Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат универсиитети


Мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/78
Sana27.06.2022
Hajmi1,64 Mb.
#708457
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
3amonavij psixologiya muammolaroi

Мотивларнинг англанганлик даражаси: ижтимоий установка ва уни 
ўзгартириш муаммоси.
Юқорида таъкидлаганимиздек, мотивлар, яъни хатти-
ҳаракатларимизнинг сабаблари биз томонимиздан англаниши ѐки англанмаслиги қам 
мумкин. Юқорида келтирилган барча мисолларда ва ҳолатларда мотив аниқ, яъни шахс 
нима учун у ѐки бу турли фаолиятни амалга ошираѐтганлигини, нима сабабдан 
муваффақиятга эришаѐтганлиги ѐки мағлубиятга учраганини билади. Лекин ҳар доим 
ҳам ижтимоий хулқимизнинг сабаблари бизга аѐн бўлавермайди. Англанмаган 
ижтимоий хулқ мотивлари психологияда ижтимоий установка (инглизча ―attitud‖) 
ходисаси орқали тушунтирилади. 


71 
Ижтимоий установка шахснинг ижтимоий объектлар, ҳодисалар, гуруҳлар ва 
шахсларни идрок қилиш, баҳолаш ва қабўл қилишга нисбатан шундай тайѐргарлик 
холатики, у бу баҳо ѐки муносабатнинг аслида қачон шаклланганлигини аниқ 
англамайди. Масалан, Ватанимизни ҳаммамиз севамиз, байроғимиз муқаддас, немис 
инвесторларга ишонамиз, негрларга раҳмимиз келади, тижорат ишлари билан 
шуғулланадиганларни албатта пулдор, бадавлат, деб ҳисоблаймиз ва ҳакозо. Бу 
тасаввурлар, баҳо ва ҳиссиѐтлар қачон ва қандай қилиб онгимизда ўрнашиб 
қолганлигига эътибор бермасдан юқорида санаб ўтган ҳиссиѐтларни бошдан 
кечираверамиз. Мана шуларнинг барчаси ижтимоий установкалар бўлиб, уларнинг 
мазмун моҳияти аслида ҳар бир инсон ижтимоий тажрибаси давомида шаклланади ва 
узоқ муддатли хотирада сақланиб, конкрет вазиятларда рўѐбга чиқади.
Америкалик олим Г.Оллпорт ижтимоий установканинг уч компонентли тизимини 
ишлаб чиққан: 
А. Когнитив компонент – установка объектига алоқадор билимлар, ғоялар, 
тушунча ва тасаввурлар мажмуи; 
Б. Аффектив компонент – устновка объектига нисбатан субъект ҳис қиладиган 
реал ҳиссиѐтлар (симпатия, антипатия, лоқайдлик каби эмоционал муносабатлар); 
В. Ҳаракат компоненти – субъектнинг объектга нисбатан реал шароитларда 
амалга ошириши мумкин бўлган ҳаракатлари мажмуи (хулқда намоѐн бўлиш). 
Бу уччала компонентлар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб, вазиятга қараб у 
ѐки бу компонентнинг роли устуворроқ бўлиши мумкин. Шуни айтиш лозимки, 
компонентлараро монандлик бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, айрим талабалар 
талабалик бурчи ва тартиб-интизом билан жуда яхши таниш бўлсалар-да, ҳар доим ҳам 
унга риоя қилавермайдилар. ―Тасодифан дарс қолдириш‖, ―жамоатчилик жойларида 
тартибни бўзиш‖ каби ҳолатлар когнитив ва харакат компонентларида уйғунлик 
йўқлигини кўрсатади. Бу бир қарашда сўз ва иш бирлиги принципининг турли 
шахсларда турлича намоѐн бўлишини эслатади. Агар одам бир неча марта била туриб, 
ижтимоий хулққа зид харакат қилса, ва бу нарса бир неча марта қайтарилса, у бу 
ҳолатга ўрганиб қолади ва установкага айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз 
ижтимоий нормалар ва санкциялар воситасида бундай қарама-қаршилик ва тафовут 
бўлмаслигига ѐшларни ўргатиб боришимиз керак. Бу шахснинг истиқболи ва 
фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish