Ҳозирги пайтда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборот ёки ҳисоботларини палаталар қўмиталарида эшитиш, қоида тариқасида, назорат-таҳлил фаолияти режаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, муайян қонуннинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари қўмита мажлисида кўриб чиқилаётганда шундай бўлади. Қонунлар ва назорат тадбирлари якунлари асосида қўмиталар қабул қилган қарорлар қандай бажарилаётгани ҳақида қўмиталарнинг мажлисларида мансабдор шахслар қўмита аъзоларига ахборот берадилар. Давлат органлари раҳбарларининг ахборот ёки ҳисоботлари Олий Мажлис палаталарининг ёки палаталар кенгашларининг мажлисларида ҳам эшитилиши мумкин. Бундай ҳолларда, одатда, палата мажлисида қабул қилинган қарор ижроси ҳақидаги ахборот эшитув мавзуси бўлади.Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатларига ҳам назорат вазифаларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.Асосий фарқ шундаки, маҳаллий кенгашлар депутатларининг ваколатлари муайян ҳудуд доираси билан чекланган бўлади. Жумладан, халқ депутатлари туман кенгаши депутатининг ваколатлари тегишли туман ҳудуди, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатининг ваколатлари эса вилоят ҳудуди доираси билан чегараланади. Хусусан, Қонунга мувофиқ маҳаллий кенгаш депутати тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир. Депутат сўрови, ўз ҳуқуқий мақомига кўра, парламент сўровига мос келади - Ҳозирги пайтда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборот ёки ҳисоботларини палаталар қўмиталарида эшитиш, қоида тариқасида, назорат-таҳлил фаолияти режаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, муайян қонуннинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари қўмита мажлисида кўриб чиқилаётганда шундай бўлади. Қонунлар ва назорат тадбирлари якунлари асосида қўмиталар қабул қилган қарорлар қандай бажарилаётгани ҳақида қўмиталарнинг мажлисларида мансабдор шахслар қўмита аъзоларига ахборот берадилар. Давлат органлари раҳбарларининг ахборот ёки ҳисоботлари Олий Мажлис палаталарининг ёки палаталар кенгашларининг мажлисларида ҳам эшитилиши мумкин. Бундай ҳолларда, одатда, палата мажлисида қабул қилинган қарор ижроси ҳақидаги ахборот эшитув мавзуси бўлади.Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатларига ҳам назорат вазифаларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.Асосий фарқ шундаки, маҳаллий кенгашлар депутатларининг ваколатлари муайян ҳудуд доираси билан чекланган бўлади. Жумладан, халқ депутатлари туман кенгаши депутатининг ваколатлари тегишли туман ҳудуди, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатининг ваколатлари эса вилоят ҳудуди доираси билан чегараланади. Хусусан, Қонунга мувофиқ маҳаллий кенгаш депутати тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир. Депутат сўрови, ўз ҳуқуқий мақомига кўра, парламент сўровига мос келади
Do'stlaringiz bilan baham: |