Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ – ТАЛАБАЛАРНИ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА



Download 1,7 Mb.
bet8/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ – ТАЛАБАЛАРНИ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Педагогик амалиёт жараёнида таълим-тарбиянинг қонуниятлари ва тамойилларини, назарий жиҳатдан ўрганилган касбий кўникма ва малакаларни амалий фаолият жараёнида қўллаш, амалий фаолият тажрибасини эгаллаш имкони яратилади. Педагогик-малакавий амалиёт талабаларни ихтисослик фанларидан олган билимларини амалиётга татбиқ этиш ва уларда иқтисодчи-педагог бўлиб ишлаш кўникмасини ҳосил қилади.


Педагогик-малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари
"Касб таълими" йўналиши бўйича мутахассис кадрларни тайёрлашда олий ўкув юртларида олиб бориладиган ўқув машғулотлари билан бир қаторда педагогик амалиёт муҳим ўрин тутиб, у касбий педагогик тайёргарликнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. Унинг ҳарактерли жиҳати шундаки, амалиёт бевосита талабанинг эгаллаётган касби бўйича келгусида мустақил касбий фаолият юритиши керак бўлган шароитда ташкил этилади. Бу амалиёт ўқув дастурида белгиланган вазифаларни бажарилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади, яъни олий ўқув юртида олган назарий-амалий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолиятини тўла амалга ошира олиш малака ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилиши лозим. Бунда:

  • амалиётчи-талабалар касб-ҳунар коллежида ўтказиладиган педагогик амалиёт даврида ўкувчи-талабаларни ўкитишга ва тарбиялашга;

  • таълим ва тарбия бирлигига;

  • ақлий, маънавий, ахлоқий, сиёсий, миллий, ҳуқуқий, иқтисодий, диний, жисмоний, меҳнат тарбиясини биргаликда амалга оширишга кенг қамровли ёндашиш каби сифатларни ўзларида шакллантиришга эришишлари талаб этилади.

Бунга эришилади ҳам. Чунки, амалиётчи-талабанинг амалиёт даврида кўпгина ўқув предметлари бўйича тайёргарлиги давом эттирилади ва олий ўқув юртида ўрганилган фан асослари янада чуқурлаштирилади. Натижада бўлғуси ёш мутахассиснинг касбий тайёргарлик даражаси ўсади. Танлаган касбига нисбатан онгли ёндашув шаклланади.
Амалиёт жараёнида олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини кузатиш, уларни таҳлил қилиш, синтез қилиш, аниқланган маълумотларни умумлаштириш ва якунида мантиқий хулоса чиқариш ўқуви қарор топади.
Амалиёт жараёнида методика, педагогика, психология ва ёш физиологиясига оид олинган билим, кўникма, малакалар асосида талабалар таълим-тарбия ишларини олиб бориш методларини ўрганадилар ҳамда уни кундалик касбий фаолиятида қўллайдилар.
Педагогик ва ишлаб чиқариш амалиётининг юқорида санаб ўтилган вазифаларини амалга оширишда мутахассислик, педагогика, психология бўйича профессор-ўқитувчиларнинг, амалиёт ўтказиладиган таълим даргоҳи жамоасининг амалиёт ишига тўғри муносабатда бўлиши, яъни уни тўғри ташкил этиш ва ўтказиш талабларига мос келишида намоён бўлади. Бу эса, амалиётчи-талабанинг олдига қўйилган талабларни амалга ошириш имкониятини беради.
Педагогик-малакавий амалиёт бакалаврларни тайёрлашда ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади. У ўқув жараёнини бевосита ишлаб чиқариш, “касб таълими” йўналиши бакалаврларини эса, айнан таълим-тарбия жараёнини реал амалга ошириш шароитидаги таркибий қисми ва давоми ҳисобланади.
Ўтказилаётган педагогик-малакавий амалиётнинг мақсади ишлаб чиқариш ва таълим тизими учун рақобатбардош малакали кадрларни тайёрлаш ва талабаларни танлаган соҳалари бўйича билимларни мустаҳкамлаш кўникмаларини такомиллаштириш, талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва уни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Шундан келиб чиқиб, педагогик-малакавий амалиётнинг асосий вазифалари қуйидагича белгиланди:

  • “Касб таълими” йўналиши талабалари ихтисослик фанларидан олган назарий билимларини амалиётда қўллашни ўрганадилар. Бу давр давомида талабалар амалиётга борган касб-ҳунар коллежлари хақидаги умумий тушунчага эга бўлишдан бошлаб, дарс бериш, ўқув режасини тузиш дарсдан ташқари маънавий маърифий тадбирлар, таълим-тарбия ишларини ташкил этишни ўрганадилар;

  • ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг илғор педагогик ва замонавий ахборот технологиялари асосида олиб бориш, дарс беришнинг инновацион замонавий услубларини амалда қўллашни ўзлаштирадилар.

  • малакавий амалиёт жойида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилотчилик ва тарбиявий ишларни олиб бориш соҳасида зарур билимларга эга бўлади ва ўрганади;

  • таълим муассасаларининг ўқув-услубий бўлимлари ҳамда у ерда амалга ошириладиган ишлар хусусида тасаввурга эга бўладилар, бажариладиган иш фаолияти билан танишадилар;

  • иқтисодий фанлар бўйича тажрибали ўқитувчилар дарсларида қатнашадилар ва дарс жараёнини таҳлил қиладилар;

  • дарс ўтиш учун фан ва мавзулар бўйича методлар танлаш ва уларни қўллаш кўникмасига эга бўладилар.

Бундан ташқари, малакавий амалиётда талабалар битирув малакавий иши учун зарур бўлган амалий маълумотлар тўплайдилар, тажриба тариқасида синаб кўрадилар ва керакли хулосага эга бўладилар.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish