Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,32 Mb.
bet12/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

P. infestans замбуруғи Хромиста дунёси, Оомикота филуми, Оомицетлар синфи, Пероноспоралес тартиби, Питиацеа оиласи, Фитофтора туркумига мансуб бўлган замбуруғсимон организм ҳисобланади. Ушбу филумга мансуб замбуруғларнинг ножинсий кўпайиши иккита ҳар хил хивчинчали (олдингиси–тукли, ортдагиси–силлиқ), ҳаракатчан зооспоралар, кам турларда конидиялар ёрдамида амалга ошади. Хивчинчалар латерал ҳолатда ҳам бўлиши мумкин, бунда ҳам туклиси олдинга, силлиғи орқага қараб жойлашади. Улар зооспорангийлар ичида ҳосил бўлади. Зооспорангиофора ва зооспорангийларининг шакли ва тузилиши диагностик аҳамиятга эга. Вегетатив босқичи (талломи) диплоид, редукцион бўлиниши (мейоз) ривожланаётган гаметангийларида, жинсий жараёндан олдин юз беради. Жинсий жараёни – оогамия, дифференцияланган жинсий органлари (гаметангийлари) – оналик (оогоний) ва оталик (антеридий) аъзолари воситасида амалга ошади. Оогонийда битта ёки кўп тухум ҳужайралари мавжуд; антеридийнинг таркиби кўп ядроли, сперматозоидларга дифференциялашмаган. Жинсий жараёнда оогоний ва антеридийнинг таркиби қўшилади ва ооспора деб аталадиган тиним даври зиготаси ҳосил бўлади.
Пероноспоралар тартибининг намояндалари яхши ривожланган, септаланмаган мицелийга ва аксарияти шаклланган зооспорангиофораларга эга. Тиним даври спора (ооспора) лари қолиб кетган туганакларда ёки ўсимлик қолдиқларида сақланади, сўнгра, қулай шароит кузатилганида ўсади ёки калта гифада, ё бевосита типик зооспорангиофорада жойлашган зооспорангий ёхуд тўғридан-тўғри зооспоралар ҳосил қилади. Зооспоралари узунлиги ҳар хил бўлган икки хивчинчали. Ножинсий кўпайиши конидиялар (бевосита муртак гифа ҳосил қилиб ўсадиган спорангийлари) билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Питиацеа оиласи турларининг аксарияти сапротрофлардир. Зооспорангиофоралари ҳам гифаларига ўхшайди. Зооспорангийлар ўсганида зооспоралар ҳосил бўлади ёки спорангийларнинг ўзлари ҳаво орқали тарқалади ва тушган жойида, конидия каби, мицелий ҳосил қилиб ўсади. Оогонийлари шар шаклли, қобиғи силлиқ ёки тукли ёхуд устида ўсмалари мавжуд, антеридийлари калта тўқмоқ шаклли. Ооспораларнинг шакли ҳам шарсимон. Питиумлар оиласига кирувчи турлар орасида ҳар хил қишлоқ хўжалик ўсимликларининг кўчатлари ва майсаларини зарарлайдиган турлар мавжуд. Бу оила турларининг паразитик хусусиятлари кучли эмас. Улар асосан сапротроф ҳаёт кечирадиган факультатив паразитлар бўлиб, заифлашган ўсимликларга ҳужум қилиш қобилиятига эга, аммо баъзи турлар маданий экинларни анча кучли зарарлаши мумкин.
Фитофтора (Phytophthora) туркуми турларининг мицелийлари кўп ядроли, яхши ривожланган. Зооспорангиофоралари симподиал шохланган, кўринишидан мицелийнинг вегетатив гифаларидан яхши фарқланади. Зооспорангийлари лимон, тухум ёки шар шаклли. Улар спорангиофоралардан ажралиб, шамол ва ёмғир билан тарқалади. Спорангий ичида зооспоралар ҳосил бўлади ёки улар, конидия каби, бевосита гифа ҳосил қилиб ўсади.
P. infestans ўта зарарли эканлиги туфайли ушбу тур айниқса диққатга сазовордир. Бу тур картошка, помидор ва бошқа итузумдош ўсимликларда фитофтороз касаллигини қўзғатади. Ўсимликларнинг ҳам ерусти қисмлари, ҳам туганаклари зарарланади. Касаллик ўсимликлар гуллаш пайтида бошланади. Нам об-ҳавода касаллик тез тарқалади ва ривожланади, бир неча кун ичида ўсимликни нобуд қилиши мумкин. Зарарланган туганаклар ҳосилни йиғиб олиш ва омборларга ташиш пайтида 1-2 ҳафтада бутунлай чириб кетиши мумкин.
Замбуруғ мицелийси ҳужайраларга бўлинмаган, у картошка тўқималарининг ҳужайралараро бўшлиқларида тарқалади ва ҳужайраларга гаусторийлари билан киради. Зарарланган тўқималар нобуд бўла бошлаганида, паразит атрофидаги соғлом тўқималарга тарқалади (4.3.-расм). Баргларда нобуд бўлган ва соғлом тўқималар чегарасида замбуруғнинг оқиш ғубори пайдо бўлади. У патогеннинг зооспорангиофора (конидиофора) ларининг тўпламидан ташкил топади. Спорангиофоралар 2-5 тадан гуруҳларда барг тешикчаларидан ёки тўғридан-тўғри эпидермисни ёриб чиқади. Улар симподиал шохланган, спорангийлари лимон шаклли ва учида ғуддачаси бор. Улар конидиофорадан ажралиб, шамол билан бошқа баргларга ёки ёмғир томчилари билан тупроқ орқали туганакларга тушади.
Атроф-муҳит ҳарорати билан боғлиқ ҳолда спорангий ўсиши икки хил бўлади: юқорироқ ҳароратларда (оптимум 240С) спорангий бевосита муртак гифа ҳосил қилиб ўсади, пастроқ ҳароратларда (оптимум 120С) сув томчисида ўсганида эса спорангий ичида рангсиз, буйрак шаклли, икки хивчинчали зооспоралар ҳосил бўлади; улар сув пардасида бироз сузиб юради, сўнгра картошканинг барги ёки пояси устида ўтроқ ҳолатга келиб, қобиқ билан ўралади ва думалоқ шакл олади, ўсиб, апрессорий ҳосил қилади. Апрессорийдан ингичка муртак гифаси чиқади ва остидаги эпидермис ҳужайрасини бевосита тешиб киради ёки баъзан устьица томонга ўсиб, у орқали киради.
Картошканинг фитофтороз касаллигига қарши курашда чидамли ёки толерант навлар танлаш ва қўллаш; жўякларни баланд қилиш; экишдан олдин уруғлик туганаклар зарарланган ёки зарарланмаганлигини анализ қилиб, соғломларини танлаб олиш, самарали уруғ дорилагичи билан дорилаш; алмашлаб экиш; бошқа картошка ва помидор экинларидан узоқроқдаги далаларга экиш; экин ичида шамол яхши юришини таъминлаш; ўсув даврида экиннинг барча баргларига Превикур 60,7% с.э. (1,5 л/га.), Ридомил Голд 68% с.д.г. (2,5 кг/га.) ёки бошқа фунгицидлардан бирини пуркаш; ҳосилни йиғишдан олдин десикант пуркаб, ўсимликларни қуритиш ва уларнинг қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш тавсия қилинади .
Фитофтороз билан курашнинг кўп йиллик амалиёти, Россияда ҳам, хорижий мамлакатларда ҳам шундан далолат берадики, биологик, кимёвий ва бошқа агротехник тадбирлар мажмуасини қўллаган ҳолда уйғунлашган ҳимоядан фойдаланилгандагина картошка касалликларига қарши муваффақиятли курашишнинг имкони бўлади.
Маълумотларга кўра, картошкани касалликлардан муваффақиятли ҳимоялашнинг биринчи даражали шарти дастлабки инфекция манбаларини йўқ қилишдан иборат. Масалан, кўп йиллар мобайнида Голландияда фитофтороз эпифитотияси вужудга келишининг асосий сабаби омборхоналар ва далалар яқинида жойлашган зарарланган картошка уюмлари бўлганлиги кўрсатилган. Мамлакатда ҳамма жойларда яроқсизлантирилган картошка уюмларини йўқотиш ташкил қилинган бўлиб, бу мазкур инфекция манбаларининг хавфини аҳамиятли даражада камайтиришга олиб келган.
Касалликларни бартараф қилишга қаратилган тадбирлар картошкани ҳимоя қилишнинг интеграцияланган стратегиясидан фойдаланишда катта аҳамиятга эга, омборхоналарни касалланган ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, картошканинг зарарланган барг, пояларини йўқ қилиш ёки яхшилаб кўмиб қўйиш альтернариоз ва фитофторозни чегаралаш бўйича муҳим бирламчи тадбирлар саналади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш услубларидан фойдаланишнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги пайтдаги ҳолатини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, уларнинг ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликлари бор бўлиб, бу уларни тизимли-экологик асосда уйғунлашган заруратини юзага келтиради. Аммо асосий роль экологик хавфсиз фундаментал услубларга берилиши керак.
Ҳимоя услубларининг бутун шаклланиш тарихида асосийлари сифатида қуйидагилар тан олинган: чидамли навларни етиштириш, агротехник усул, карантин чора-тадбирлари (фундаментал усул); оператив услубларга кирадиган кимёвий (фунгицидларни қўллаш) ва биологик (биопрепаратларни қўллаш) усулларидир.
Агротехник усул ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимининг фундаментал экологик асосини ташкил қилади. У муваффақият билан, истисносиз, инфекцияларнинг барча экологик (эпифитотиологик) гуруҳларида қўлланилиши мумкин. Зарарли организмларнинг экологиясига боғлиқ ҳолда агротехник усулларнинг таъсирини кўриб чиқишга бўлган дифференцияланган ёндошув жуда муҳим. У қуйидагиларни ўз ичига олади: алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш, чидамли навларни етиштириш, тупроққа ишлов бериш усулларини қўллаш, органик ва минерал ўғитлар солиш, экиш муддатларига амал қилиш, экиш меъёрларини, ҳосилни йиғиштириб олишнинг муддат ва усулларини ўзгартириш. Бундай ёндошувга сибирлик олимлар томонидан асос солинган. Эпидемиялар хўжайин ўсимликларнинг уларнинг генетик шартланган реакциялари доирасидаги (чидамлилиги) берилувчанлигига ҳам, шунингдек қўзғатувчиларга ҳам таъсир кўрсатадиган ташқи шароитларнинг таъсирига учрайдиган очиқ тизимларда ривожланади. Эпидемияларнинг ривожланишига абиотик ташқи омиллар аҳамиятли даражада таъсир кўрсатади. Ҳар қандай ҳудуднинг иқлим салоҳияти (ҳарорат, намлик, ёруғлик) маълум бир агротехник усулларни қўллаганда патогенлар мажмуасининг зарарлилигини пасайтириш имконини беради.
Минерал ўғитлар ўсимликларнинг озиқланиш шароитларини яхшилайди, навнинг патогенларга нисбатан дала чидамлилиги амалга ошишининг дастлабки муҳим шарти ҳисобланади. Мос келадиган озуқа элементларини танлаб олиш биокимёвий жараёнларнинг йўналишини ўзгартиради ва ўсимликни касалликларга нисбатан кўпроқ ёки камроқ чидамли қилади.
Азотли озуқаларнинг ҳаддан ташқари кўплиги вегетатив ўсишни кучайтиради, ривожланиш вақтини узайтиради, ўсимликни азот сақлайдиган моддалар билан бойитади. Бу моддалар патогенлар учун асосий қувват манбаи бўлиб хизмат қилади ва шу сабабли хўжайин ўсимликларнинг турли этиологик инфекцияларига нисбатан берилувчанлиги ортади.
Нафақат ҳаддан ортиқ, балки фосфор ва калий бўйича балансга келтирилмаган азотли ўғитлар меъёри кўплаб касалликларга нисбатан сабзавот экинларининг чиришларига, картошка фитофторозига, занг ва бошқаларга нисбатан чидамлиликни пасайтиради.
Вегетация даврида ёки сақлаш пайтида картошка доимий равишда атроф-муҳит билан ўзаро алоқада бўлади ва озиқланиш шароитлари картошканинг биологик талабларига қай даражада мос келишига кўра, у нормал ривожланиши ёки ривожланмаслиги мумкин. Озиқланиш шароитларининг нотўғрилиги ўсимликни касалликларга олдиндан мойил қилиб қўйиш мумкин. Калийли ва фосфорли ўғитларга нисбатан азотли ўғитларни кўпроқ миқдорда солинганда картошка баргининг юмшоқ, нозик паренхимаси фитофтороз касаллигига кўпроқ чалинади.
Москва вилоятида ўғитларнинг турли меъёрлари билан тажрибалар олиб борилганида, уларнинг картошка фитофторозининг ривожланишига таъсири аниқланган. Касалликнинг тарқалиши ва ривожланишини пасайтиришдаги энг юқори самара экинни тўлиқ минерал ўғитлар фонида N90 P90 K150 меъёрларда, яъни N:P:K:=1:1:1,6 да етиштиришда олинди. Фитофторознинг тарақалиши 22,2% га камайган, альтернариознинг тарқалиши 13,0% га пасайган, касалликларнинг ривожланиши назорат билан солиштирганда 27,3% бўлган. Ризоктониоз ва картошка калмарази билан касалланган туганакларнинг сони камайди. Бу касалликларнинг ривожланиши мувофиқ равишда 8,0-2,2% га камайди.
Фосфорнинг роли жуда беқиёс: у нуклеин кислоталар таркибига киради, фотосинтез ва нафас олишда, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган қувватнинг ҳосил бўлиши ва кўчишида иштирок этади. Ўсимликлар фосфорли озуқалар билан таъминланганда уларда синтез жараёнлари кучаяди, илдизларнинг ўсиши фаоллашади, пишиши тезлашади, генератив органларнинг ривожланиши яхшиланади. Калий фотосинтезнинг нормал кечишига ёрдам беради, ўсимликларнинг ташқи муҳитнинг ноқулай абиотик омиллари ва зарарли организмларга нисбатан чидамлилигини оширади.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish