Педагогик психологиянинг предмети – таълим ва тарбия жараёнларининг психологик қонуниятларини ҳамда педагогик фаолиятнинг психологик хусусиятларини ўрганишдир.
Психолог И.А. Зимняя бўйича педагогик психологиянинг предмети – инсон томонидан ижтимоий – маданий тажрибани ўзлаштиришнинг қонуниятлари, механизмларини, шунингдек, бу жараён натижасида юзага келувчи таълимнин турли шароитларида педагог томонидан ташкил этилувчи ва бошқарилувчи ўқув фаолияти субъекти сифатида инсон шахси ривожланиши ва интеллектуал даражасидаги ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
Хусусан, педагогик психология “билим, кўникма, малакаларни эгаллашнинг қонуниятларини; бу жараёнда намоён бўладиган индивидуал фарқларни; ўқувчиларда фаол мустақил ижодий тафаккур шаклланиши қонуниятларини; таълим ва тарбия таъсири остида психикада юзага келадиган ўзгаришларни яъни янги психик тузилмалар шаклланишини ўрганади. ”
Педагогика билан педагогик – психология ўртасида яна ҳам мустаҳкам ва ажралмас алоқа бордир. Болалар ва ёшларнинг макдабдаги ҳамда бошқа таълим – тарбия муассасаларидаги фаолият ва хатти – ҳаракатларининг конкрет турларини ўрганувчи педагогик психология икки фаннинг, яъни психология ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин олгандир. Педагогик психология мактабда билимларни, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини ўрганади, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни текширади, ўқувчилард актив, мустақил ва ижодий таффаккурни таркиб топтиришт қонуниятларини ўрганади. Педагогик психология таълим – тарбия таъсири билан ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни ҳам ўрганади. Бундан ташқари, ўқув мтериалларининг ўқувчиларга мос келиши, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлиги, дарслик, ўқув қуроллари, асбоб – ускуналар ва мактаб ишларининг режимига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларнинг ҳаммасини ҳам педагогик психология ўрганади.
Педагогик психологиянинг энг муҳим вазифаларидан бири мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу нарса янги таълим дастурига ўтиш муносабати билан таълимнинг мазмунида юзага келган жиддий ўзгаришлар билан боғлиқдир. Педагогик психология шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини, бу жараённинг умумий қонуниятларини ва индивидуал фарқларини, турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларининг ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини текширади. Ниҳоят, педагогик психология таълим – тарбия процессининг ташкилотчиси бўлган ўқувчи шахсини ва ўқувчи меҳнатнинг хусусиятларини ўрганади. Бунда ўқувчининг таълим – тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи сифатларини ажратиб кўрсатиш билан бирга унинг педагогик билимлари, кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётнинг психологик шароитлари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |