Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 ТУРИСТИК БИЗНЕС УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

8.4. ТУРИСТИК БИЗНЕС УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ 
Туризм ва меҳмонхона хужалиги сохаларида статистика талаб 
даражасида ташкил қилинмаганлиги сабабли ўз вақтида зарур чоралар 
қуриш учун меҳмонхона хужалигидаги ахволни кузатиб бориш 
муаммога айланиб қолган. бошқарувчиларнинг хисоботлари ва 
статистик маълумотлар эски совет давридан қолгани каби чораклар 
бўйича топширилади. Ушбу хисоботларда меҳмонхонада иш фаолияти 
қандай бораётганлигин ақс эттирувчи ва тезқор қарорлар қабул қилиш 
учун зарур бўлган маълумотлар (номерларнинг бандлиги ва уларнинг 
кундалик, хафталиқ, ойлиқ, чорақдаги ва йил давомидаги 
бандлиқларининг 
фоиз 
даражалари) 
берилмайди. 
Айнан 
шу 
маълумотлар қелажақдаги мақсадлар ва бюджетларни белгилашда ута 
муҳим аҳамиятга эгадир. 


204 
Меҳмонхонадаги асосий хизматлар қуйидагилардир:

Номер фондини бошқариш хизмати 

Маъмурият 

Умумий овқатланиш хизмати 

Тижорат хизмати

Мухандислиқ (техник) хизмат

Ёрдамчи ва Қўшимча хизматлар. 
Номер фондини бошқариш хизмати хоналарни (бронь) атаб 
қўйиш, туристларни қабул қилиш, руйхатга олиш, Кейинги пунқтга қ
Ўзатиш, хонада хизмат кўрсатиш, гигиена ва тозалиқни сақлаш, 
туристларга қулайлиқлар яратиш каби вазифалар билан шугулланади. 
Хизмат таркиби: хоналарни эксплуатация қилиш бўйича директор 
ёки менежер, қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати, горничнийлар 
хизмати, бирлашган сервис хизмати (швейцарлар, қорридорнийлар, 
гардероб, гараж хужалиги хизматчилари) портье хизмати, консьерж 
хизмати, хоналарни тозалаш бўйича инспектор, хавфсизлик хизмати.
Умумий овқатланиш хизмати меҳмонларга ресторан, қаҳвахона, 
барлардахизмат кўрсатишни таъминлайди. Банкет, презентациялар 
ўтқазишни ташкил қилади. Хизмат таркиби: ошхона, ресторан, бар, 
қаҳвахоналар, банкет заллари хизмати. 
Тижорат хизмати тез ва стратегик режалаштириш масалалари 
билан шугулланади. Меҳмонхонанинг хўжалик молия фаолиятини 
тахлил қилади. Хизмат таркиби: тижорат директори, марқетинг 
хизмати. Мухандислиқ хизмати – совутиш ва иситиш воситалари, 
электр – техник усқуналар, қурилиш-ремонт хизмати, телевидение ва 
алоқа воситаларини ишлатиш билан шугулланади.
Хизмат таркиби: бош мухандис, жорий таъмир хизмати, 
худудларни яхши қуринишда сақлаш хизмати, алоқа хизмати. Ёрдамчи 
хизматлар – кир ювиш (прачечная), бичиш-тиқиш хоналарини тозалаш, 
омбор, кўпайтириш хизматлари ва бошқа Қўшимча хизматлар пулли 
бўлиб, уларнинг таркибига сартарошхона, бассейн, сауна, аэрарий, 
спорт майдонлари, заллари ва бошқа бўлимлар киради. Марқетингнинг 
идеал ва ягона модели мавжуд эмас, лекин ташкил қилинаётган хар бир 
иш туристлар эхтиёжини қондиришга қаратилган. Хар бир тижорат 
ташкилотининг – у меҳмонхона бўладими, турфирма ёки ресторан 
бўлишидан қатъий назар, уларда марқетинг ўзига хос бўлади. АҚШ да 


205 
меҳмонхоналарда марқетинг хизматининг қисқача инструқциялари 
қуйидагилардан иборат:
Умумий маълумот: отель режаси; отелнинг ташқи қуриниши; 
хизматларнинг телефон маълумотномаси; холлда жойлашган дуқонлар; 
персоналнинг чет тилларини билиши; аэропорт ва такси телефон 
рақамлари; шахарнинг тарихий жойлари; аэропорт автобуси қатнаши 
жадвали ва нарзлари; валюта алмаштириш қоидалари; шахар харитаси; 
Маркетинг; ресторанлар руйхати (нархлар, меню); бошқа 
меҳмонхоналар ҳақида маълумот; дам олиш: теннис, гольф, бассейн, 
сауна; махсус ахборот. Хисоб-китоб; хона учун баъзи холларда 
нархнинг ошиши; меҳмонлар учун чегараланишлар; уй хайвонлари учун 
чегараланишлар; устки кийим учун талаблар; қимматбаҳо буюмларни 
сақлаш билан таъминлаш учун сейф; олдиндан (бронь) хоналар учун 
имтиёзлар, телефон учун хақ тулаш, хона қалитини тулаш жойи 
Инструқциялар:
Кетиш қоидалари; электр воситаларидан фойдаланиш таритиби; 
ёнгин содир бўлганда нима қилиш кераклиги; хона хавфсизлиги 
тартиби; Ички видеоқаналарни ишлатиш, уларни нархи; минбардан 
фойдаланиш нархи; номер учун солиқ миқдори. 
Бундай маълумотномалар бир неча тилларда кўпайтирилиб, 
номерларда туристлар танишишлари учун қуйилади. 
Меҳмонларни кутиб олиш, руйхатга олиш, жойлаштириш хар 
қунги иш бўлиб, 1 минутдан 15 минутгача вақт олади. Бу вақт ичида 
хизматчилар туристларга нисбатан диққатли, эътиборли ширинсўз ва 
хушмуомала булишлари керак. Меҳмонхона хизматчиларининг 
меҳмонларга бўлган эътиборлиликлари туристик мажмуанинг 
келажакдаги омади кафолатидир. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish