Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети



Download 1,7 Mb.
bet39/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

1-илова





2-илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУҚ
Тошкент ш. «21» февраль 2005 й. №34
____________________________________________________________

Талаба мустақил ишини
ташкил этиш тўғрисида

Олий таълим муассасалари талабаларида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш, керакли маълумотларни излаб топиш ва таҳлил қилишга ўргатиш ҳамда шу асосда масъулиятли ечимлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартларида кýзда тутилган талаба мустақил иши учун белгиланган ўқув юкламани тўлиқ бажариш ва илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида.


Б У Ю Р А М А Н:
«Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида намунавий Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олий таълим муассасалари ректорларига:
2.1. Икки ҳафта муддатда намунавий Низомнинг тамойиллари ва талаблари асосида, мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасасининг тегишли Низоми ишлаб чиқилсин ва Олий таълим муассасалари бош бошқармаси билан келишилгандан сўнг Илмий кенгашда тасдиқлансин.
2.2. Олий таълим муассасасининг «Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўгрисида»ги Низоми 2005-2006 ўқув йили (1-курс)дан бошлаб бакалавриат ва магистратурада босқичма-босқич ўқув жараёнига жорий этилсин.
2.3. 2005-2006 ўқув йили бошлангўнга қадар талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш билан боғлиқ барча ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда зарурий миқдорда кўпайтириш ташкил этилсин.
2.4. Тегишли фанлар бўйича талаба мустақил ишини ташкил этиш учун зарурий ахборот манбалари жамлаш ва техник воситаларини созлаш ишлари 2005 йил 1 июлгача тугатилсин.
2.5. Мавжуд замонавий компьютер техникаси ва Интернетдан самарали фойдаланиш мақсадида барча талабаларнинг компьютер техникаси билан ишлаш аниқ жадваллари ишлаб чиқилсин ва ижроси назоратга олинсин.
Олий таълим муассасалари бош бошқармаси (А.Каримов)га: Ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси (А.Мараҳимов) билан биргаликда «Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида намунавий Низом» асосида талабалар мустақил ишининг илмий-услубий ва ахборот ресурслари билан таъминотини ҳал этиш борасида олий таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш ва семинар-тренинглар ўтказиш вазифалари юклатилсин.
Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ворисовга юклатилсин.
Вазир Р.Қосимов

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish