Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


Мавзуни танлаш, иш режасини тузиш, адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш



Download 1,7 Mb.
bet6/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Мавзуни танлаш, иш режасини тузиш, адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш
Ўрганаётган фанидан курс иши мавзусини танлаб олиши ва режа тузиши талабанинг мустақил равишда бажарадиган илмий ишининг, яъни битирув малакавий ишининг дастлабки муҳим қисмидир. Ишнинг даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мавзуни тўғри танлашга боғлиқдир. Бинобарин бу ишга жиддий, маъсулиятни сезган ҳолда ёндашиш зарур. Талаба маърузаларни диққат билан тинглаб, иқтисодий-илмий адабиётларни чуқур ўрганиб чиққанидан кейин мустақил ишининг мавзусини танласа мақсадга мувофиқдир.
Талаба мавзусини танлаганида қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйиши керак. Таҳлил қилинаётган мавзусини катта қизиқиш билан ўрганиши, ўзининг билим даражасини кенгайтириши ва уни келажакда амалиётга тадбиқ қила олиш имконига эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Курс иши режасини тузишда ўрганаётган фанига оид ўқув дастуридан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Курс ишининг режаси, кириш қисмидан, мавзунинг моҳиятини акс эттирувчи саволлардан ва хулоса қисмидан иборат бўлади. Иқтибос (цитата)лар қўштирноқ ичида бўлиши ва саҳифа охирида манбаси кўрсатилиши керак. Варақлар рақамланган бўлиши шарт.
Киришда танланган мавзунинг аҳамияти ва долзарблиги ёритилади. Режа саволлари мантиқан бир-бирларига боғланган бўлиши, яъни ҳар бир кейинги савол олдинги саволнинг мантиқий давоми бўлиб, бир бутунни ташкил этиши керак. Шунда режадаги саволлар мавзунинг моҳиятини очиб бера олади. Хулосасида эса, фаннинг самарадорлигини оширишига қаратилган ва уни такомиллаштириш масалалари бўйича қилиниши керак бўлган таклифлар берилиши лозим. Ишнинг охирида мавзуга дахлдор бўлган муаммоларни келажакда ҳал этиш йўл-йўриқларига ва уни ривожлантириш имкониятларига эътибор бериш керак. Ҳар бир курс иши ана шундай талабларга жавоб бериши зарур.
Қуйида тадқиқот муаммосини ёритиш ва курс иши режасини тузишга оид айрим услубий маълумотлар берилди. Хусусан, курс иши режаси қуйидагилардан таркиб топса мақсадга мувофиқдир. Масалан, “Касбий таълим методикаси” фанига оид “Иқтисодий фанларни ўқитишда мунозара методининг тутган ўрни ва унинг асосий усуллари” мавзуси:
Кириш
Асосий қисм:
1). “Банкларда бузгалтерия ҳисоби” фанини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари
2). Мутафаккирлар (Шарқ, Ғарб ёки жадидчилик намоёндалари)нинг асарларида таълим (ўқитиш методи)га оид билдирган фикр-мулоҳазалари
3). “Мунозара” методининг мазмуни, шакллари ва усуллари
4). “Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоби” мавзусини ўқитишда муназара методини қўллаш усуллари
Хулоса ва тавсиялар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар (зарурат бўлганда)
Курс ишини ёзишда дастлаб мавзуга, хусусан, унинг режаларига оид маълумотлар йиғилади ва тартиблаштирилади, сўнгра, кетма-кетликда ёзилади (курс ишини тартиблаштириш, расмийлаштириш қоидалари ва уни баҳолаш мезонлари олдинги қисм (реферат иши)да кўрсатилган).
Курс ишини реферат ёзишдан фарқи шундаки, рефератда оддий режалар тузилса, курс ишида мураккаб режалар тузилади. Курс ишида иқтисодий фанлар билан педагогикага оид фанларнинг омиқтаси (интеграцияси) ҳосил қилинади. Курс иши битирув малакавий ишининг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Иш режаси тузилганидан сўнг уни бажариш муддатини аниқ белгилаш керак. Адабиётлар танлаш, уни ўрганиш, қайта ишлаш ва курс ишининг матнини хомаки ҳамда охирги вариантини тайёрлаш учун сарфланадиган вақт миқдорини ва бажарилиш муддатини аниқ белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир. Белгиланган муддатга қараб ишни бажаришда шошма-шошарликга йўл қўйилмайди, балки талабанинг пишиқ-пухта иш олиб боришини таъминлайди.
Ҳар бир мавзу юзасидан курс ишини бажариш учун адабиёт танлаш масаласига келсак, аввало Президентимизнинг шу мавзуга оид асарларни, Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва хукумат қарорларини ўрганиб чиқишга алоҳида эътибор бериш керак.
Ушбу рўйхатда курс иши ёзиш жараёнида фойдаланилган барча адабиётлар санаб ўтилади, уларни қуйидаги навбатда келтириш лозим:

  1. Президент асарлари, фармонлари, нутқлари.

  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунлари ва қарорлари.

  3. Ҳукуматнинг расмий ҳужжатлари.

  4. Вазирликлар ва бошқа хукумат органларининг йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатлари.

  5. Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари ҳамда жадидчилик намоёндаларининг мавзуга оид билдирган фикр-мулоҳазалари ҳам ишнинг мавқеини ошишига хизмат қилади;

  6. Олимларнинг асарлари: монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа манбалар.

  7. Журнал ва газеталар мақолалари.

Юқорида келтирилган 1, 2, 3, 4, 5 бандлар материаллари хронологик (даврий) тарзда, 6 ва 7 бандлари эса алфавит кетма-кетлигида келтирилади.
Қуйидаги келтирилган кетма-кетликда ҳар бир манба бўйича куйидагилар келтирилиши лозим:

  • муаллиф (ёки муаллифлар) исм шарифлари;

  • китоб, мақола ёки ҳужжат номи ва йили.

Курс ишини бажаришда мазкур қўлланмада келтирилган мавзуга оид адабиётлардан ташкари, айрим масалаларни батафсил баён килиш имконини берадиган қўшимча адабиётлардан ҳам фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Талаба курс иши учун қўшимча адабиётларни турли кутубхоналардан олиши мумкин. Адабиётлар ва маълумотлардан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

  • талаба ўрганиб чиқаётган ва танлаган мавзуга тааллуқли адабиётларни тўлиқ ёзмасдан, ўз сўзи билан қисқача ва ижодий баён қилиб бериши;

  • учраган ҳамма маълумот ва рақамларни кўчириб олмасдан, балки, кўриб чиқилаётган мавзуга бевосита тегишли энг муҳим маълумот ва рақамлардан фойдаланиши;

  • Ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлган давридан бошлаб қандай ютуқларга эришганини аниқ маълумотлар асосида кўрсатиш;

  • маълумотларга асосланиб тузилган жадвал, график ва схемалар ҳамда назарий жиҳатдан таҳлил этилаётган фикрларнинг амалиётда нақадар аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш.

Курс ишини оқ қоғозга равон тарзда қўлда кўчириб ёзиш керак.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish