Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси



Download 2,79 Mb.
bet185/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

III - б ў л и м
Миллий иқтисодиёт (маКроиқтисодИЁТ)нинг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятлари

14-БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ

Олдинги бобларда биз иқтисодий жараёнлар ва улардан содир бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар даражасида кўриб чиққан эдик. Мазкур бобдан бошлаб иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Дастлаб миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичларига тавсиф берилади. Миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ёритилади. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.


14.1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари

Барчамизга маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга эга бўлган»1 мамлакат эди.


Лeкин, энг ёмoни, Ўзбeкистoн иқтисoдиёти aсoсaн xoмaшё тaйёрлaшгa йўнaлтирилгaни, бирёқлaмa ривoжлaниш ҳисoбидaн мўрт вa нoчoр ҳoлгa тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиётгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ёқaсигa oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa улкaн тaбиий, минeрaл-xoмaшё, мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ СССРдa aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa турaр эди2.
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал хомашё бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик1.
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир.
Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиётининг қатор инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо этилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish