Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Тошкент Молия Институти “Иқтисодиёт” кафедраси


Иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти



Download 44,42 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi44,42 Kb.
#178561
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
52-2Мирхайдаров М 71 КУРС ИШИ

2. Иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти.
Бугунги кунда кичик бизнес жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари иқтисодиётида,айниқса унинг инновацион ривожланишда муҳим ўрин тутади. Кичик бизнеснинг кўплаб вазифалари қаторида унинг инновацияларни амалиётга жорий этишга мойиллигини алоҳида кўрсатиш мумкин. Маълумки, инновация (ингл. “innovation” - янгилик, новаторлик) – фаолиятда янги технология, маҳсулот ва хизматлар турлари, ишлаб чиқариш, меҳнат, хизмат кўрсатиш ва бошқарув кўринишидаги янгиликларнинг қўлланилишини англатади. Кичик бизнесда инновацияларнинг нисбатан осон жорий этилишини, жумладан қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, кичик бизнесда иқтисодий фаолият кўламининг ихчамлиги унда инновацион ёндошувларни амалга оширишнинг нисбатан қулайлиги ва кам харажат талаб этишига имкон яратади. Иккинчидан, кичик бизнес корхоналари ташкилий ва бошқарув тузилмасининг соддалиги инновацияларни жорий этиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларининг нисбатан қисқалигини таъминлайди. Учинчидан, мазкур соҳада мулкчилик якка шаклларининг устуворлиги инновацияларни жорий этишдан манфаатдорликнинг кучли бўлишига олиб келади.Масалан, ишловчилар сони 1000 кишидан кам бўлган АҚШ компанияларида 10 минг киши банд бўлган фирмаларга қараганда йирик техник янгиликларни 17 марта кўпроқ ишлаб чиқилади.АҚШ кичик инновацион фирмаларида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига харажатларнинг самарадорлиги йирик корпорацияларга нисбатан 4 баравар юқори. Бундан ташқари, кичик инновацион бизнес 1 нафар ишчига тўғри келувчи инновацияни йирик бизнесга нисбатан 2,5 баравар кўпроқ яратиб, бир йил муддатга тезроқ амалга оширади. Айни пайтда бунинг учун маблағларни 75% га камроқ сарфлайди [1]. Бугунги кунда мамлакатимизда инновацияларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиздаги аҳамиятига алоҳида эътибор берилмоқда. “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак” 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилга мўлжалланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш учун венчур фондларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни ташкил этиш тартиби, венчур компаниялар ва фондлар, венчур фондларни бошқариш билан шуғулланувчи компаниялар ҳамда инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш, венчур компаниялар ва фондлар учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш, венчур лойиҳаларни суғурталаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. Венчур атамаси инглиз тилидаги venture сўзидан олинган бўлиб, хатар маъносини англатади. Бунда иқтисодий фаолиятнинг турли-туман кўринишларини амалга оширишда вужудга келувчи хатарлар назарда тутилади. Масалан, бирон-бир янги, инновацион ишлаб чиқаришни амалга оширишда молиявий, бозор, техник, нарх билан боғлиқ хатарлар келиб чиқиши мумкин. Дарҳақиқат, моҳиятан янги, ҳали тажрибадан ўтмаган ва кенг оммалашмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда молиявий маблағларнинг етишмаслиги, маҳсулот ёки хизматга бозор талабининг етарли бўлмаслиги, техник таъминотда номувофиқликларнинг вужудга келиши, белгиланган нархларнинг ўз сарф-харажатларини қоплай олмаслиги каби хатарлар юзага келиш эҳтимоли нисбатан юқори бўлади. Натижада, бундай фаолият билан барча тадбиркорлар ҳам бирдек шуғулланишни истамайдилар. Бироқ, венчур бизнеснинг ўзига хос томони шундаки, у жуда катта хатар билан боғлиқ бўлсада, муваффақиятли амалга ошган чоғда бошқа бизнес фаолиятларига нисбатан жуда катта фойда келтириши мумкин. Бу эса хавфхатарга боришга тайёр бўлган венчур тадбиркорлар ҳамда уларни молиялаштирувчи венчур фондларнинг пайдо бўлишига имкон яратади.
Венчур фонд асосий фаолияти бевосита инновацион корхоналар ва лойиҳалар билан ишлашга йўналтирилган компания ҳисобланар экан, жаҳон амалиётида инновацион фаолиятни инвестициялашнинг асосий манбаларидан бири сифатида венчур капитали майдонга чиқади. Венчур капиталининг шаклланиши серқирра ва мураккаб жараён бўлиб, уни “расмий ва норасмий соҳаларга ажратиш мумкин. Венчур капитал фирмаси, венчур фондлар, молиясаноат гуруҳлари, илмий-техника соҳасида ишловчиларни, кичик компанияларни қўллаб-қувватловчи махсус фондлар, пенсия жамғармаси, суғурта компаниялари, миллий ва тижорат банклари, трансмиллий венчур фондлар кабилар венчур капиталнинг расмий соҳасига тегишлидир. Венчур капиталининг норасмий аъзолари эса ўз жамғармаларини сарфловчи жисмоний шахслар, бизнес-ангеллар, бизнес-инкубаторлар, технопарклар, технополислар, инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар кабилардир” [3]. Ҳозирда муҳокамада бўлган «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида инновацион сиёсат 5 йил муддатга тасдиқланувчи Миллий инновацион тизимни ривожлантириш давлат дастури орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда (1-расм). Мазкур дастур доирасида ҳудудий миқёсда тасдиқланадиган минтақавий инновацион ривожланиш дастурлари шакллантирилади. Ҳудудий инновацион дастурларни жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширишда ташкилий, молиявий ва бошқа қўллаб-қувватлашни таъминлаш, шунингдек инновацион фаолият субъектларини ташкил қилишда иштирок этиш лозим бўлади. Илмий ва инновацион фаолиятни молиявий таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади: - инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари; - инновацион ва/ёки венчур фондлар. Инновацион фондлар инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағларни қайтариш шарти билан ёки беғараз асосда тақдим этадилар, шунингдек инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари бўйича кафил вазифасини бажаришлари мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда инновацион фаолиятни ривожлантиришда кичик тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш жуда катта эътибор қаратилмоқда. 2018 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) 229666 тани ташкил этгани ҳолда, 2016 йилда кичик бизнес субъектларида жорий қилинган инновациялар сони атиги 818 бирликни ташкил этиб, ўртача ҳар 280 та корхонага битта инновация тўғри келган бўлса бу кўрсаткичнинг кейинги йилларда ортиб бориши кузатилмоқда. Бу кейинги йилларда соҳа вакиллари томонидан инновацияга бўлган эътиборнинг кучайиб бораётганлигидан дарак беради. Технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга қилинган харажатларнинг йилдан-йилга ўсиши кузатилсада, бу кўрсаткичда ҳам 2016 йилга келиб пасайиш рўй берган. Мазкур харажатларнинг асосий манбалари бўйича солиштирма салмоғи шуни кўрсатадики, энг аввало, инновацияларга харажатлар корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ўрта ҳисобда мазкур харажатларнинг 85-95 фоизининг корхона маблағи ҳисобига амалга оширилишини бир қатор сабаблар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, инновацион ишлаб чиқариш ўз тавсифига кўра юқори риск даражасини намоён этади. Шунга кўра, бундай тавсифдаги ишлаб чиқаришни молиялаштиришга ҳар қандай инвестор ҳам бир хилда ижобий ёндашмайди. Иккинчидан, аксарият ҳолларда кичик бизнес корхоналарида амалга оширилаётган инновацион ишлаб чиқаришнинг миқёси ва аҳамияти улар фаолият кўламига боғлиқ равишда у қадар катта бўлмаслиги ва, бунинг натижасида, лойиҳа сифатида йирик инвесторларни ўзига жалб этмаслиги мумкин. Учинчидан, жорий этилаётган инновациялар амалдаги корхона эгалари томонидан илгари сурилган бўлиб, уларда ушбу жараён натижасида олинадиган молиявий натижани тўлиқ ўзлаштиришга интилиш ҳиссини ҳосил қилиши мумкин. Маълумки, янгиликни намоён этувчи ва риск даражаси юқори бўлган ишлаб чиқаришнинг ўзига хусусияти фойда даражасининг нисбатан юқорилиги ҳисобланади. Шу билан бирга, кичик бизнес корхоналари томонидан технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга қилинган харажатларнинг тижорат банк кредитлари орқали молиялаштириш улушининг ошиб бораётганлигини ҳам кузатиш мумкин. Бу, бир томондан, умумий тарзда тижорат банкларининг кичик бизнес субъектлари фаолиятини кредитлашга эътиборни кучайтираётганлиги билан изоҳланса, бошқа томондан, инновацион жараёнларни қўллаб-қувватлаш тижорат банклари кредит сиёсатининг алоҳида йўналишларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатади. Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, ҳозирда мамлакатимизда инновацион фаолиятни ривожлантиришда кичик тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш ҳудудлардаги иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бирига айланган.



Download 44,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish