Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети


Римдаги календарлар. Юлиан ва Григориан календарлари



Download 1,89 Mb.
bet19/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Римдаги календарлар. Юлиан ва Григориан календарлари. Қадимги Рим календарининг тузилиши санаси тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Бизга маълуми шуки, Римнинг афсонавий асосчиси ва ҳукмрони Ромул (милоддан аввалги VIII асрнинг ўрталари) даврида ой календаридан фойдаланганлар. Календарь бир йил 10 ой, жами 304 кундан иборат бўлган. Ойлар тартиб рақамлари (биринчи, иккинчи,... ўнинчи) билан номланган. Тўрт ой 31 кундан (1,3, 5, 8 ойлар) ва олти ой 30 кундан иборат бўлган.
Йил баҳорги тенгкунлиқдан бошланган. «Ромул йилини» астрономик йилга тенглаштириш мақсадида 10 ойнинг охирига қўшимча кунларни қўшганлар. Милоддан аввалги VIII асрнинг охирларига келиб тўртта календарь ойларига ном берилди. Иилнинг биринчи ойи «Мариус», иккинчи ой «априлис», учинчи ой «майус», туртинчи ой «юниус» деб аталди. Мазкур календар синодик ой йилига мос келмасди, лекин у Қуёш каленарь синодик ой йилига мос келмасди, лекин у Қуёш календари хам эмасди.
Милоддан аввалги VII асрда календарь ислоҳоти ўтказилади. Бу ислоҳотни ярим афсонавий шахс Рим подшоси Нума Помпилий бошлади. У бир йилда кунларнинг сонини 355 га, ойларнинг сонини 12 га етказди. Нума Помпилий ислоҳати натижасида кўшимча янги икки ой пайдо бўлиб януарус ва фебруарис номини олди. Календарда 7 ой 29, 4 ой 31, битта ой «фебруариус» 23 суткадан иборат бўлди. «Фебруариус» ойига ҳар йили 5 кун қўшиладиган бўлди. Ислоҳотлар натижасида «Нума йили» астрономик бир ой йилидан бир сутка ортик, тропик йилдан эса 10,5 сутка қиска эди. Шунингдек, бу даврга келиб яна бир неча ойларга ном берилди. Календарда йил баҳорги тенгкунлик давридан бошланарди.
Рим календаридаги биринчи ой Мартиус - илгари чорвачилик ва деҳқончилик, кейинчалик эса уруш худоси Марсга атаб қўйилган.
Иккинчи ой - априлис - лотинча «арепге»- «намоён бўлмоқ», «очмоқ» маъно-ларини билдиради. Бу ойда ҳамма дарахт ва ўсимликлар очилиб гуллай бошлаган.
Учинчи ой Майус - худо Меркурийнинг онаси Ер маъбудаси Мая номи шарафига.
Тўртинчи ой Юниус - Юпитернинг рафиқаси, осмон маъбудаси, аёлларнинг ҳимоячиси Юнона шарафига қўйилган.
Кейинги олтита ой календардаги тартиб рақами билан аталиб, Квинтилис -«лотинча»-бешинчи, секстилис-олтинчи, септембер-еттинчи, октобер-саккизинчи, новембер-тўққизинчи, децембер-ўнинчи деган маъноларни билдиради.
Ўн биринчи ой януарис деб аталиб, икки юзли худо Янус номига кўйилган.
Ун иккинчи ой фебруариус - ер ости подшоси фебрус номига қўйилган. Шунингдек, «ГеЬшапе» сўзи «тозаланмок», «покланмоқ» деган маъноларни билдиради. Йилнинг охирида улар покланиш маросимини ўтказганлар. Феврал ойи охирига қўшимча кунларни кўшган (масалан феврал 23+5).
Милоддан аввалги VI асрда римликлар мазкур ой календарини Ой-қуёш календарига айлантиришга уриниб кўрдилар. Бунинг учун улар интеркаляция системасидан (қўшимча ойларни қўшиш) фойдаландилар. Қадимги Рим календарига ҳар икки йилда 20 кунлик қўшимча ойни жорий қилдилар. Бу ой «Марцедониус»-марцедоний ойи номини олди. Жуфт рақамларни бахтсизлик рамзи ҳисобланган римликлар марцедоний ойини 23-24 «фебруариус»нинг ўртасига жойлаштирдилар. Мазкур ислоҳатдан сўнг календарь йили 365 кунни (355+ 355+ 20): 2 = 365 ташкил қилди ва уларнинг йили ҳам Миср «дайди» йилига тенг бўлиб қолди (Тропик йилдан чорак сутка қисқа эди).

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish