Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда биогаз манбаларнинг техник имкониятлари потенциали, ноанъанавий энергия ресурслар бўйича биореактор қурилмаларнинг ишлаш принциплари, улар асосида самарадор энергияли технологияни амалга ошириш усуллари ҳақида мутахассилик профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантириш.
Фаннинг вазифаси – биогаз қурилмалар ва технологиялардан фойдаланиш ва қурилмаларнинг конструкциясини ўргатиш;
- биоэнергетиканинг ривожланиш истиқболини, улардан фойдаланишнинг чет-эл ва мамлакатимиз тажрибасига таяниб ўргатиш;
- биогаз қурилмаларининг самарадорлигини ошириш йўналишлари;
- биогаз қурилмалари классификацияси ва параметрлари хақида билим ва тушунчалар бериш.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. Кириш. Биогаз ишлаб чиқариш технологияси фанининг мазмуни, предмети ва вазифалари. Биогаз ишлаб чиқариш технологияси нинг ривожланиш тарихи ҳақида қисқача маълумот. Биогаз ишлаб чиқариш технологиясининг Ўзбекистонда ривожланиш тарихи. Фанга умумий тавсиф ва унинг саноатда тутган ўрни, мақсади, вазифалари. Биогаз олиш объектлари ва усуллари.
2-мавзу. Биогаз манбаалари. Чиқиндихона газларидан фойдаланиш. Чиқиндихона гази олишнинг намунавий технологик схемаси. Биогаз манбалари билан танишиш.
3-мавзу. Метаногенез . Метанли бижғиш. Метанли бижғиш натижасида органик бирикмаларнинг трансшаклцияси содир бўлиши.Метаногенез маҳсулотларидан комплекс фойдаланиш. Метаногенез босқичлари. Метаноген бактериялар.
4-мавзу. Биогаз усқурмалари таснифи.Метантенклар. Контактли биогаз ускунаси. Биофильтрлар. Даврий фаолият кўрсатадиган. Аккумуляторли . Биомассани чўкмага тушадиган биогаз ускунаси. Тўхтовсиз ишлайдиган
Биогаз қурилмаси
5-мавзу. Россиядаги биогаз қурилмаларнинг техник тавсифи.Шимолий минтақаларда иссиқликни иқтисод қилиш мақсадида мезофил режимдан фойдаланиш. Россияда тайёрланган КОБОС-1 қурилмаси. Гўнгни механик ёки гидравлик йўл билан чиқаришга мўлжалланган чорвачилак комплекслари. Биогаз қурилмаларини самарадорлиги табиий-иқлим шароитига боғлиқлиги. БГУ-25, БГУ-50 ва БГУ-100 биогаз қурилмалари.
6-мавзу. Европа мамлакатларида қўлланиладиган биогаз қурилмалар таснифи. Ғарбий Европа мамлакатларида ишлаётган биогаз қурилмалари. Биогаз қурилмаларда гўнга ишлов бериш даври. Европа мамлакатларида биогаз қурилмаларни бахолаш.
7–мавзу. АҚШ чорвачилик комплексларида биогаз ишлаб чиқаришни бахолаш.АҚШ шароитида йирик чорвачилик комплексларида биогаз ишлаб чиқариш. АҚШ да семиртиришга мослаштирилган чорвачилик комплексларида биогаз ишлаб чиқаришни баҳо кўрсаткичлари. Дезодарация ва сифатли ўғитдан фойдаланиш.
8–мавзу. Иқлим шароитларига мослаштирилган биогаз ускунаси типлари. Иқлим шароитига мос равишда биогаз ускунаси танланиши. Реакторга субстратни қўл кучи ёрдамида юклаш, қиздирмасдан ва аралаштирилмайдиган типли биогаз ускунаси. Биогаз ускунасига субстратни юклаш ва қуйиб олиш учун мос келадиган жойни танлаш. Субстратни қўлда қуйиш ва аралаштиришга ихтисослаштирилган биогаз ускунаси
9–мавзу. Метеногенезда иштирок этувчи микроорганизмлар таснифи.Архебактериялар. Метаногенезнинг бактерийлар иштирокида бориши.Methanosarcina barkerii. Methanobrevibacter ruminantium.биохимик жихатдан қаралганда метанли бижғиш.