25
хисобига олдиндан шаклланган бозорлар учун товарлар ишлаб
чиқариш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш учун
қилинадиган инвестициялар.
Бундай инвестициялар илгари
ишлаб чиқарилмаган товарлар ва кўрсатилмаган хизматлар
турларини вужудга келтириш ёки илгари ишлаб чиқарилган
товарлар билан янги бозорларга чиқиш имконини беради.
IV.Давлат бошқарув идоралари талабларини бажариш
учун қилинадиган инвестициялар. Масалан, экология ва маҳсулот
стандартлари
талабларини
бажариш
учун
сарфланадиган
инвестициялар.
Инвестицияларни
бундай
таснифлашда
таваккалчилик даражаси ҳар хил бўлиши асос қилиб олинган.
Юқорида келтирилганлардан биринчи ва тўртинчи тур
инвестицияларида таваккал хавфи даражаси паст, қолган
иккитасида эса юқори ҳисобланади. Бозорда аввал маълум бўлмаган
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва янги
бозорларни эгаллаш учун
инвестиция сарфи катта таваккалчиликни талаб қилади. Шу
сабабли ҳам учинчи гуруҳ инвестициялари таваккал хавфи энг
юқори бўлган инвестициялардир.
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қилинган инвестицияларда
таваккал хавфи янги ишлаб чиқаришга қилинган инвестицияларга
қараганда пастроқ. Айни пайтда самарадорликни оширишга
қилинадиган инвестициялар бозор аллақачон қабул қилган
товарларнинг
сифатини ошириш, таннархини камайтиришни кўзда
тутгани учун ҳам, уларда таваккал хавфи даражаси иккинчи ва
учинчи гуруҳлар инвестициялариникидан анча паст бўлади. Худди
шу каби давлат бошқарув идоралари талабларини бажаришга
сарфланган инвестицияларнинг таваккал хавфи даражаси анча
кичик ҳисобланади.
Инвестициялар, шунингдек, манбаларига кўра, ички ва ташқи
инвестицияларга бўлинади. Ички инвестициялар
манбалари давлат
бюджети, корхоналар ва аҳоли маблағлари, банк кредитлари ҳамда
нобюджет жамғармалари маблағлари, ташқи инвестициялар
манбалари бўлиб, хорижий давлатлар ва фирмаларнинг, шунингдек,
халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобланади.
Инвестицияларни манбаларига кўра бундай-гуруҳлаш уларнинг
манбалари бўйича тузилишини ҳам белгилаш имконини беради.
Иқтисодий таҳлил мақсадларида ва амалиётда инвестицияларнинг
манбаларига кўра тузилиши билан бирга уларнинг тармоқ
тузилиши,
26
ҳудудий тузилиши, мулкчилик шаклларига кўра тузилиши, такрор
ишлаб чиқариш тузилиши ва технологик тузилиши фарқланади.
Инвестицияларнинг тармоқ (ҳудудий) тузилиши алоҳида
тармоқ (ҳудуд)нинг маълум даврда қилинган инвестиция
сарфларидаги улушини кўрсатса, мулкчилик шаклларига кўра
тузилиши жами инвестициялар манбаи ва
сарфидаги давлат ва
нодавлат мулки объектларининг ҳиссасини кўрсатади. Такрор
ишлаб чиқариш тузилиши янги қурилиш, ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, реконструкция қилиш ва қайта қуроллантириш
мақсадларида
сарфланган
инвестицияларнинг
жами
инвестициялардаги улуши кўринишида аниқланади.
Инвестицияларнинг технологик тузилиши қурилиш-монтаж
ишлари, ускуна ва инвентарлар ҳамда бошқа харажатлар (лойиҳа-
қидирув ишлари, бошқарув харажатлари ва ҳ.к.)га қилинган
харажатларнинг жами инвестиция харажатларидаги улушини
кўрсатади.
Инвестициялар
тузилишини
ташкил
этиш,
уларнинг
самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан мамлакатда амалга
оширилаётган инвестиция сиёсатига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: