озиқлантирилганда уларнинг совуққа, касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилиги ортади.
Озиқлантирилган ерлардан олинаган сабзавотларузоқ масофаларга ташишда ва узоқ вақтга яхши сақланади. Калийли ўғит сифатида калий хлор, аралаш калийли тузлар, калимагнезия ва калий сулфатлар ишлатилганда тупроққа калий ионларидан ташқари Na, Mg, Cl, SO4 ионлари хам тушади, шунинг учун ўсимлик ривожланишида юқорида санаб ўтилган элементларнинг ролини хам хисобга олиш керак. Ўсимликларда натрийнинг ахамияти етарлича ўрганилмаган [17].
Бу элементнинг ўсимликдаги калийни унинг ёшроқ органларига етиб боришига кўмаклашиши маълум. Лавлаги, карам, пахта каби ўсимликлар тупроққа бир вақтда натрий хам киритилганда калийни анча яхши ўзлаштиради. Лекин тупроқда натрий йиғилиб қолса бу тупроқнинг шўрланишига олиб келади.
Магний хлрофилл таркибига киради, ўсимликларда тикланиш жараёнларининг боришини яхшилайди, оқсиллар хосил бўлишида ва фосфорнинг минерал бирикмалардан органик бирикмаларга ўтишида мухим ўрин тутади. Минерал ўғитлар таркибидаги магний - хлорнинг зрарли таъсирини камайтиради.
Хлор камс миқдорларда яхши таъсир кўрсатади, аммо унинг миқдори ортиб кетса баъзи физиологик хоссаларига зарарли таъсир кўрстади ва хосилнинг сифати пасайиб кетади. Картошка, табак, томатлар, узум, гречка, дуккакли ва цитрусли ўсимликлар хлорга жуда таъсирчан. Қандлавлаги ва ғўза каби ўсимликлар хлорнинг зрарли тасирига анча чидамли.
Олтингугурт ўсимликлар томонидан сулфат-ион кўринишида ўзлаштирилади. У ўсимлик мойлари ва оқсиллари, хамда бир қанча аминакислоталар ва витаминларнинг таркибий қисми хисобланади. Кўпгина ўсимликлар олтингугуртни худди фосфордек ўзлаштиради, кунгабоқар ва унга ўхшаш мағизли ўсимликлар эса хатто фосфордан хам кўп ўзлаштиради.

    1. Download 0,62 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish