Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси



Download 2,79 Mb.
bet89/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

5. Иқтисодиёт соҳасида:
- мамлакатда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш;
- иқтисодиётнинг турли соҳаларини эркинлаштириш;
- бозор иқтисодиёти шароитида ҳозиргача ўтмишдан мерос сифатида сақланиб қолаётган маъмурий-тақсимот тизими мезонларидан бутунлай воз кечиш;
- хусусий секторнинг янада жадал ривожлантирилишини таъминлаш;
- давлат тузилмаларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини янада кўпроқ чеклаш;
- кичик бизнес ва фермерликни ривожлантиришга эътиборни қаратиш;
- хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланувчилар фаолият кўрсатишлари учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириб боришни ташкил этиш;
- солиқ тизимини янада такомиллаштириш;
- солиққа тортиш борасида қўшимча имтиёзлар ва переференциялар берилишини таъминлаш ва бошқалар.1
Юқоридагилардан кўринадики, модернизациялаш жараёнлари мамлакатимиз ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олади. Айниқса, мазкур йўналишлар орасида иқтисодиётни модернизациялаш муҳим ўрин тутади. Зеро, миллий иқтисодиётнинг барқарор ва самарали амал қилишини таъминлаш, уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тараққиёти даражасига олиб чиқиш, турли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, жаҳон бозори конънктурасидаги тебранишлар, инқироз ҳолатларига нисбатан «чидамлилиги», мустақил ривожлана олиш имконият ва салоҳиятлари айнан иқтисодиётдаги туб ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига боғлиқдир. Бироқ, шу билан бирга иқтисодиётни модернизациялаш ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ўзгаришларга чамбарчас боғлиқ. Яъни, барча соҳа ва жабҳалар ўртасида жадал ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнларининг амалга оширилишида изчиллик ва мантиқий мувозанатни таъминлашга ҳаракат қилиш лозим.
Шу ўринда модернизациялаш жараёнининг жамият ҳар бир аъзосининг онглилиги ва мустақиллигини оширишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки, иқтисодиёт ҳамда мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларини модернизациялаш энг аввало ушбу жараёнларда иштирок этувчи, уларни амалга оширувчи ва доимий равишда такомиллаштириб борувчи жамият аъзолари дунёқараши, тафаккурининг ўзгариши, уларнинг демократик ва туб ислоҳот жараёнларидаги фаоллиги ошишига бевосита боғлиқдир.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish