Қонунларнинг ижроси устидан назорат олиб боришдан кўзланган асосий мақсад нормалари амалда қўлланилмаётган, яъни амал қилмаётган нормалари бор қонунларни аниқлаш йўли билан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдан, қонун ҳужжатларидаги камчилик ва нуқсонларни, қонунни ижро этишга монелик қилаётган сабаблар ва шароитларни аниқлашдан, қонунни ижро этишда йўл қўйилаётган хатолик ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан, қўмиталар томонидан ўтказилаётган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар натижалари асосида, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мобайнида олинган ахборотларни амалиётда қўллашдан, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишдан иборатдир. Сенат ҳудудий вакиллик палатаси эканидан келиб чиқиб, Сенат қўмиталарининг бундай назоратни амалга оширишдаги вазифаси юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари сенаторларнинг ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан, энг долзарб минтақавий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. - Қонунларнинг ижроси устидан назорат олиб боришдан кўзланган асосий мақсад нормалари амалда қўлланилмаётган, яъни амал қилмаётган нормалари бор қонунларни аниқлаш йўли билан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдан, қонун ҳужжатларидаги камчилик ва нуқсонларни, қонунни ижро этишга монелик қилаётган сабаблар ва шароитларни аниқлашдан, қонунни ижро этишда йўл қўйилаётган хатолик ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан, қўмиталар томонидан ўтказилаётган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар натижалари асосида, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мобайнида олинган ахборотларни амалиётда қўллашдан, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишдан иборатдир. Сенат ҳудудий вакиллик палатаси эканидан келиб чиқиб, Сенат қўмиталарининг бундай назоратни амалга оширишдаги вазифаси юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари сенаторларнинг ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан, энг долзарб минтақавий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
- Парламент назоратининг бошқа шаклларидан фарқли равишда қўмиталар томонидан шакллантирилган гуруҳлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий (вилоят, туман, шаҳар) бўлинмалари ишини жойларга бориб ўрганади. Назорат тадбирининг якунлари асосида маълумотнома тайёрланади ва бу маълумотнома қўмиталарнинг мажлисларида, давлат органларининг раҳбарлари таклиф этилган ҳолда кўриб чиқилади. Қўмиталарнинг аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялари қамраб олинган қарорлари кўриб чиқиш учун тегишли давлат органларининг раҳбарларига юборилади. Сенатда назорат тадбири якунларини Сенат қўмитаси билан халқ депутатлари вилоят кенгаши қўшма мажлисида муҳокама этиш амалиёти кенг қўлланиб келинмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, назорат тадбирларининг натижалари парламент эшитувларини ташкил этиш ҳамда парламент сўровларини юбориш учун асос бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |