Таянч тушунчалар: муаммоли таълим, муаммол таълим технологиялари, муаммо, муаммоли вазият, ечим.
I. Муаммоли таълимнинг дидактик моҳияти. Муаммоли таълим такомиллашган ўқитиш технологиясидир. Ҳозирги олий мактабдаги самарали ўқитиш технологияси муаммоли таълимдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараѐнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли таълим ижодий фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.
Муаммоли таълим – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш,
натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим
Бу турдаги таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган.
Ж.Дьюи муаммоли таълим асоси сифатида қуйидаги йўналишларни белгилаган (29-расм):
29-расм. Муаммоли таълимнинг асоси бўлган йўналишлар
Муаллиф кўрсатилган йўналишларда таълимни ташкил этиш учун қуйидаги воситалардан фойдаланган:
сўз;
санъат асарлари;
техник қурилмалар;
ўйинлар;
Ўтган асрнинг 60-йилларида муаммоли таълим Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Окон, И.Я.Лернер каби тадқиқотчиларнинг қарашлари негизида янада ривожланган. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси муаммоли таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган.
Муаммоли таълимнинг бир неча турлари мавжуд. М: М.Н.Скаткин ўз ишларида муаммоли таълимнинг қуйидаги турлари борлигига урғу беради (30-расм):
30-расм. Муаммоли таълимнинг асосий турлари
Муаммоли таълимнинг асосини муаммо (юн. “тўсиқ”, “қийинчилик”) ѐки муаммоли вазият ташкил этиб, муаммоли таълим технологияси уларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Кўп ҳолатларда муаммо ва муаммоли вазият синонимлардек қабул қилинади. Аслида эса улар бир-биридан фарқ қилади.
Муаммо (юнон. “тўсиқ”, “қийинчилик”, араб. “жумбоқли”, “сирли”, “тушунилиши қийин”) – ҳал қилиниши муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масала
Моҳиятига кўра муаммо уни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиш, уни ҳал этишда аҳамиятли, самарали бўлган йўл, метод ва воситаларни излаш, уларнинг самарали эканлигини асословчи далилларни тўплаш, далилларни янгича, янги таҳлитда изоҳлаш асосида ҳал қилинади.
Педагогика соҳасида кўп ҳолатларда “муаммо” тушунчаси ташкилий- педагогик, психологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳал қилишда қўлланилади. Соҳа нуқтаи назардан педагогик жараѐнда қуйидаги характердаги муаммоларга мурожаат қилинади:
Маълум билимлар, номаълум билимлар ва мавжуд тажриба муаммонинг таркибий қисмлари сифатида намоѐн бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |