Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


-жадвал Асосий капиталга инвестициялар ва уларнинг молиялаштириш манбалари бўйича таркиби (фоизда)



Download 2,79 Mb.
bet221/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

16.2-жадвал
Асосий капиталга инвестициялар ва уларнинг молиялаштириш манбалари бўйича таркиби (фоизда)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

Асосий капиталга инвестициялар, млн. сўм

744,5

1320,9

1442,4

1867,4

2473,2

3012,9

3838,3




5479,7

8483,7

Жами

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Давлат бюджети

29,2

21,5

25,0

17,7

14,9

12,8

10,7

9,0

9,0

Корхоналар маблағлари

27,1

31,0

40,0

41,8

43,2

48,5

48,3

47,6

44,1

Аҳоли маблағлари

12,0

10,3

12,0

11,1

12,4

11,8

11,7

11,3

9,8

Ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий инвестициялар

19,8

23,2

15,7

19,2

14,5

6,0

4,9

5,0

5,0

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

3,4

4,8

4,7

7,1

10,0

13,2

14,1

17,8

20,9

Банкнинг марказлашган кредитлари

5,2

5,9

0,1

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

Тижорат банклари кредитлари

1,7

2,2

1,5

1,9

2,3

2,9

3,4

3,1

5,0

Нобюджет фондлар маблағлари

1,2

0,5

0,3

0,4

2,4

4,7

6,9

6,1

6,3

Бошқа қарз маблағлари

0,4

0,6

0,7

0,8

0,3

0,2

0,0

0,0

0,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Инвестицияларга сарфлар даражасини иккита асосий омил белгилаб беради:
1) инвестиция сарфларидан кутилаётган фойда нормаси;
2) фоиз ставкаси.
Инвестицияларга қилинадиган сарфларнинг ҳаракатлантирувчи мотиви фойда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини қачонки улар фойда келтирадиган бўлса, сотиб оладилар.
Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкаси ҳисобланади. Фоиз ставкаси – реал асосий капитални сотиб олиш учун зарур бўлган, банкдан олинган ссуда капиталига корхона тўлаши лозим бўлган пул миқдори.
Инвестиция даражасига кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қуйидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади:
1) машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
2) тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори;
3) технологик ўзгаришлар.
Шунга ҳам эътибор қаратиш лозимки, ялпи сарфлар таркибининг инвестиция сарфларига оид қисми ялпи хусусий ички инвестициялар деб юритилади. Шунга кўра ялпи ва соф инвестицияларни ҳам бир-биридан фарқлаш зарур.
Ялпи инвестициялар жорий йил давомида истеъмол қилинган асосий капитални қоплашга мўлжалланган (амортизация) ҳамда иқтисодиётдаги капитал ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчалардан иборат барча инвестицион товарларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Соф инвестициялар эса жорий йил давомида қўшимча равишда жалб қилинган инвестицион товарлардан иборат. Бошқача айтсак, соф инвестиция ялпи инвестиция билан амортизация ажратмаларининг айирмасига тенг. Соф инвестиция асосий ва айланма капиталнинг ўсишини таъминлайди.
Ялпи инвестициялар билан амортизация ҳажми ўртасидаги нисбат иқтисодиёт ривожланиш ҳолатининг кўрсаткичи ҳисобланади. Қуйидаги чизмада ялпи ва соф инвестициялар ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг ўсувчи, турғун ва қисқарувчи иқтисодиётларга таъсирини кўришимиз мумкин (16.3-чизма).
Чизмадан кўринадики, ялпи инвестициялар таркибида соф инвестициялар ҳажмининг аҳамиятли даражада бўлиши йил охирида капитал ҳажмининг ўсишига ҳамда, пировардида иқтисодиётнинг ўсишига олиб келади. Турғун иқтисодиёт шароитида эса ялпи инвестициялар фақат амортизация ажратмалари, яъни истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмига тенг бўлиб, йил охирида капитал миқдори ўзгармай қолади.
Ялпи инвестицияларнинг истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмидан ҳам оз бўлиши йил охирида капитал миқдорининг қисқаришига ва, бунинг оқибатида, иқтисодиёт кўрсаткичларининг пасайиб кетишига олиб келади.


16.3-чизма
Ялпи инвестиция ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг иқтисодиётга таъсири
а) ўсиб борувчи иқтисодиёт


Ялпи
инвестициялар


Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига


б) турғун иқтисодиёт
Ялпи
инвестициялар


Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига




в) қисқараётган иқтисодиёт

Ялпи
инвестициялар




Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига




16.4. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги нисбатни таъминлаш муаммолари

Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги макроиқтисодий мувозанатга эришиш барқарор иқтисодий ўсишнинг шарти ҳисобланади. Бироқ, бу мувозанатга эришиш доимо осон кечавермайди. Бунга сабаб инвестиция даражаси ҳамда жамғарма даражасининг бошқа-бошқа жараён ва ҳолатларга боғлиқлиги ҳисобланади.


Инвестиция ва жамғарма ўртасидаги мувозанатни таъминлаш борасида бир қатор назарий қарашлар фарқланади. Бу борада энг аввало классик иқтисодчиларнинг қарашларини кўриб чиқамиз.
Классик иқтисодчилар нуқтаи назаридаги энг марказий ҳолат – бу улар томонидан фоиз ставкасининг ҳам инвестициянинг, ҳам жамғарманинг функцияси сифатида қаралиши ҳисобланади (16.4-чизма).
16.4-чизма
Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг классик модели


r S=S(r)

r2


E
r0
r1 I=I(r)

0 S0=I0 S, I


Чизмадан кўринадики, классик моделни тузишда тик ўқ бўйича реал фоиз ставкаси, ётиқ ўқ бўйича эса жамғарма ва инвестиция ҳажми кўрсаткичлари жойлаштирилган. Инвестиция ва фоиз ставкаси ўртасида тескари функционал боғлиқлик мавжуд: фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, инвестиция ҳажми шу қадар паст бўлади ва аксинча. Жамғарма эса тўғри, ўсувчи функционал боғлиқликка эга, яъни фоиз ставкасининг юқори бўлиши жамғарма даражасининг ҳам юқори бўлишига олиб келади. Иқтисодиётдаги инвестиция ва жамғарма ҳажмлари ўртасида мувозанат (Е нуқта)га эришиш учун фоиз ставкасининг r0 даражаси таъминланиши лозим. Фоиз ставкаси даражасининг мувозанат даражасидан четланиши (r1 – паст ва r2 – юқори бўлган ҳолатлар) инвестиция ва жамғарма ҳажми ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Фоиз ставкасининг r1 даражасида инвесторлар учун қулай нархларнинг вужудга келиши инвестицион ресурсларга бўлган талабни оширади, бироқ бундай даражада жамғарма учун рағбат пасайиб кетади. Натижада инвестицион ресурслар тақчиллиги пайдо бўлади. r2 даражада эса барча субъектлар учун жамғарманинг нафлилиги ошади, бироқ бундай фоиз даражасида барча инвесторлар ҳам ўз фаолиятининг фойдалилигини таъминлай олмайдилар. Натижада жамғарманинг аҳамиятли қисми инвестицияларга айлана олмайди.


Кейнсчиларнинг инвестиция ва жамғарма ўртасидаги мувозанат модели ўз тузилишига кўра классик моделдан фарқ қилади. Бунда энг марказий нуқта – Ж.М.Кейнс томонидан жамғарма фоиз ставкасининг эмас, балки даромаднинг функцияси деб қаралиши ҳисобланади: . Инвестиция эса, классик моделдаги сингари, фоиз ставкасининг функцияси деб олинади: . Яъни, кейнсча концепциянинг асосида жамғариш ва инвестиция даражаларининг бошқа-бошқа омиллар таъсирида ўзгариши ётади. Кейнсча моделнинг моҳиятини қуйидаги чизма орқали изоҳлаш мумкин (16.5-чизма).

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish