Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


Биржа – намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаси



Download 2,79 Mb.
bet76/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

Биржа – намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаси. Унинг товар биржаси, фонд биржаси, валюта биржаси, меҳнат биржаси сингари турлари кенг тарқалган.
Товар биржаси – олдиндан белгиланган қоидалар асосида улгуржи савдони ташкил этиш шакли.
Фонд биржаси – қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича расмий жиҳатдан ташкил этилган ва мунтазам амал қилувчи бозор шакли.
Валюта биржаси – миллий валюталар курслари бўйича уларнинг эркин олди-сотдиси амалга ошириладиган, расмий жиҳатдан ташкил этилган бозори шакли.
Меҳнат биржаси – ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса.
Биржада иштирокчилар томонидан товар айирбошлаш тўғрисидаги битимлар тузилади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. Бунда товарнинг эгаси ва харидорлари қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокерлар (даллоллар) юритади. Брокер (маклер) – бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин.
Биржанинг яна бир хусусияти шундаки, бу ерда ҳали ишлаб чиқарилмаган, лекин тайёрланиши аниқ бўлган, олдин сотиб олиниб, эгаси ихтиёрига келиб тушмаган товарлар ҳам сотилади.
Биржалар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Аукцион – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади. Аукционларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллекциялар ҳам сотилиши мумкин.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish