Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Фуршет столларини тузаш. Фуршет столларини тузашда хизмат 
кўрсатиш хусусиятлари хисобга олинади. Тажрибадан шу нарса 
аникланганки, бундай банкетларда хар бир киши учун учтадан рюмка, 
битта фужер бўлиши керак. 
Ичимликлар, мева, газак учун анжомлар олдиндан қўйилади. 
Фуршет столини безатиш шиша ва биллур идишлар қўйишдан 
бошланади. 
Қоида бўйича фуршет столларининг хар икки томони ясатилади. 
Фақат хурматли меҳмонлар учун стол бир томонлама ясатилиши 
мумкин. Девор томонга қуйилган столлар ҳам бир томонлама 
ясатилади. Столлар учун шиша, биллур қадахлар, рюмкалар, фужерлар 


135 
ажойиб бир безак бўлиб ярашади. 
Икки қатор тузалган столнинг охирига 10—15 дона фужерни 
учбурчак қилиб қўйилади. Оғзи пастга томон қаратилган бўлади. Стол 
охири 15—20 см буш бўлиши керак. Фужерлар гурухи оралигига 
рюмкалар терилади, хар 10—15 см га биттадан рюмка терилади. 
Рюмкалар қатори марказдан (10—15 см) стол чети томонда бўлиши 
лозим. Демак, рюмкалар қатори оралиш 20—30 см бўлади. 
Гуллар қуйилган гулдонлар, мевалар, ичимликли шишалар 
рюмкалар оралигига стол маркази бўйлаб қўйилади. Пиво, маъданли сув 
шишалари, мева шарбатлари, кваслар фужерлар гурухи қаторида 
туради. Таомномада шарбатлар кўрсатилган бўлса, фужерлар ёнига 
стаканлар қуйилади, улар рюмкалар қаторида турса ҳам булаверади. 
Спиртли ичимлик шишалари этикеткалари меҳмон томонга қаратилган 
холда туриши лозим. 
Стол маркази бўйлаб фужерларни 5—7 донадан «илон изи» 
усулида қуйиб чиқилади. Бунда уларнинг оралари 80—100 см бўлади. 
Рюмкалар, шишалар, фужер гурухлари орасига эса узунасига мева ва 
гуллар қуйилади. «Арча» усулида фужерлар гурухлар бўйича терилади. 
Бир столда бир томонга қаратилади, иккинчи столда қарши томонга
қаратилади. Агар стол битта бўлса, марказидан стол четларига томон 
қуйилади. Мева солинган гулдонлар, гуллар, ичимликли шишалар стол 
уртаси бўйлаб қуйилади. Шишаларни гурух қилиб ёки бир хил оралиқда 
Якка-Якка қўйиш мумкин. 
Фужерлар ва рюмкалар 15—18 донадан ёки кўпроқ қилиб, стол 
бўйлаб стол ўқига нисбатан 30—45° да қуйилади. Хар хил фужерлар 
дид билан навбатма-навбат терилади. 
Турли хил рюмкалар гурухлари оралиги 30—50 см бўлади. Улар 
орасига гуллар, мевалар солинган гулдонлар ва ичимлик шишалари 
қуйилади. Турли қуринишдаги рюмкалар, қадахлар, фужерлар 
келадиган кишиларга мўлжаллаб, олдиндан қуйиб чиқилади. Ҳамма 
вақт фужерлар рюмкалардан ортиқ, қуйилади. Фуршет столига 
фужерлар, рюмкалар қуйилгандан сўнг бир тахлам (6—8 дона) газак ва 
десерт тарелкалари келтирилади. Тахланган газак тарелкалари стол 
четидан 2 см ичкарига, столнинг охирги томонидан 0,7—1м стол 
маркази томон қуйилади. Тарелка тахламалари столнинг хар икки 
томонига симметрик тарзда оралари 1,5—2 м дан жойланади, аммо 


136 
столни «илон изини ясатилиши бундан мустасно. 
Сўнгра стол идиш-товоқ, анжомлар билан ясатилади. Уларни 
гурух-гурух қилиб қуйилади. Вилкалар тарелкалар миқдорига қараб, 
пичоқлар икки баробар кам қуйилади. Газак пичоқлар тарелкалар 
тупламидан ўнг томонга, ўткир қисми тарелкаларга қаратиб қуйилади, 
вилкаларни ўнг томонга ҳам, чан томонга ҳам қуйса бўлади, тишлари
юқорига қаратилади. Вилкалар ўнг томонда бўлгани маъқул, чунки 
меҳмон чал қули билан тарелкани ушлайди.
Десерт вилка, пичоқлари ҳам юқоридагидеқ терилади, туртга ёки 
иккига 
буқланган 
сочиқ-салфеткалар 
3—5 
донадан 
десерт 
тарелкаларига ёки уларнинг ёнига қуйилади. Таомномага биноан 
фуршет банкетларида десерт тарелкалари назарда тутилмаган бўлса, 
сочиқ-салфеткалар газак тарелкалари ёнига қуйилади. Топ-тоза ювилган 
мевалар узум ва бошқалар гулдонларга уйиб солинади ва столга 
қўйилади. Гулдонлар оралиғи баробар бўлиши керак. 
Фуршет-банкетда столга ичимликлар шиша идишларга қараб 
қуйилади. Ичимликларнинг ҳаммаси совутилган бўлади. Қизил вино ва 
конъяк уй харорати бўйича берилаверади. Шарбатлар столга 
бутилкаларда ва идишларда, квас, пиво, маъданли ва мева сувлари огзи 
берк шишаларда қуйилади. Улар меҳмонлар банкет залига киришлари 
олдидан очилади. Шишаларнинг бир қисми очилмай туради, уларга 
эхтиёж тугилса очилади. 
Мевалар, гуллар, ичимликлар столга қуйилгандан сўнг, банкет 
бошланишига 30 дақиқалар қолганида газаклар, нон келтирилади. 
Биринчи навбатда уз хусусияти ва куринишини тезда йуқотмайдиган 
таомлар олиб келинади. Қолганлари дастурхонга меҳмонлар қелгач 
тортилади. Олдин катта идишлардаги, сўнгра кичик идишдаги газаклар 
келтирилади. 
Кўпчилик газаклар чинни идишларда олиб келинади. Чўзинчоқ 
идишлар стол ўқидан 30—40° қилиб қуйилади. Газак идишлари стол 
марказига яқинроқ, стол четидан 25—30 см оралиқда туради, чунки бу 
ерда меҳмонларнинг тарелкалари, рюмкалари бўлади. Хар бир идишда 
таомлар олиш учун анжомлар бўлиши керак. Увилдириқ, учун кичкина 
қурақча, агар у бўлмаса чой қошиқ қуйилади. Сариёғ учун пичоқ, 
берилади. Стол устида албатта туз билан гаримдори бўлиши зарур. 
Улар столга бир қатор қилиб қуйилади стол безатишни тугатгач, 


137 
официантлар ҳамма зарур нарсалар жой-жойига қуйилганлигини 
текшириб чиқиши керак. Меҳмонлар келганига қадар официантларнинг 
бир қисми залда қолади. Бош официант кўрсатмаси билан бошқа 
официантлар ўз тайёргарлик ишлари билан машғул бўлади. Фуршет-
банкетларда хорижий меҳмонлар қатнашаётган бўлса, давлат 
байроқлари қуйилади. Ўзбекистон Республикаси байроғи хурматли 
меҳмонлардан ўнг томонда, банкет қайси хорижий давлат шарафига 
ўтказилаётган бўлса, улар байроғи чап томонда туради. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish