Педагогик психология вазифалари:
1)Таълим жараёнларини бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганиш.
2)Билиш жараёнларининг шаклланишини тадқиқ қилиш.
3)Ақлий тараққиётнинг ишончли кўрсаткичларини аниқлаш.
4)Таълим жараёнида ақлий тараққиётнинг самарали бўлиш шароитларини ўрганиш.
5)Педагог билан ўқувчилар ўртасидаги, ўқувчилар билан ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабат хусусиятларини ўрганиш.
6)Ўқувчиларга индивидуал ёндошиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш.
7)Педагогик фаолиятни амалга оширишнинг психологик қонуниятларини ўрганиш.
Педагогик психологиянинг қуйидаги бўлимлари мавжуд:
1.Таълим психологияси.
2.Тарбия психологияси.
3.Ўқитувчи психологияси.
2-расм. Педагогик психология бўлимлари.
Ёш ва педагогик психологиянинг бирлиги ёш ва педагогик психология ўрганадиган объектнинг умумийлигидир. Бу иккала фаннинг ўрганиш объекти – болалар, ўсмир ва ўспиринлар бўлиб, ёш психологияси уларни ёш тараққиёти бўйича ўрганса, педагогик психология тарбияланувчи ёки таълим олувчи сифатида, яъни педагогнинг таълим-тарбия жараёнида бирор мақсадга қаратилган таъсири сифатида ўрганади.
Маълумки, муайян ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини билмай туриб, уларга мақсадга мувофиқ равишда таълим ва тарбия бериб бўлмайди. Боланинг ҳар бир ёши ўз қийинчиликларига эга бўлади ва ўзига нисбатан махсус муносабатда бўлишни талаб қилади.
Таълим ва тарбия жараёнида индивидуал муносабатда бўлишнинг шарти ўқувчининг психологик хусуиятларини ҳар томонлама ва чуқур билишдан иборат. Бу эса ўқувчининг психик дунёсидан яхши хабардор бўлишни, психологик жиҳатдан кузатишни тўғри ташкил қила олишни ва табиий эксперимент уюштиришни билишни тақозо қилади.
Педагогик психология ҳам, ёш психологияси ҳам умумий психологик қонуниятларни очиб берадиган психик жараёнларни, психик ҳолатларни ва шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган фан – умумий психолоияга асосланади.
Лекин ёш психологияси ва педагогик психология педагогик жараённи ташкил қилиш учун тайёр рецепт ёки тавсияномалар беришни даъво қилмайди. Ёш ва педагогик психологиянинг материаллари ва хулосаларидан таълим - тарбия ишларини тўғри ташкил қилишда фойдаланилади. Бу ҳақда рус педагоги К.Д. Ушинский ҳам таъкидлаб ўтган эди:
“Биз педагогларга ундай ёки бундай қилинглар деб айтмаймиз, аммо биз уларга ўзингиз бошқармоқчи бўлган психик ҳодисаларнинг қонунларини ўрганинг ва бу қонунларга амал қилиб, ҳамда уларни тадбиқ қилмоқчи бўлганингиз шароитларини ҳисобга олиб иш қилинг, деб айтамиз”.
Do'stlaringiz bilan baham: |