Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


Қимматли қоғозлар бозори – турли кўринишдаги қимматли қоғозлар (акция, облигация, вексель, чек, депозит кабилар)ни олди-сотди муносабати



Download 2,79 Mb.
bet75/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

Қимматли қоғозлар бозори – турли кўринишдаги қимматли қоғозлар (акция, облигация, вексель, чек, депозит кабилар)ни олди-сотди муносабати. Мазкур бозор амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан иборат бўлиб, унда брокер ва дилерлар воситачилик қилади.
Қимматли қоғозларнинг ҳаракати хусусияти бўйича молия бозори бирламчи ва иккиламчи (ҳосила) бозорларга бўлинади. Бирламчи бозорда янги нусхадаги қоғозлар сотилади ва сотиб олинади, иккиламчи бозорда олдин чиқарилган қимматли қоғозлар ҳаракат қилади. Бирламчи бозорда қимматли қоғозлар сотилса, иккиламчи бозорда қайта сотилади.
Иқтисодиёт учун қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. У хўжалик субъектлари ўртасида молиявий воситаларнинг эркин ҳаракат қилишини таъминлайди.


5.6. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари


Бозорнинг самарали амал қилиши кўп жиҳатдан унинг инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир.


Бозор инфратузилмаси – бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир.
Бозор инфратузилмаси таркибига кирувчи муассасаларни қуйидаги асосий йўналишлар бўйича гуруҳлаш мумкин:
1) товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (омбор хўжалиги, транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари ва ҳ.к.);
2) молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк, кредит муассасалари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари ва ҳ.к.);
3) ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари ва ҳ.к.);
4) ахборот хизмати идоралари (маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи муассасалар).
Бозор инфратузилмаси муассасалари товар ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит фаолиятига, асосий ҳамкорларни топишига, ишчи кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш бўйича тадбирларини амалга оширади, тижорат алоқаларини ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулки доирасида фаолият юритиб, бепул хизмат кўрсатса, бошқалари мустақил тижорат муассасаси ва уюшмаларидан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмаси таркибида товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли улардан асосийларининг қисқача тавсифига тўхталиб ўтамиз.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish