Талабаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ташкил этиш механизмлари
ОТМда мавжуд кафедраларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ташкиллаштиришда фаол ва тизимли равишда иштирокини таъминлаш мақсадида “Кафедра ҳафталиклари” графигини ишлаб чиқиш ва турли мавзулар бўйича йил давомида тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, тренинглар, мусобақалар ва кўрик-танловлар ўтказилишини таъминлаш. Белгиланган графикка асосан ўқув йили давомида барча ҳафталар кафедраларга бўлиб чиқилади. Кафедралар тизимли равишда институт миқёсида ва факультет миқёсида тадбирлар ташкил этадилар.
Талабалар турар жойларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ташкиллаштириш мақсадида “Талабалар турар жойи ҳафталиклари” графиги ишлаб чиқилади ва ўқув йили давомида мунтазам ўтказилишига эришилади. Графикда “Талабалар турар жойи ҳафталиклари” доирасида белгиланган бадиий, ижодий, илмий, интеллектуал, спорт ва бошқа тадбирларни Талабалар турар жойида кеч соат 18:00дан - 20:00га қадар ўтказишлари лозимлиги, тадбир ўтказиладиган ҳафтадан 3 кун олдин тадбирлар таклифномаси ва дастури, ҳафталикдан кейин 3 кун муддат ичида тадбирлар баённомаси “Маънавият ва маърифат” бўлими ва факультет деканатига топширилиши керак
Талабалар ўртасида бир неча спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Бунда ОТМнинг масъул кафедраси мудири муассаса ректорига билдиришнома билан мурожаат қилади, ОТМда мавжуд факультетлардан спортнинг муайян тури бўйича иштирокчилар рўйхати тасдиқланган буюртма қабул қилинади. Мазкур спорт мусобақалари тасдиқланган низом асосида ўтказилади ва спорт мусобақаларини ўтказиш учун спорт турлари бўйича ҳакамлар ҳайъати тайинланади. Спорт мусобақалари белгиланган графикка асосан ўтказилади.
ОТМда талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкиллаштиришни рағбатлантириш
Талабаларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ташкиллаштириш бўйича педагог-ходимлар ва талабалар ишини рағбатлантириш учун қуйидагилар назарда тутилади:
Маънавий рағбатлантириш:
тадбир иштирокчиларини фахрий ёрлиқлар ва сертификатлар билан тақдирлаш;
ОТМ ва факультетларда талабаларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган педагог- ходимларига ОТМ ректори томонидан ташаккурнома эълон қилиш;
Моддий рағбатлантириш:
ишдаги сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича ОТМ маблағлари ҳисобидан ОТМ педагог-ходимларига ойлик, чораклик ёки бир марталик устамалар ёки мукофотлар белгилаш.
Ушбу услубий тавсияга ўзгартиришларни киритиш ОТМ Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ушбу услубий тавсияни қўллаш масалалари бўйича пайдо бўладиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |