Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тарих факультети Ижтимоий фанлар кафедраси



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/28
Sana07.02.2023
Hajmi0,62 Mb.
#908870
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2022 Ижтимоий иш тар ва наз Мажмуа yangi 2

 
асосий йўналишларини белгилаш имконини беради. Булар: методологик, 
назарий. таълим ва амалий йўналиш лар. 
Назарий социология ва ижтимоий иш
. Социология ва ижтимоий иш 
ўртасидаги ўзаро яқин алоқа икки илмий фаннинг объекти ва ўрганиш 
предметини, уларнинг функциялари ва вазифаларини кўриб чикишда назарий 
жиҳатдан яқцқол намоён бўлади. Жумладан, кўпчилик олимлар умуман 
жамиятни, ижтимоий муносабатларнинг барча турларини ўрганар экан, 
социология, энг аввало, ижтимоий жараёнларнинг ижтимоий жиҳатларини, 
ижтимоий ходимларни, сўзнинг тор маъносида ижтимоий муносабатларни 
тадқиққилишга сафарбар этилганига эътиборни қаратиши бежиз эмас. Ушбу 
ижтимоий муносабатлар одамларнинг ҳаёт фаолияти билан бевосита
боғлиқ. 
Одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқалар табиатини, одамларнинг ўзаро бир-
бирларига мослашиши қонунларини тушунишга интилиш социологик 
билиш учун хосдир. Сўз ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос «пойдевор 
қўювчиларини» ўрганиш ҳақида бормоқда, сўнгра улардан алоҳида 
ижтимоий тузилмалар тузилади. Социология у ёки бу кичик тизим ичида 


юз бераётган жараёнларни (оила социологияси, ёшлар социологияси, девиант
хулқ-атвор социологияси ва 
ҳоказоларни) уларнинг умуман жамият билан алоқаси нуқтаи назаридан 
ўрганади. бошқача айтганда, хусусий ижтимоий ҳодисаларни жамиятга 
тегишли деб ҳисоблаш юз беради. Америкалик социолог Т. Парсонс 
социологик ёндашувнинг ушбуўзига хослигига эътиборни каратиб, 
социология бошқа фанлардан фаркли ўларок ижтимоий тизимлар, умуман 
жамиятнинг «интеграцияга алокадор тузилмаларини ва жараёнларини 
ўрганади» деб кайд этади. 
Мана шу туфайли жамият, аниқроғи, интеграцияга урғу бериш 
социологик 
таҳлилда алоҳида ижтимоий жараёнларда юз бераётган мазмуннинг 
белгиловчиси сифатида намоён бўлади. Агар социолог оилани ўрганаётган 
бўлса,оиланинг барпо бўлиши, унинг камол топиши, мавжуд бўлиши, 
мустаҳкамланиши, бузилишига олиб келадиган ижтимоий онг ва хулқ-
атворнинг барча жиҳатлари уни қизиқтиради. Шу мақсадда одатда оила 
қуришга интилаётган ёшларнинг мотивлари, йўл- йўриқлари, кадриятли 
йўналишлари, истаклари ҳамда оилада эр-хотин муносабатининг барча 
мураккаб жиҳатлари ўрганилади. Ижтимоий мавжуд бўлиши субъектив ёки 
объектив сабабларга кўра мураккаблашган ёки бузилган, оила сифатида 
мавжуд бўлиши эса хавф остида қолган оилалар ижтимоий ишнинг асосий 
объектлари 
ҳисобланади. 
Ёшларни 
ўрганар 
экан, 
социолог 
ижтимоийлашувнинг хусусиятлари, онг ва хулқ-атвор, изчиллик ва катта 
авлод билан ўзаро муносабат жараёни сингари жиҳатларни 
ажратиб кўрсатади. Ижтимоий ходимни ёшларнинг ҳуқуқларини, 
меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасидаги кафолатларни таъминлаш, ҳаётий 
йўлнинг 
олдиндан белгиланганлигига асосланган ижтимоийлашувнинг анъанавий 
шакллари бузилиши қизиқтиради.Юқорида таъкидланганидек, доимий 
ёрдамга муҳтож бўлган, кийин ҳаётий вазиятга тушиб колган барча кишилар 
ижтимоий иш объекти ҳисобланади. Ҳатто кенг талқин қилинганда ҳам 
ижтимоий иш объекти социология объектидан фарк қилади, чунки ижтимоий 
ҳимояга, қўллаб қувватлаш ва ёрдамга муҳтож объект ҳакида сўз
бормоқда. 
ёндашувлардаги тафовутга қарамай, социологиянинг ижтимоий иш билан 
алоқаси яққол кўриниб турибди, бу эса биринчисининг иккинчисига 
нисбатан 
методологик аҳамияти ҳакида сўз юритиш имконини беради. Ушбу жиҳат 
ҳар икки фан томонидан ўрганилаётган ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти ва 
контекстини таҳлил қилишда айникса яққол намоён бўлади. Социология ҳам, 
ижтимоий иш ҳам барча нарсани одамлар манфаатлари, уларнинг 
эҳтиёжлари, орзу-истаклари, нималарга устунлик бериши ва кайфиятлари 
нуқтаи 


назаридан ўрганади. Социолог ва ижтимоий ходим сиёсат ёки таълим, 
демография ёки геронтология муаммоларига ижтимоий мавжудот сифатида 
одамларнинг манфаатлари, уларнинг мотивлари ва орзу-истаклари призмаси 
оркали назар ташлайди. 
Шундайқилиб, фан сифатида ижтимоий иш ва социология объектларининг 
мос келиши ва мос келмаслиги кузатилади. Агар ижтимоий иш торроқ 
маънода олиб қаралса ва агар у ёки бу фан объектлари аҳоли гуруҳларини 
ўрганиш ҳисобга олинган ҳолда қиёсланса, социология анча кенгдир. 
Ушбу фанларнинг предметини талкин қилишда ҳам иккала фанни 
тушунишдаги тафовутлар кузатилади. Ушбу фарқланиш асосан бутафовут 
социология ва ижтимоий иш қонуниятларига таъриф беришдан иборат. 
Социология фан сифатида ижтимоий иш қонуниятларига нисбатан 
фундаменталрок бўлган қонуниятларни ўрганади. 
Тадқиқот амалиёти сифатида ижтимоий ишда позитивистик ёндашув 
ҳозирги вақтда социономларнинг ижтимоий ишнинг у ёки бу 
концепцияларига амал қилишга эмас, балки ишончли, аниқ билимга 
таянишга 
интилишида намоён бўлмоқда. Бу маънода позитив социология ижтимоий 
иш 
назарияси ва амалиётининг эмпирик асосларидан бирини ташкилқилади. 
Позитив социология имкониятларининг чекланганлиги эса ижтимоий 
ёрдамга 
муҳтож мижозлар билан руҳий-ижтимоий ва тизимли- функционал иш олиб 
бориш асосларини тушунишучун назарий асосларнинг етарли эмаслигида 
намоён бўладиъ. 
Социология бугунги кунда ижтимоий ишнинг кўпрок асосан тузилмавий 
ижтимоий иш деб аталадиган назарияларига интилади. Ижтимоий иш 
замонавий назарияларининг катта кисми функционализм, ижтимоий низо, 
бихивеоризм, рамзий интеракционизмнинг социологик концепцияларидан 
келиб чиққан функционализм ва унинг турлари социологияда классик 
социологик парадигмалар сирасига киради. Социолог- функционалистлар, 
энг аввало,америкалик социолог Роберт Мертон умуман жамият ва унинг 
алоҳида 
қисмлари узвий алоқага эга бўлиб, бууларнинг функциялари билан
мустаҳкамланади, деган нуқтаи назарни илгари суради. бошқача сўзлар 
билан 
айтганда, жамиятда барча нарса бир-бири билан узвий боғлиқ ва чамбарчас 
алоқадор. функционалистлар айнан мана шў сабабли социологик 
ҳолатларнинг ички мазмуни ҳдкида мўшоҳада юритиш ўрнига ҳолатлар ва 
объектлар билан боғлиқ реал, кузатиладиган ва текшириладиган 
окибатларни 
шўнчаки кўриб чикиш керак, деб ҳисоблайди. Функциялар уларда, 
окибатларда ўзини намоён қилади. Функционал таҳлил фақат 


стандартлаштирилган 
объектларни 
кўриб 
чиқишга 
асосланади. 
Такрорланадиган ва намунавий ижтимоий ҳодисалар(ижтимоий роллар, 
институтлашган объектлар, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий назорат 
воситалари, ижтимоий тузилмалар ва ҳоказолар), яъни муайян 
барқарорликда такрорланадиган ва тизимли кўриб чиқишга олиб келадиган 
ҳодисалар кўриб чиқишнинг функционал объектига айланиши мумкин. 
Бу жиҳатдан ижтимоий иш, биринчидан, ўзига хос тарзда социумнинг унга 
хос бўлган тарзда яхлитлигини, бардошлилигини таъминлайдиган 
ижтимоий 
ақл муносабатлари умумийроқ тизимининг бир қисми сифатида қаралади. 
Иккинчидан, ижтимоий ишнинг ўзи умумий тизим сифатида жамият билан 
ўзаро алоқага эга бўлибгина қолмай, балки ўзининг ички ривожланиш 
мантиғига, мазкур аниқ ҳолатда муайян яхлитликка эга бўлган ижтимоий 
алоқаларнинг тегишли муассасалари тизими сифатида тасаввурқилинади. 
Америкалик социолог Т. Парсонснинг жамиятнинг тизимли кўрилиши 
тамойили тузилмавий функционализм шаклланишига асос бўлди. 
Парсонснинг фикрича. ижтимоий тизим ўзини ўзи қўллаб- қувватлаши ва 
ўзини ўзи тартибга солиш кобилияти туфайли барқарордир, буни ўз 
навбатида, ижтимоий функцияларнинг ривожланиши ва такомиллашиши 
тақозо этади.Ижтимоий тизимлар интеграцияси ва барқарорлиги табиати, 
ижтимоий ўзаро муносабатлар, ижтимоий тузилма, ижтимоий саъй-
ҳаракатлар Т. Парсонснинг «Ижтимоий тизим» деб номланган асосий китоби 
диққат марказида туради. Парсонга кўра, ижтимоий тенгликка уларнинг 
барчаси учунумумий бўлган ва асосий куч ролини ўйнайдиган, ижтимоий 
тузум ва ижтимоий тизим функцияси бирлигини сафарбар қиладиган 
нормативмаданий 
стандартлар 
орқали 
ҳатти-ҳаракатлар 
мотивлари 
интеграцияси,ролларнинг уйгунлаштирилиши орқали эришилади. 
Парсонснинг назарий постулатлари ҳам катта, ҳам кичик ижтимоий 
тизимнинг 
асосий 
кулфати 
сифатида 
ижтимоий 
патология 
ва 
дезинтеграцияга 
қарши огоҳлантиришни ўзида ифодалайди. Уларнинг барчаси қуйидаги 
тўрт 
асосий функциялар тўпламига, яъни мослашиш, мақсадга эришиш, 
интеграция, намунани сақлаб колишга (АГИЛ) эга. Ушбуумумий
тузилмавий функционал тармоқ Парсонс томонидан барча ижтимоий 
ҳодисаларга, шу жумладан, микро ва макродаражада, яъни алоҳида
шахслар, кичик ҳамжамиятлар, жамоалар, умуман жамият даражасида
боғлиққилиб қўйилади.Ижтимоий иш соҳасида тадкикот олиб бориш учун 
бумуҳим аҳамиятга эга, чунки гуруҳдаги инсонни белгилаш, оила сингари 
кичик гуруҳларни тадқиққилиш имконини берибгина қолмай, балки 
ижтимоий ишни унинг ташкилий, тузилмавий хусусиятлари, шунингдек 
ижтимоий терапия билан шуғулланадиган ижтимоий ходимларнинг 
муайянгуруҳлари билан биргаликда кўриб чикиш имконини беради. 


Социологияда жамиятни ва инсоннинг ижтимоий аҳамиятли хулқ-атворини
тушунтиришучунҳайвонлар хулқ-атворини татбиққилиш сифатида 
тушуниладиган бихевиористик йўналиш ижтимоий ишда шахсни объектив 
кузатиш методи билан боғлиқ. Ижтимоий ишда мижознинг ижтимоий
хулқи муаммолари ва аниқ қайд қилинадиган, уни аниқ изоҳловчи омиллар 
бихевиоризм 
учун 
таҳлил 
объектига 
айланмоқда.Замонавий 
бихевиоризмнинг кўзга кўринган вакили А.У. Стаатс бихевиоризм инсон ва 
жамиятни ўрганувчи барча фанлар бирлигини таъминлашга қодир ва хулқ-
атвор, ўрганиш, шахс, ижтимоий интеракциянинг биологик механизмлари 
назариясини ўз ичига олган билимларнинг етти даражаси иерархик тизимини 
ифодалайди деб ҳисоблайди. 
Биҳевиоризмнинг ижтимоий ишга татбик зтилиши кўп жиҳатдан инсонни 
ўрганишнинг ҳолисона методларига йўналтирилганлиги, жалб этўвчанлиги 
ҳамда инсон хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларининг кўплаб реал 
жиҳатлари 
у томонидан очиб берилганлиги билан изоҳланади. Бихевиоризм ижтимоий 
муаммоларни таҳлил қилишда, ижтимоий вазиятнинг омиллари ўртасида 
узил-кесил 
боғлиқлик 
аникланадиган 
ижтимоий 
жараёнларни 
моделлаштиришда анча маҳсулдор бўлиб чиқмоқда. Бундан ташкари, 
эмпирик ижтимоий 
ишда аник шарт-шароитларда кириш ва чикишда ахборот изоморф 
корреляцияланган ҳолда инсонга «кора қутича» сифатида ёндашишга йўл 
қўйилади.Рамзий интеращиоиизм одатда ижтимоий бихевиоризм варианти 
сифатида таснифланади. Социологияда ушбу йўналишнинг асосчиси 
америкалик социолог Ж.Г. Мид ўзининг назарий мулоҳазаларида жамиятни 
кишиларнинг хулқ-атвори тамойилларини кўриб чиқиш йўли билангина
тушунтиришмумкин, деб ҳисоблайди. «Рамзий» термини ушбу социологик 
мактаб ҳаракат қиладиган шахслар («актёрлар») ўзаро муносабатга - 
интеракцияга киришганда маъно юклаган « мазмун»га урғу беришини 
билдиради. Исталган саъйҳаракат ёки хулқ-атвор иш кўрадиган 
субъектўзҳатти-ҳаракатига юклайдиган мазмун асосидагина юз беради. 
Устига барча ушбу аҳамиятли жиҳатлар умумий ижтимоий рамзлардан келиб 
чикади. 
Жамият кўриладиган кўрсатиб ўтилган рамзлар факат одамларнинг ўзаро 
ҳамкорлигида туғилади. Инсон доимо «кўзгуга» қарайди, бошқа кишилар ва 
уларнинг мазкур одам ҳақидаги фикрлари мана Шундай «кўзгу» 
вазифасини 
бажаради. Саъй-ҳаракатлар жараёнида одамлар доимо турлича талкин 
қиладилар,ўзлари учун рамзларнинг маъноларини тўшўнтирадилар, уларни 
ўзларига чамалаб кўрадилар. Бу жараён инсоннинг ўзига хослигини 
яратади ҳамда ўзаро муносабатларнинг асоси бўлиб хизматқилади. Агар икки 
одам бирор нарсани ҳар ҳил тушунса, уҳолда уларўртасида асл муносабат 
юз бераётган воқеалар маъносини бир хил тушунган такдирдагина 


ўрнатилиши 
мумкин. 
Рамзий 
интеракционизмнинг 
назарий
конструкциялари айникса Буюк Британияда машҳур ва жамоаларда 
ижтимоий иш олиб бориш амалиётида кенг кўлланилади.Назарий 
йўналишлар орасида ижтимоий дезорганизация жараёни сифатида 
девиацияининг социологик талқини муҳимўринни эгаллайди. ХИХаср охири 
- ХХ-аср бошларида Э. Дюркгейм ўзига замондош бўлган саноати 
ривожланган жамият аъзоларида жамоа туйғуси йўқолганини, шунингдек 
унда индувидуализм ва дезинтеграция ўсганини кайд этган эди. Дюркгейм 
томонидан амалга оширилган катта статистик материални умумлаштиришга 
ва бутун бир социологик методикалари тўпламидан фойдаланишга 
асосланган ўз жонига қасд қилишни тадқиқот этиши унга ижтимоий 
ҳамдардлик ва унинг аномалияси, айтайлик аиомия сингари феноменини
ифодалаб бериш имконини берди. Бунда ухулқ-атворни руҳий бошқариш 
заифлашиши, асосий ижтимоий институтларнинг самарасиз фаолияти, 
ижтимоий низолар билан ифодаланадиган ҳолатни тушунган эди. 
Кейинчалик аномия назариясини Р. Мертон ривожлантирди. 
Анъанавий алокаларнинг бузилиш жараёни 1887 йилда социолгияда 
таҳлилий мактабнинг кўзга кўринган вакилларидан бири Ф. Теннис 
томонидан таҳлил қилинди. У жамиятни ижтимоий ҳамкорлик сифатида 
кўриб 
чиқиб, ижтимоий жараёнларнинг турли жиҳатларини таҳлил қилди 
(ҳокимлик ва буйсуниш, мусобакалашиш, низо, расм-русум ва ҳоказо). 
Унинг фикрича,жамоа қариндошлик ва дўстлик ришталарини ўз ичига олади, 
рационал эмас,балки оқилона ироданинг бирлиги билан ифодаланади. 
Жамиятга индивидларнинг меҳаник алокаси, рационал ирода, ўзбошимчалик
хосдир.Социологик фикрлаш тарихига қисқа назар ташлаш ижтимоий 
ишнинг замонавий назарияларининг катта қисми у ёки бу хусусиятга эга 
бўлган социологик концепциялардан ҳосил бўлгани ҳақидаги хулосага келиш 
имконини 
беради. 
Социологиянинг 
назарий 
концепциялари 
янги 
шароитларда ижтимоий ишнинг турли концеицияларини замонавий 
англаш, синов амалиётини баҳолаш, ижтимоий ходимларни тайёрлаш ва 
кайта тайёрлаш муаммолари учун тобора муҳимрок роль ўйнамокда. 
Социологияга йўналтирилган назариялар ва ижтимоий ишнинг моделлари, 
самарадорликни баҳолаш амалиёти тўғрисида китобнинг тегишли 
бўлимларида сўз юритилади. Таълим муаммолари нўқтаи назаридан 
социология ва ижтимоий иш. Ижтимоий ишнинг социология билан алокаси 
таълим дастурлари нуқтаи 
назаридан кузатилади. узоқ йиллар социология АКШ ва Англияда ижтимоий 
иш билан бир ҳил деб каралди. Бироқ илмий фан сифатида эмас, балки 
амалий фаолият сифатида бир хил деб қаралди, амалий социология 
йўналишларидан бири ҳисобланди. АКШ нинг кўпчилик йирик
университетларида социология факультетларида ижтимоий ходимлар 
тайёрланди. Факат 60-йиллар охирида фаолиятнинг икки соҳаси узил-кесил 


иккига ажралди. Ҳозирги вақтда, юкорида таъкидланганидек, ижтимоий 
иш деганда профессионал соҳа тушунилади. Ушбу соҳада социологик ва 
психологик 
тамойиллар ёрдамида ижтимоий ва шахсий ноҳушликни англатадиган 
муаммоларҳал қилинади. Икки фаннинг бўлинишига қарамай, ижтимоий иш 
ва социология ўртасида доимо алоқалар давом этади. Социологиянинг 
кўпчилик факультетлари ижтимоий иш бўлимини очади ва ижтимоий 
фаолият 
бўйича курсларни киритади. 
Ўзбекистонда «Ижтимоий иш назарияси» олий шахс юртларида 
социологларни тайёрлаш тизимида муҳим фанлардан бири ҳисобланади. 
Мазкуршахс 
фанини ўрганиш бўлгўси социологларни ижтимоий жараёнларнинт илмий 
таҳлили ҳамда методологияси билан кўроллантириш, аҳолига ижтимоий 
ёрдам кўрсатадиган хизматларнинг энг макбўл ташкилий тузилмалари, 
фаолиятининг мазмун-моҳияти, шакллари ва методларини макбўл танлаш 
имконини беради. 
Ўзбекистон миллий университети социологларига бир неча йил мобайнида 
ўқитадиган шахс курсининг мақсади талабаларга ижтимоий ишнинг 
назарий 
асослари тўғрисидаги билимларни беришдан, ёрдамга муҳтож бўлган 
фуқароларнинг турли тоифалари билан ижтимоий ишни ташкил 
этишнинг 
амалий малакаси ва кўникмасини сингдиришдан иборат. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий университети ижтимоий-сиёсий 
фанлар факультетининг социология кафедраси базасида ҳамда Тошкент 
давлат маданият институтида «ижтимоий иш» мутахассислигини очишга 
тайёргарлик кўрилмокда. Таъкидлаш лозимки, ижтимоий иш б Уйича 
курсни 
ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш лойиҳаси иштирокчиларининг кўпчилиги 
янги мутахассислик очилишида ташаббус кўрсатган олий шахс юртлари 
ўқитувчилари ҳисобланади. 
Ижтимоий ходимларни умумий тайёрлаш доирасида бошқа социология 
фанлари давлат таълим стандартлари базавий шахс режасида «ижтимоий иш» 
мутахассислиги бўйича такдим этилган. Социология шахс фани сифатида 
умумкасбий фанлар туркумига киритилади. Социология бир нечта махсус, 
факўльтетив курслар сифатида такдим этилади. Булар: ёшлар социологияси, 
оила социологияси, жиноят социологияси, турмуш социологияси ва
бошқалар. 
Бўндан ташкари, «Ижтимоий иш менежменти», «Конфликтология» ва «М 
аданият социологияси» сингари ўмўмкасбий шахс фанларида ҳам социологик 
мазмун мавжуд. 
Ижтимоий иш бўйича таълим дас турларида инсон ва жамият ҳаётини 


тизимли кўришга мойил бўлган социологик назариялар ( функционализм, 
тузилмавий- функционал таҳлил ва бошқалар) ўстўнлик қилади. 
Социология 
ва ижтимоий иш назарияси билиш ва мазмун жиҳатидан бир-бирига Яқин 
бўлганлиги учун таълим- ўқитиш жиҳдтидан ҳам боғлиқдир. Ушбу 
фанлар 
аҳборогнинг умумий монографик, тарихий, статистик, демографик, 
социологик, фалсафий, ҳуқуқий манбаларидан, илмий ва илмий-методик 
асарлардан, 
шўнингдек ахборот тўплаш ва уни кайта ишлаш методларининг катта 
кисмидан фойдаланади. 
Социологик тадкикотлар ижтимоий ишни билиш воситаси сифатида. 
Ижтимоий ишга алоҳида, хусусий ижтимоий жараёнлар, ижтимоий ишнинг 
алоҳида турлари, ижтимоий гуруҳлар ва улар ривожланиши қонуниятлари 
ҳакида билимлар берадиган махсус социологик назариялар (ёки ўрта 
даражадаги назариялар) ҳар ҳил ижтимоий фанлар вакилларининг ўзаро 
бир-бирини 
тушуниши ва Яқинлашишини кўчайтиришда муҳим йўналиш ҳисобланади. 
Эмпирик 
тадкикотлар 
социологик 
билимнинг 
алоҳида 
даражаси 
ҳисобланади. Ижтимоий ходим эмпирик социологик тадкикотлар 
доирасида ишлаб 
чиқиладиган билимлар, тавсияларга ва ижтимоий лойиҳаларга таянади. 
Замонавий социологиянинг ҳар ҳил вариантларда кўлланиладиган
турлитўман эмпирик методлари мавжўд. қуйидагилар асосий методлар 
ҳисобланади: ахборотнинг ( ҳужжатнинг) ёзма манбалари таҳлили;
кузатиш; сўров 
методлари. Ижтимоий ишга татбикан ушбу методлар ҳам комплекс ҳолда, 
ҳдм 
турлича ролларда бўлиши мумкин. ҳужжатлар ( шахсий кундаликлар, 
мактўблар, таржимаи ҳоллар) таҳлили кузатишлар (стандартлаштирилган 
ёки 
киритилган) билан кўшиб олиб борилиши мумкин. Жумладан, ҳавф-ҳатар 
гуруҳига мансўб вакиллардан бўлган мижозларнинг ижтимоий таржимаи 
ҳолини ёзишда одатда социологияда доимо қўлланадиган интервью
сўровномалар, арҳив ҳужжатлари, таржимаи ҳоллар маълумотларидан ва 
ахборот 
тўплашнинг бошқа манбалари ва методларидан фойдаланилади. Ижтимоий 
иш муаммоларига доир тадқиқотларда кўпинча шў йўлдан борилади. 
Киритилган кузатиш методи ўзида тадқиқотчини ўрганилаётган инсоннинг 
табиий йўл- йўриқлари оламига чўкўр кириб бориш усулини ифодалайди. 
Бўнда махсус экспериментал шарт-шароитлар яратилмайди, балки атрофдаги 
оламни идрок қилиш учун объектнинг табиий йўл- йўриқлари билан бирга 


ўнинг кундаликҳаётини таҳлил қилиш учун фойдаланилади. кузатиш 
методидан фойдаланганда тадқиқотчининг ўзига, ўнинг ўзи ўрганаётган 
одамлар билан алока ўрнатиш кобилиятига, тинглаш ва эшитиш кобилиятига, 
ўнинг коммўникатив маълумотларига катта аҳамият берилади. 
«Кейс-стади» (cасе студй) сифатли тадқиқот олиб боришнинг кенг 
тарқалган методи ҳисобланади. Бу термин инглиз тилидан таржима қилганда 
ҳолатни 
ўрганишни 
англатади. 
Машҳур 
англиялик 
«кэйс-стади»
тадқиқотчиси 
Роберт Иен ўнга стратегия сифатида қуйидаги таърифини беради: бу 
«эмпирик тадкикот бўлиб, реал мавжўдлиги нўктаи назаридан маълум 
феноменни ўрганади, феномен ва нўктаи назар ўртасидаги чегаралар аник; 
эмас ва ахборотнинг кўплаб турли-туман манбаларидан фойдаланади»1. 
Келтирилган гаъриф, биринчидан, исталган ижтимоий феномен реал 
мавжўд контекстда ўрганилишини англатди. Иккинчидан, ахборот 
манбаларининг кўплиги фойдаланилаётган методларнинг кўплигини 
англатади. Булар: 
кузатиш, интервью, ҳужжатлар ва ёзувлардан фойдаланиш. «Кэйс-
стади»да 
сўровномалар, стандарт тестлар, ижтимоий йўл- йўриқларни ўлчаш 
шкалалари, ҳаёт тарихи. ролли ва имитацион Уйинлардан фойдаланиш
мумкин. йўриқлари, йўналишлари ва мойилликлари тўғрисидаахборот 
олишнинг энг 
кенг таркалган усули ҳисобланади. Сўров ҳам алоҳида шахсларнинг, ҳам 
ижтимоий гуруҳларнинг деярли исталган субъектив ҳолатини аниклаш учун 
чексиз ҳаётий вазиятларни моделлаштириш имконини беради. Унинг
кузатиш 
методидан (табиий шароитларда хулқ-атворнинг узоқ кайд этилиши 
зарурати), шўЖумладан киритилган кузатишдан, ҳужжатларни таҳлил 
қилиш методидан (билим, ҳужжатмуаллифининг бовоситаланган 
фикридан) устунлиги айнан мана шундан иборат. Ҳар кандай ҳолатда 
профессионал тайёргарликда, айниқса соф социология фанларинигина эмас, 
балки жамиятшунослик, статистика, информатиканинг бошқа соҳаларини 
ҳам ўз ичига оладиган ижтимоий ишда жиддий профессионал тайёргарликни 
талаб қиладиган эмпирик методларни эгаллаш зарур. 
Сифатли эмпирик тадкикотлар олиб боришда муқобил гипотезаларни 
шакллантириш жараёни, уларни ўтказиш учунзарурмаълумотларни ва синов 
ўтказиш коидаларини излаш сифатида социологик тадкикот дас турларини 
ишлаб чикиш муҳим роль ўйнайди. Дастурда концептуал коидалар 
белгилангандан ва ў ёки бў вазифаларни ҳал қилиш йўллари ва усуллари 
аниклангандан кейин тадкикот методикасини ишлаб чикишга, сўровнома 
саволларини тўзишга киришиш керак. Бироқ амалиётда кўпинча, аксинча 
иш 
кўрилади: иш методикадан, хусусан сўровномалар тузишдан бошланади, 


сўнгра баъзи бир назарий англаб етиш босқичидан ўтилади - бунинг учун 
олинган материаллар доирасида саволлар ва ҳатти-ҳаракатлар зарур, яъни 
бирламчи социологик ахборот, респондентлар жавоблари таҳлили тизими 
ишлаб чиқилади. 
Янги махсус «

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish