Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети


Бетоннинг совуққа чидамлилиги ишлатиладиган цемент турига, тўлдиргичлар сифатига, бетон зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади



Download 0,75 Mb.
bet6/9
Sana29.04.2022
Hajmi0,75 Mb.
#590401
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11. МАЪРУЗА БЕТОН ҚОРИШМАСИ ВА УНИНГ ХОССАЛАРИ.

Бетоннинг совуққа чидамлилиги ишлатиладиган цемент турига, тўлдиргичлар сифатига, бетон зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Киришиш ва кенгайиш. Гидравлик Боғловчилар асосида тайёрланган бетонлар (киришмайдиган ва кенгаймайдиган цементлар асосида тайёрланган бетонлар бундан истисно) ҳажман ўзгаради.
Бетон ҳавода қотганда киришади, нам шароитларда қотганда эса у хажми умуман ўзгармайди ёки бир оз шишади. Оғир бетоннинг киришиш катталиги бетон иншоотнинг 1 м узунлигига одатда тахминан 0,15 мм ни ташкил қилади. Бетоннинг кириши-ши натижасида оғир ва катта ўлчамли қурилмаларда дарзлар ҳо-сил бўлиши мумкин, бу эса ўз навбатида бетоннинг яхлитлигини бузади, унинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини пасайтиради.
Бетоннинг киришишини камайтириш учун цемент кўп сарф-ланадиган бетонлардан фойдаланишга йўл қўймаслик керак, бунда дона таркиби яхши йирик тўлдиргичлардан фойдаланиш ва бетонни нам муҳитда қотишини таъминлаш зарур.
Катта қурилмаларни бетонлашда бетон қотаётган биринчи даврда у цемент сув билан бирикаётганда ажралиб чиқадиган иссиқликдан қизиб кенгайиши мумкин. Бетоннинг иссиқлик ажратиб чиқаришини камайтириш мақсадида кичик экзотермикли цементларни ишлатиш, шунингдек, Ҳарорат чокларини ҳосил қилиш зарур.
Эмирилишга (каррозияга) чидамлилик. Бетоннинг нураши деб, атрофдаги муҳитнинг физик-кимёвий таъсири остида унинг емирилишига айтилади. Бетоннинг нураши цемент тошининг емирилиши (қотган бетоннинг энг турғун бўлмаган қўшимчаси сифатида) натижасида содир бўлади ва одатда, у билан бирга мустаҳкамлиги ва сув ўтказмаслиги пасаяди, шунингдек унинг арматура билан боғланиши ёмонлашади.
Бетоннинг нураши ишқорий модда бетон ичига кириши натижасида вужудга келади ва модда бетон дарзлари ҳамда ғовакларидан доимо кириб турганда анча тезлашади.
Бетоннинг емирилишга чидамлилигини оширишга бетон таркибини синчиклаб танлаш, махсус цементлар, масалан, пуццолан, кислотабардош ва гил тупроқли цементларни қўллаб, бетон аралашмасини солиш ва зичлаш ҳисобига эришилади.
Бетонни нурашдан ҳимоялаш учун қурилмаларнинг агрессив муҳитга тегиб турадиган юзалари зич сопол плиткалар билан қопланади, махсус моддалар билан (натрий кремний фторидли суюқ шиша) ишланади, намдан ҳимоялаш битуминоз ва парда ҳосил қилувчи полимер материаллар билан қопланади.
Оловбардошлик. Бетон оловбардош материал ҳисобланади. Ўт кетган холларда аланга қисқа муддат таъсир қилганда бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлиши туфайли, у яхши сақланиб қолади. Лекин Ҳароратлар 160–200°C чегараларида узоқ муддат таъсир этганда бетон мустаҳкамлиги 25–30%га пасаяди. Бетон 500°C дан ортиқ ҳароратгача қиздирилганда калций гидроксидининг сувсизланиши ва цементнинг бошқа қотиш махсулотларининг парчаланиши натижасида емирилади. Шундай қилиб, фойдаланиш жараёнида юқори ҳароратлар (200°C дан ортиқ) таъсирига йўлиқадиган бетон қурилмаларни иссиқлик ҳимоялаш материаллари билан ўраш ёки уларни оловбардош бетондан тайёрлаш лозим.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish