Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Инвестиция деганда 
мулкдорнинг (инвесторнинг) пул 
маблағи, қимматбаҳо қоғозлари, техникаси ва технологияси, 
машина ва жиҳозларини, мулкка эгалик ҳуқуқи, интеллектуал 
мулки кабиларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан фойда олиш 
мақсадида тадбиркор фаолиятига қўйиш тушунилади. 



Демак, инвестиция мулкдорнинг пул, меҳнат, моддий неъмат 
шаклидаги 
ортиқча 
маблағи 
экан. 
Кўпгина 
иқтисодий 
адабиётларда, таъкидланганидек, инвестиция билан капитал 
сармояни (қўйилмани) фарқламасдан ишлатиш ҳоллари тез учраб 
турмоқда. Бу ҳолатни оммавий ахборот воситаларида ҳам учратиш 
мумкин. Ҳақиқатда эса капитал қўйилмалар билан инвестиция бир-
биридан фарқ қилади. 
Капитал сармоя (қўйилма) деганда
янги қурилишга, 
эскисини қайта таъминлашга, кенгайтиришга, техник жиҳатдан 
қайта жиҳозлашга сарф қилинадиган пул маблағи тушунилади. Бу 
ибора кўпинча режали иқтисодиёт шароитида қўлланилар эди. 
Ҳозир унинг мазмуни, таркиби ва номи ҳам ўзгариб инвестиция 
тушунчаси қўлланилмоқда. 
Режали иқтисодиёт шароитида капитал қўйилмаларга 
харажат сифатида қаралар эди. Бозор муносабатлари шароитида 
инвестицияга даромад келтирувчи тадбир сифатида қаралади. Агар 
инвестиция даромад келтирмайдиган соҳага қўйилса унда маълум 
натижага эришишни кўзлаб иш кўради. Масалан, 100 ўринли 
касалхона, 400 ўринга мўлжалланган мактаб, 300 ўринли болалар 
боғчаси ва ҳ.к. 
Даромад келтирувчи инвестициянинг эгаси хўжалик 
юритувчи жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, мулкдорлар бўлса, 
даромад келтирмайдиган инвестицияни одатда давлат қўяди. Бунда 
ўз аҳолисига тегишли ижтимоий-иқтисодий шароит яратиб 
берилиши, меҳнатга қобилиятли аҳолини иш билан таъминланиши 
каби тадбирлар кўзда тутилади. Зеро, ҳар бир давлатнинг ўз 
аҳолисини ҳимоялашга мўлжалланган социал дастури мавжуд. 
Кўриниб турибдики, инвестиция даромад (фойда) келтириши 
нуқтаи назаридан икки гуруҳга бўлинар экан: 
*
фойда келтирувчи инвестиция; 
*
фойда келтирмайдиган инвестиция. 
Инвестиция, масалани қайси даражада ҳал қилишига қараб 
ҳам икки гуруҳга бўлинади: 
*
микроиқтисодиёт инвестицияси; 
*
макроиқтисодиёт инвестицияси. 
Микроиқтисодиёт 
инвесстицияси 
орқали 
бевосита 
иқтисодиётнинг кую буғинидаги, яъни корхона даражасидаги 
муаммоларни ҳал қилади. 
Макроиқтисодиёт инвестициясида эса бутун иқтисодиёт, 
унинг юқорги даражасидаги муаммолар ҳал қилинади.



Микроиқтисодиёт инвестицияси корхонанинг фойда олиш 
мақсадига 
хизмат 
қилса, 
макроиқтисодиёт 
инвестицияси 
давлатнинг бандлик муаммосини ҳал қилишга, давлат миқёсида 
кенг кўламли даромад олиб аҳолининг ижтимоий-иқтисодий 
аҳволини яхшилашга қаратилган бўлади. 
Инвестициянинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, 
унда қайси даражадаги инвестиция бўлмасин албатта узоқни кўзлаб 
иш тутади, яъни ундан олинадиган даромад бугун эмас, балки 
келгусида бўлишини мўлжаллайди. 
Шу туфайли инвестициядан фойда олиш ёки бирорта 
натижага эришиш учун уни олдиндан чуқур ўрганиш ва таҳлил 
қилишга тўғри келади. Ана шу инвестициядан фойда олишни 
кўзлаб қилинган таҳлил «Лойиҳа таҳлили» бўлиб ҳисобланади. 
Демак, лойиҳа таҳлилида бугунги қилинган харажатларнинг 
(инвестициянинг) келгуси даврда келтирадиган фойдаси (даромади) 
ўрганилади. Буни инвестиция лойиҳаси орқали аниқлаш мумкин.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish