21
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ
ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Жўраев Т.С. - ―Педагогика ва психология‖ кафедраси катта ўқитувчиси п.ф.н.
Тақризчи:
Х.Шарафутдинова - ―Педагогика ва психология‖ кафедраси катта ўқитувчиси, п.ф.н.
Фаннинг ишчи ўқув дастури ―Педагогика ва психология‖ кафедрасининг 201__
йил ―___‖______________ даги ―___‖-сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва
факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: ____________ п.ф.н.Бозорова М.Қ.
Фаннинг ишчи ўқув дастури Педагогика факультети кенгашида муҳокама этилган
ва фойдаланишга тавсия қилинган (201__ йил ―___‖_________ даги ―___‖-сонли
баѐннома).
Факультет кенгаши раиси:___________доц.Мирзаев М.Ж.
Фаннинг ишчи ўқув дастури Термиз давлат университети
услубий кенгашининг
201__ йил ―___‖ _________ ―___‖ -сонли мажлисида тасдиқланган.
Ўқув методик бошқарма бошлиғи_____________доц. Иманов Б.Б.
22
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
XXI аср психология асри деб номланмоқда шу боис борлиқни асраш, уни
поклантириш шахсининг муқаддас бурчига, юксак ҳиссига айлангандагина улуғвор
эзгу-ниятларни, амалга ошириш мумкин. То ҳозиргача инсоният томонидан яратилган
барча нарсалар тараққиѐт, эзгулик учун хизмат қилишга йўналтирилганига қарамасдан,
экологик кескин ўзгаришлар пайдо бўлишига муайян даражада имконият яратди,
натижада келажакка хавф солувчи бир қатор омиллар вужудга келдиким, уларни инкор
этишга илож йўқ.
Инсонлараро муносабатлар, фикрлар бирлиги, эҳтиѐжлар анийлиги,
ақлий мезонлар бошқарувчанлиги, хулқ, фаолият, муомала мароми, қарор қабул қилиш
ҳамоҳанглиги, ўзаро тушунув, ва ҳамжиҳатлик туйғулари умумбашарий аҳамият касб
этади.
Шунинг учун психологиянинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун
танлаш ва уларни тадқиқ этишни изланувчилар ҳукмига йўналтириш, мутахассисларни
бу тўғрида фикр юритишга ўргатиш курснинг асосий ғояси ҳисобланади.
Психологик
категориялар улар ўртасидаги устуворликни ўзгариб туришидан келиб чиқққан ҳолда
тавсифланади.
Долзарблик белгиси тараққиѐтни юзага келтирувчи асосий омиллардан бири
ҳисобланиб, эҳтиѐж, мотив, қизиқиш, интилиш, фикрлаш
доирасида изчил фаолият
кўрсатишни тақозо этади. Фаоллик маҳсулдорлик, истеъдод, қобилият
турмушда
барқарорлигини таъминловчи муҳим шарт сифатида ижтимоий ҳаѐтда муҳим
функциясини бажаради.
―Замонавий психология муаммолари‖ курсининг мақсади – талабаларга янгича
ѐндашувлар, қонунлар, қонуниятлар,
механизмлар, назариялар тўғрисида билим
беришдир. Курснинг асосий вазифаси – долзарб умумпсихологик муаммолар ва уларни
тадқиқ этишнинг психологик технологияси билан магистрларни таништиришдир.
Курснинг аҳамияти психолог мутахассисларни
психологиянинг умуммиллий,
умумназарий, умумтатбиқий жабҳалари юзасидан билим ва кўникмалар билан
қуролллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: