Муаммоли таълим технологиялари – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари (муаммоли баѐн; муаммоли маъруза; эвристик суҳбат; муаммоли намойиш; изланишга асосланган амалий машғулот; ижодий топшириқ; хаѐлий муаммоли тажриба; муаммо фаразларини шакллантириш; масалаларни муаммоли ечишнинг оптимал вариантларини танлаш; муаммоли вазифа; муаммоли ўйин)
Мустақил таълим – 1) ОТМ талабаларида педагог раҳбарлиги ва назорати остида ўқув ҳамда мутахассислик фанлари бўйича маъруза, семинар ва амалий машғулотларида эгалланган БКМни мустаҳкамлаш, бойитиш, улар томонидан янги БКМни мустақил ўзлаштирилишини таъминлаш, уларни касбий фаолиятни мустақил ташкил эта олишга тайѐрлашга йўналтирилган таълим
Педагогик муаммо – ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала
Репетиторлик таълими (лот. “repetitor” – “орқага қайтишни талаб қилувчи”, “такрорловчи”) - индивидуал таълимнинг энг оммалашган замонавий тури
Ривожланиш – шахснинг физиологик ҳамда интеллектуал ўсишида намоѐн бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар
моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараѐн
Ривожлантирувчи таълим – таълим олувчиларнинг ички имкониятлари ривожлантириш ва уларни тўла рўѐбга чиқаришга йўналтирилган таълим
Ривожлантирувчи таълим технологиялари – таълим олувчиларнинг ички имкониятлари ривожлантириш ва уларни тўла рўѐбга чиқаришга ѐрдам берадиган технологиялар (тренинглар; ижодий топшириқлар; кейслар; тестлар, бошқотирмалар, мантиқий масалалар, махсус машқлар, тез айтишлар, топишмоқлар, кроссвордлар, ребуслар, сканвордлар, чайнвордлар, лойиҳалар, беллашувлар, дидактик ўйинлар, “Заковат” ўйини, лего ўйинлари, мозаикалар, стол ўйинлари (“Биржа”, “Банк”, “Монополия” ва б.), конструкциялар ва б.)
Ролли ўйинлар – маълум бир шахснинг вазифа ва мажбуриятларини бажаришдаги руҳий ҳолати, хатти-ҳаракатлар моҳиятини очиб беришга йўналтирилган ўйинлар
Синквейн (фр. “беш қатор” маъносини англатади) маълумотларни синтезлаш (алоҳида маълумотлар асосида яхлит ғояларни шакллантириш)га ѐрдам берадиган қофиясиз шеър бўлиб, у асосида ўрганилаѐтган мавзу (тушунча, ҳодиса, воқеа)ларга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир ўқувчи (талаба) ушбу маълумотлар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни ўз сўзлари билан турли вариант ѐки нуқтаи назарлар орқали ифодалаш имкониятига эга
Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиѐтларни бир неча сўз орқали яққол, ѐрқин ифодалаш малакаси бўлиб, бу жараѐн мавзуни пухтароқ ўзлаштириш, маълумотларни яхшироқ англашга ѐрдам беради
Do'stlaringiz bilan baham: |