Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тарих факультети Ижтимоий фанлар кафедраси


ишчи ” ва олдингиасрларда “ деҳқон”



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/28
Sana07.02.2023
Hajmi0,62 Mb.
#908870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2022 Ижтимоий иш тар ва наз Мажмуа yangi 2

ишчи
” ва олдингиасрларда “
деҳқон”
оммавий касб бўлганидек, ХХИ аср-
ижтимоий ходим 
асрибўлиши керак. Ижтимоий ишнинг теран 
инсонпарварлик манбаларини қайд этган ҳолда диний хайрия билан 
шуғулланадиган кишилар ва замонавий ижтимоий ходим ўртасидаги фарқни
кўрсатиш зарур. Маънавий бурч туйғуси ва кўрсатилаётган ёрдамнинг 
катталиги ва узоқ муддатлилиги билан ўлчанадиган эзгу ишлар қилишга 
интилиш хайрия билан шуғулланадиган кишиларга куч бағишлайди. 
Ҳозирги замон ижтимоий ходими, социолог Т. Шаниннинг фикрича, 
вазифасини ўзи ёрдам бераётган кишини бундай ёрдамсиз ва ижтимоий 
ходимнинг аралашувисиз қийинчиликларни енгиб ўта оладиган даражага 
етказишдан иборат, деб билади, бу эса касбда муваффақиятга эришишнинг 
асосий мезони ҳисобланади. Ижтимоий иш кундалик муаммоларни ҳал 
қилишда ёрдам беришгагинаэмас, балки эҳтиёжмандларда кийинчиликларни 
енгиб ўтиш хусусиятларинива ўзига ўзи ёрдам бериш кўникмаларини 
шакллантиришга йўналтирилганлиги билан 
филантропия, хайр-саҳоват
ва 
фаолиятнинг шунга ўхшаш турларидан фарққилади. Буни исталган ҳаётий 
вазиятда одамни ўз муаммоларини ўзи фаол ҳал қилишга ўргатиш деб айтиш 
мумкин.Тарқоқ, кам сонли ёлғиз кишилар томонидан эмас, балки кучли 
давлат вахусусий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган профессионал 
ёрдам энгсамарали ҳисобланади. Ижтимоий иш ривожланишининг дастлабки 
босқичида бу иш билан асосан ХИХ асрда саноатнинг тез ривожланиши ва 
Европа мамлакатларида шаҳарларининг роли ошиши туфайли келиб чиққан 
1
Миллиймустақилликғояси: асосийтушунчаларватамойиллар. - Тошкент: Ўзбекистон, 
2003. 


ижтимоий 
муаммоларнинг 
кескинлашишидан ташвишланган 
турли 
филантроп жамиятлар
шуғулланган. 
Саноат капитализмининг ривожланиши Фапб ижтимоий тузилмасида 
улкан ўзгаришларга олиб келди, бу эса инсон ва жамият ўртасида 
муносабатларнинг янги типини юзага келтирди. Ғарбда янги интеллектуал 
йўналиш вакиллари пайдо бўлди, уларнинг қарашлари давлатнинг шахс 
олдидаги жавобгарлиги ва маънавий бурчи тўғрисидаги тушунчалар пайдо 
бўлишига кўмаклашди. Ижтимоий муаммоларнинг кескинлашиши ночорлар 
муаммосининг келиб чиқишига олиб келди, жамоатчилик фикри ушбу 
муаммо барқарорлик ва тартиб-интизомга хавф туғдиради, деб ҳисоблади. Ва 
буҳолат, 
пировардида, аҳолининг турли гуруҳларини эмпирик ўрганишга буюртмалар 
пайдо бўлишида ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказилишида, кейинчалик эса 
ижтимоий ислоҳотчилар ташаббуси билан ижтимоий ходимларни 
тайёрлашнинг турли шакллари пайдо бўлишида акс этди. Янги ҳаракатнинг 
интенсив ривожланиши, ихтисослаштирилган хизматларнинг ташкил 
этилиши натижасида нафақат шошилинч ёрдам кўрсатишни назарда 
тутадиган, балки профилактик ёки олдини олувчи хусусиятга эга ижтимоий 
фаолиятнинг энг самарали моделлари изланди
2

Замонавий жамият мисли кўрилмаган техник юксалаётган ҳозирги даврда 
одам бошқармайдиган ахборот технологиялари жорий этилмоқда, аҳолига 
ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимига сингиб кетадиган ишчи кучи 
ажралиб 
чиқмоқда. Тахминий ҳисобларга кўра, ҳозирги вақтда АҚШда ёлланма ишчи 
бўлиб ишлайдиганларнинг деярли 15 фоизи оила, таълим, соғликни сақлаш, 
қариялар, руҳий касаллар, болаларга ёрдам бериш сингари амалий ишларда, 
ахлоқ тузатиш муассасаларида иш билан таъминланган. Бу ихтисосликка энг 
умумий ёндашишдир. У тегишли соҳадаги ходим турли соҳаларда зарур 
билимга эга бўлишини талаб қилади. У ёрдам сўраб мурожаат қиладиган 
одамлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, фойдаланилиши мумкин бўлган 
ташкилотлар 
ва 
муассасаларни, 
амалдаги 
миллий 
конунчиликни, 
молиялаштириш манбаларини, ушбу соҳада фаолият олиб борадиган 
бошқа мутахассислар фаолиятини ва бундай ҳолатларда кўрсатиладиган 
хизматларни билиши керак. Ижтимоий ходимлар кенг доирадаги 
муаммоларга дуч келмокда. Алкоголизм, мулкчилик ҳуқуқларининг 
бузилиши, болаларга ёмон муомалада бўлиш, эр- хотинлар жанжали, руҳий 
ва жисмоний касалликлар, дарбадарлик, жамиятдан ҳоли яшаш шулар 
жумласидандир. Буларнинг барчаси махсус тайёргарликни талаб қилади. 
Бундай иш дилетантликка, юзаки ёндашишга тоқат қилмайди, чунки 
ижтимоий ходимлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлибгина қолмай, 
. ' Теодор Шанин. Социальная работа как культурный феномен современности. Новая 
профессия и академическая дисциплина в контексте социальной теории и политической 
практики нашего дня // Русский журнал. 26 сентября 1997 г. 


балки касбга доир ахлоқий нормалар ва тамойилларга риоя қилишга шахсан 
тайёр бўлишлари керак. Буларнинг барчасига ва бўлғуси ижтимоий 
ходимларнинг бевосита 
фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларга олий ва ўрта махсус ўқув 
юртларида ўқитилади. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish