4.1. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш орқали тижорат фаолиятини мустақил равишда юритиш;
қўллаш ва реализация қилиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолатларда санитария-гигиена буюмлари, доривор озуқалар, минерал сувлар, шунингдек, даволаш-косметология маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчалар реализациясини амалга ошириш;
таъмирлаш ва бошқа техник ишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
давлат томонидан шерикнинг ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш.
Хусусий шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
4.2. Хусусий шерикнинг мажбуриятлари:
дорихона ассортиментига кирувчи, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдода доимий бўлишини таъминлаш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан тўлиқ нархдаги дори воситаларининг рецепт асосида берилишини, айрим тоифадаги беморларга эса — қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли асосда берилишини таъминлаш;
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат-хусусий-шерикчилик тўғрисидаги шартларга мувофиқ, давлат томонидан шерик белгилаган савдо устамасидан ошмаган устама нархларда реализация қилишни амалга ошириш;
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни ижтимоий ?орихона ва унинг филиаллари орқали, шунингдек, республиканинг қишлоқ шифокорлик пунктлари мавжуд бўлмаган чекка, тоғли ҳудудлардаги аҳолисига махсус ихтисослаштирилган автотранспорт орқали етказиб бериш йўли билан реализация қилиш;
бино (хоналар)дан қатъий мақсадли равишда фойдаланиш;
биноларни (хоналарни) санитария-гигиеник меъёрларга мос равишда сақлаш;
муҳандислик коммуникацияларини иш ҳолатида сақлаш;
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақланиши бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
товар-моддий бойликларнинг ҳаракати бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган тартибда, электрон равишда юритиш ҳамда ҳисоботларни белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига, шу жумладан дори воситаларининг имтиёзли асосда берилишига риоя этиш;
соғлиқни сақлаш ташкилотларига ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган, амбулаторияда даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари ҳақида маълумот тақдим этиш;
истеъмолчилардан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ёки самарасизлиги ҳамда қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиш ва уларнинг тарқалишига чек қўйиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш ҳақида аҳолига бепул ахборот бериш ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда сақлаш ва йўқ қилишни амалга ошириш;
ижтимоий дорихона мижозларига дорихона ассортиментига кирувчи ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати ва уларнинг нархи ҳақида ахборот бериш; гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг қонунда белгиланган тартибда сақланишини ва реализация қилинишини таъминлаш;
ижтимоий дорихоналарга қўйилган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этиш;
давлат томонидан шерикка етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш.
Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.