Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича


ЁҒОЧНИНГ ҚУРИБ КИЧРАЙИШИ ВА БЎКИШИНИ АНИҚЛАШ



Download 0,63 Mb.
bet4/7
Sana14.05.2022
Hajmi0,63 Mb.
#603710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-лаб. ЁҒОЧ хоссалар

4. ЁҒОЧНИНГ ҚУРИБ КИЧРАЙИШИ ВА БЎКИШИНИ АНИҚЛАШ.

Умумий маълумотлар: Ёғочда 30 % нам қолган бўлса, бу нам толаларнинг тўйиниш нуқтаси деб аталади. Ёғочнинг қуриши нуқтадан бошланганда (нами 30 % дан камайиб кетганда) унинг узунлик ўлчамлари ва хажми кичраяди, яъни ёғоч қуриб кичраяди; ёғоч хўлланганида, намланганида эса, аксинча, унинг ўлчамлари ва хажми 30 % гача ортади.
Ёғочнинг толалари ва толаларга кўндаланг тангенциал ва радиал йўналишлардаги тузилиши бир хил бўлмайди. Шу туфайли намликнинг ортиши ёки камайиши унинг қуриб кичрайиш ва бўкиш даражасига турлича таъсир кўрсатади. Масалан, толалар йўналишида ўзгариши ўрта хисобда 0,1 % ни, радиал йўналишда ўзгариши 3-6 % ни, тангенциал йўналишда ўзгариши эса 6-12 % ни ташкил этади. Толалар йўналишида қуриб кичрайиб деярли сезилмайди ва амалий жихатдан ахамиятга эга эмас, шунга кўра ёғочнинг толалар йўналишида қуриб кичрайиш даражасини аниқлашнинг хожати йўк.
М а т е р и а л ва а с б о б – у с к у н а л а р. Намуналар, техник тарози, тарози тошлари, қуритиш жавони, штангенциркуль ёки пўлат чизғич.
Т а ж р и б а н и б а ж а р и ш т а р т и б и: Ёғочнинг қуриши натижасида толаларга кўндаланг (радиал ва тангенциал) йўналишларда қискариши, яъни чизиқли қуриб кичрайишини аниқлаш учун кўндаланг кесими 20х20 мм ва баландлиги 30 мм бўлган тўғри бурчакли призма намуналардан фойдаланилади. Намуналарнинг сирти гўнияга мослаб рандаланган ва чўткалаб чангдан тозаланган бўлиши лозим. Хар бир намунага номер қўйилади. Намунанинг кўндаланг кесим ўлчамларн штангенциркуль ёрдамида (кўпи билан 0,01 мм аниқликда) симметрия ўқлари бўйича, а ўлчам радиал йўналишда, b ўлчам эса тангенциал йўналишда ўлчанади (қуйидаги расм).
Расм. Ёғочнинг қуриб кичрайишини аниқлаш учун тайёрланган намунанинг шакли
Қуритишдан олдин намуналар қопқоғи ишқалаб мосланган бюксларга жойланиб, техник тарозида тортилади, сўнгра бюкснинг қопқоғи олиб қўйилиб, намуналар дастлабки 50—60°С хароратда 3 соат мобайнида, кейин 103 ± 2 °С ҳароратда қуритилади. Уларнинг қанчалик қуриганлигини билиш учун икки-уч намунани тарозида 0,01 граммгача аниқликда яна тортиб қўриш керак. Юмшоқ ёғочлардан тайёрланган намуналар 103 ± 2 °С хароратда камида 6 соат қуритилганидан кейин, қаттиқ ёғочлар эса камида 10 соат қуритилгандан кейин биринчи марта тортиб кўрилади, шу пайтдан бошлаб яна 2 соат қуритилиб, кейин тарозида иккинчи марта тортилади. Охирги марта тортиб аниқланган икки натижа ўртасидаги тафовут 0,02 граммдан ошмаса, намуналарни қуритиш тўхтатилади ва гигроскопик модда жойланган эксикаторда уй хароратигача совитилади, сўнгра тарозида тортилади.
Намуналар қуригандан сўнг уларнинг кўндаланг кесими юқорида айтиб ўтилган йўналишларда ва ўша жойларидан иккинчи марта 0,1 мм гача аниқликда ўлчанади. Намуналарга хаводаги намни шимилиб улгурмаслиги учун уларни жуда тез ўлчаш керак. Намуналарнинг намлик даражаси тарозида тортиши натижаларига асосланиб, юкорида намликни аниқлаш бўйича ўтказилган лаборатория тажрибасида келтирилган формула бўйича хисоблаб топилади, сўнгра қуриб кичрайиш даражаси 0,1% гача аниқликда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish