ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ
1-ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ
|
« ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ва тарбиявий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Ph.D.________ Ботиров М.Т.
«____» ____________2019 й.
|
ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР
ФАНИ БЎЙИЧА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЕТ ИШЧИ ДАСТУРИ
|
|
|
Таълим соҳаси:
|
510000 -
|
Cоғлиқни сақлаш
|
|
|
|
Таълим йўналишлари:
|
5111000 -
|
Касб таълими (5510100-Даволаш иши)
|
|
5510100 -
|
Даволаш иши
|
Курс - 4
Семестр - 7
Амалиет соати - 36
Ф арғона -2019
Фаннинг малакавий амалиет ишчи дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2016 йил 6 апрелда тасдиқланган намунавий ўқув режа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий в ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан 2016 йил 09.01. №БД-5510100-311 билан рўйхатга олинган ва 2016 йил 22 январдаги буйруғи билан тасдиқланган Ички касалликлар фанининг намунавий ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Исмоилова М.И. – ТТА ФФ, “1-Ички касалликлари” кафедраси ассистенти
Такризчилар:
Шерматов Р.М. – ТТА ФФ, “1-Ички касалликлари” кафедраси мудири, т.ф.н.
Фаннинг ишчи дастури Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали “1-Ички касалликлар” кафедрасининг 2019 йил 28 август 1-сон йиғилишида муҳокомадан ўтган ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали Илмий кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этилган.
Фаннинг ишчи дастури Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали Илмий кенгашида муҳокома этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2019 йил 29 августдаги 1- сонли баённома)
Кафедра мудири, т.ф.н: Р.М. Шерматов
1. КИРИШ
Тиббий профилактика иши 4- курс талабалари учун Тошкент тиббиёт академияси ва Узбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлнги хузуридаги Республика тиббий таълимни ривожлантнриш маркази томонидан ишлаб чиқилган 5510300 -Тиббий профилактика иши бакалавирият таълим йуналишининг малака талаблари асосида малакавий амалиёт учун тузилган мазкур ишчи дастур максади келажакда даволаш профилактик муассасаларида тиббий профилактика иши мутахассислиги фаолиятини юритишда.беморларни малакали парваришни Урганиш ,асослаш ва ташкил этишдан иборат. Соғлом одамни ва беморни клиник текшириш асосларини ва дори моддаларининг ножуя таьсирларини, ички аъзолар касалликларини, этиология, патогенезини, клиникаси, даволаш принциплари, хотимаси ва профилактикаси буйича билимини шакллантиришни, жараён боскичларини аникдашни, ташхисини синдромлар ва симптомлар буйича асослаш ва шакллантиришни урганиб боради.
Малакавий амалиётнинг долзарблиги, олий касбий таълимдаги урни.
Ички касалликлар буйича малакавий амалиет талабаларга беморлар билан мулокот килиш, касалликнинг клиник кечиши, лаборатория, асбоб-ускуналар, клиник кўрсатмалар ёрдамида ташхис қўйиш, оқибати, асорати, олдини олиш чоралари, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тезкор ёрдам кўрсатиш, мустақил равишда текшириш ўтказиш, ишга лаёқатлилигини билиш, даволаш асосларини ўргатиб, умумий амалиёт шифокори-бакалавр мутахассислигига оид тафаккур ва дунёқарашни шакллантиришда катта аҳамиятга эгадир.
Ушбу дастур Давлат таълим стандарти ва умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш дастури асосида тузилган, тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш, тиббий-педагогика факультетларининг талабаларига ички касалликлар фанидан таълим бериш учун мўлжалланган.
Мақсад:Малакавий амалиет талабаларга амалий кўникмаларни ўзлаштириш орқали мустақил ишлашга тайёрлаш, шу билан бирга талабаларда терапевтик беморларни умумий кўрик, мустақил равишда текшириш ўтказиш, ташхис қўйиш, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тезкор ёрдам кўрсатиш, даволаш, кенг тарқалган касалликларни олдини олиш, ишга лаёқатлилигини билиш асосларини шакллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |