Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ



Download 1,7 Mb.
bet3/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ

Талабалар мустақил ишининг асосий мақсади – назарий ва амалий ишларни мустақил равишда ўзи бажариши учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда, уларни мустақил билим олишга, эркин ижодий фикрлашга тайёрлаш, айни вақтда ёшларни ҳаётга тайёрлаш ва ижодкорлигини ошириш, ахборот коммуникацион технологиялар билан мустақил ишлаш қобилиятларини юксалтиришдан иборат.


Мустақил таълим йўналишининг ўқув режасида кўзда тутилган ўқув жараёнининг ажралмаган қисмидир. Мустақил таълимни бажариш талабанинг аудитория машғулотларидан олинган назарий билимларига қўшимча бўлиб, талабаларга ўқув кўникмаларини эгаллашга, ижодий фикрлашни шакллантиришга, илмий интилиш ва изланишга имкон беради.
Маълумки, таълим дейилганда махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, уларнинг қобилиятларини ўстирадиган, дунёқарашини таркиб топтирадиган педагогик жараён тушунилади
Мустақил таълим фаолиятида талабалар билимларни эгаллашлари билан бирга, кўникма ва малакаларни шакллантириши ҳам мустақил амалга ошириладиган педагогик жараён ҳисобланади. Бугунги кунда, ахборотнинг асосий қисмини талаба мустақил равишда олади. Айниқса, Интернетнинг кириб келиши билан унинг доираси янада кенгайди.
Мустақил таълим талаба ўрганаётган мавзулари бўйича адабиётларни таҳлил этиши, турли муаллифларнинг фикр ва ғояларини таҳлилий баҳолаши ҳамда ўзининг фикр ва ғояларда билдирган муносабатидан, яъни хулоса ва таклифларидан иборатдир.
Мустақил ишни ташкил этишнинг муҳим хусусияти, уни талабанинг ўзи ташкил қилади. Шунинг учун уни режалаштириш, вақтини рационал тақсимлашда талабага ёрдам лозим. Бунда, мустақил ишни бажариш учун талаба ўзини-ўзи мажбур қилиши керак. Мустақил ишни ташкил қилишнинг асосий тамойиллари:2

  • мустақил ишни бажаришни ташкил қилишнинг асосий принципи унинг мунтазамлиги;

  • мустақил ишларни бажариш муддати жиҳатидан хоҳлаганча давом этиши мумкин эмас;

  • мустақил ишни ташкил қилишда иш тартибини белгилаш катта аҳамиятга эга

Талабаларни ўқув хоналаридан ташқари ҳолатда ўз устида ишлаши, билим даражасини оширишига ўргатиш бугунги куннинг таълим-тарбиядаги асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида, илмий-техника тараққиёти, илм-фан тармоқлари тез ўсиб бораётган ҳозирги даврда талабаларнинг дарс жараёнларида олган билимлари етарли бўлмай қолмоқда. Маълумки, ўз билимини мустақил бойита олмайдиган мутахассислар давр талабидан орқада қолиши мумкин. Мустақил фикр юрита оладиган, кўплаб маълумотлар ичидан зарурини ажрата биладиган шахснинг шаклланиши талабалик давридан бошланади. Шу сабабли, мустақил таълимни ташкил этиш талабаларнинг ақлий меҳнатини бажаришига бўлган қобилиятини шакллантириш имконини беради. Уларда билимга бўлган қизиқиш, китоб билан ишлаш, унинг маъноси ва мазмунини ўқиб ўрганишга, фикрлашга, фан янгиликлари бўйича илмий изланишлар олиб боришга интилиш ҳосил қилади.
Тайёр билим бериш билан талабаларнинг билиш қобилиятини ривожлантириб бўлмайди. Дастлаб, талабалар мустақил таълимини ташкил этишида, мустақил таълимнинг дидактик вазифалари ҳақидаги маълумотларни билиш талаб этилади, яъни:

  • талабаларга ўқув ишларининг ўзига хос тадқиқот усулларини эгаллаши (таққослаш, солиштириш);

  • адабиёт ва дарсликлар билан мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириши;

  • берилган вазифани вақтида бажариши;

  • фан ўқитувчилари маслаҳатларидан унумли фойдаланишни билиши;

  • турли фанлар бўйича илмий-назарий асар ва мақолалардан фойдаланиб, мустақил ўқиш ва ёзиш йўли билан ўрганиши;

  • ишнинг мавзуси бўйича амалий маълумотлар йиғиши;

  • ўрганилаётган фан соҳасида тажриба олиб бориши, изланиши ва таҳил қилишни эгаллаши;

  • маълумотларни таҳлил қилиши натижасида илмий асосланган хулосалар ва таклифларни шакллантира олишни билиши;

  • ахборот коммуникацион технологиялардан, хусусан Интернет тармоғидан самарали фойдаланишни билиши кабилар

Талабалар бажарадиган мустақил ишларига қуйидаги услубий талаблар қўйилади:

  • мустақил таълим талабалар билими ва қобилиятига мос бўлиши ҳамда улар уддасидан чиқа оладиган, айни вақтда уларнинг фикрлаш қобилиятини, ижодий ташаббусини ривожлантирадиган бўлиши;

  • талабаларни мустақил таълими илгари эгаллаган билими, кўникмаси, шунингдек, амалий тажрибаларидан фойланишни тақозо этадиган ҳамда уларни янада ривожлантирадиган бўлиши;

  • мустақил таълимнинг тури ва мазмуни талабаларнинг тайёргарлиги ва ёш хусусиятларига мос келиши;

  • мустақил таълим мазмуни хилма-хил ва қизиқарли бўлишини назарда тутилиши ва уларнинг натижаси талабаларга янгилик бериши;

  • ҳар бир мустақил таълим натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши, муҳокама қилиб борилиши, натижалар амалиётда фойдаланишга тавсия этилиши каби талабларни ўз ичига олади.

Юқоридагиларни амалга оширишда талабаларнинг билими, кўникмаси, савияси, қобилияти, иродаси, қизиқиши каби жиҳатлар муҳим ҳисобланади. Бунинг учун эса, ўқитувчи мазкур жиҳатларни дарс жараёнида талабаларда шакллантира олган бўлиши лозим.
Талабалар мустақил таълимни ташкил этишида муайян бир касбий фаннинг хусусиятларини ҳамда, ҳар бир талаба ўзининг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланишлари мумкин:

  • фанларни ўқув адабиётлар, дидактик материаллар ҳамда электрон ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • фанга оид янгиликларни мунтазам газета ва журналлардан мустақил ўрганиш;

  • талабалар илмий-амалий конференция ва семинарларида маърузалар билан қатнашиш;

  • лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш;

  • реферат ва эссе ёзишни мустақил бажариш;

  • курс иши (лойиҳаси)ни бажариш;

  • битирув малакавий ишини ёзишга мустақил ва ижодий ёндашиш;

  • деворий кўргазмалар тайёрлаш;

  • ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётидаги амалий кўникмаларини махсус адабиётлардан фойдаланиб мустаҳкамлаш;

  • фанлардан уйга берилган топшириқларни мустақил бажариш;

  • ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда талаба мустақил таълимининг бошқа шаклларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Талаба мустақил мавзуни ёзиши жараёнида қуйидаги вазифаларни қайд этиб бориши орқали келгусида содир бўладиган камчиликларнинг олдини олади, яъни:

  • фанларни ўрганиш жараёнида пайдо бўладиган муаммоли саволларни аниқлаши ва уларнинг ечимини топиши;

  • фанлар бўйича махсус кунлик ёки ҳафталик журналлар ва чоп этилган илмий-услубий мақола ва материаллар билан танишиб бориши.

Шунингдек, мустақил таълимнинг режасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш кабилар муҳим омиллардан ҳисобланади.
Мустақил таълим раҳбарлари талабалар билан биргаликда топшириқ ва унинг бажарилиши тўғрисидаги жадвални ишлаб чиқишади. Мустақил таълимнинг бажарилиш жадвали кафедра мудири ёки унинг муовинлари томонидан тасдиқланади.
Ишнинг асосий босқичи – топшириқ асосида талаба томонидан тузиладиган кенгайтирилган ишчи режа ҳисобланади. Режанинг асосий параметри бажариш муддатларидир. Режа раҳбар билан келишилади. Иш режа муаммони таҳлил этиш давомида адабиётлар ва мавзудаги материаллар асосида қисман ўзгариши мумкин.
Бизга маълумки, талабанинг мустақил таълимини ташкил этишида масъул кафедра, илмий раҳбар ва талабанинг бурч ва мажбуриятлари мавжуд. Қуйида шулар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилади, хусусан, кафедранинг асосий мажбуриятлари:

  • мустақил таълим мавзуларини танлашда талабаларга услубий ёрдам кўрсатиш:

  • талабалар мустақил таълимига илмий раҳбарларни танлаш, тақсимлаш ва тасдиқлаш ҳамда улар ишларининг бажарилишини назорат қилиш;

  • мустақил ишларни тайёрлаш графигини тасдиқлаш ва бажаралишини назорат қилиш;

  • мустақил ишларга тақриз бериш сифатини назорат қилиш.

Илмий раҳбар мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • мустақил таълимни бажариш учун талабаларга топшириқлар ишлаб чиқиш;

  • иш режасини тузишда ҳамда адабиётлар танлашда керакли методик ёрдам кўрсатиш;

  • тасдиқланган график асосида маслаҳат (консультация)лар уюштириш, материал йиғишда, унинг таҳлилида, умумлаштиришда ва қўллашда амалий ёрдам бериш;

  • тасдиқланган график асосида мустақил ишни тайёрлаш жараёнида талабалар билан мунтазам учрашувлар ва суҳбатлар ўтказиш;

  • мустақил таълимни тайёрлаш графигининг бажарилиши ҳамда сифатини назорат қилишни амалга ошириш;

  • мустақил таълимни тайёрлаш жараёнида ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

  • мустақил таълим якунида тақриз бериш.

Шунингдек, ўқувчи-талабалар бурчлари қуйидагилардан иборат:

  • талаба фанга оид мустақил таълимдан ўз мавзусини кафедра баённомасидан танлаб олиши;

  • илмий раҳбари билан мустақил таълимни бажариш жадвалини келишиши ва унда кўрсатилган муддатларга амал қилиши;

  • белгиланган муддатларда кафедрага мустақил таълимнинг ёзилиши ҳақида ҳисобот тақдим этиши кабилар.

Талаба ўтилаётган мавзуни яхши тушуниши ва ўзлаштириши учун ўтилганларни ўз қобилияти ва олган билими даражасини янада чуқурлаштиришга интилиши, мустақил такрорлаши ва ўрганиши зарурдир. Чунки, маърузада талабага мавзуни ўрганишга оид йўлланма берилади. Дарс давомида мавзуга тегишли барча асосий саволларни муҳокама қилиб бўлмайди. Унинг иложи ҳам йўқ, маърузада ўтилган, муҳокама қилинган масалаларни психологларнинг тадқиқоти натижаларига кўра, атиги 5% (фоизи) талабалар ёдида қолар экан. Ўзи ўқиб ўргангани, ўрганганларини бошқаларга ўргатиши эса бир неча баравар кўп ёдида қолар экан. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, талабанинг мустақил тайёрланиб ўқиши фанни ўрганишида, унинг асосий мазмунини тушунишида ва ўзлаштиришида, таҳлил қилишида, ўз фикрини ифодалашида муҳим ҳисобланади.
Талаба мустақил ишлаш кўникмасини эгалламаса, замон талаби даражасидаги мутахассис бўлиб етиша олмайди, чунки, талабанинг ўқиш йиллари давомида олган билимларининг кўп қисми у фаолият бошлагунга қадар эскиради, кўпгина билимлар эса унутилади. Билимнинг эскириши тез, ахборот оқими ниҳоятда катта бўлгани сабабли, ҳозирги даврда мустақил ўқишга, ўз устида тинмай ишлаш, изланишга ўрганиш ҳар бир мутахассис учун ниҳоятда зарур ҳисобланади.

РЕФЕРАТ” ВА “ЭССЕ” ЁЗИШ – МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ДАСТЛАБКИ ШАКЛИ


Реферат ёзиш учун талаба аввало, фанни назарий жиҳатдан пухта ўзлаштириши керак. Танлаб олинган мавзуни ёритиш учун кириш, 3-4 савол қўйилади ва хулоса берилади. Далиллар, статистик маълумотлар тўпланади. Таҳлил қилинаётган масала бўйича мавжуд фикрлар, қарашлар баён қилинади. Талаба уларга ўз нуқтаи назарини билдиради.


Реферат – мавжуд матн ёки бир қанча матнларни изоҳловчи мустақил таълимнинг асосий шаклларидан бири саналади. Шу боисдан ҳам, унинг конспект ёзишдан фарқли жиҳати, у янги, яъни муаллиф матни ҳисобланади. Ушбу ҳолатда янгилик янгича тақдим этиш, материалларни тартиблаштириш, ҳар хил нуқтаи назарларни ўзаро солиштиришда алоҳида муаллифлик ёндашуви тушунилади. Шундай қилиб, талаба реферат ёзиши орқали бир ёки бир қанча манбалар саволларини умумлаштиради, таҳлил ва синтез қилишга асосланиб, режада кўрсатилган маълум бир саволларни ифода этиб, мужассамлаштиради.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish