Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

3. Хатарларни аниқлаш усуллари
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида жуда кўп кўзда 
тутилмаган хатарларнинг бўлиши табиий. Аммо бу хатарларни 
имкони борича олдиндан аниқлаб, уларни бартараф қилиш 
йўлларини ишлаб чиқиш лозим. 
Лойиҳа таҳлилида хатарларни аниқлашда бир қанча
усуллардан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради (1-чизма). 


213 
Хатарларни аниқлаш усуллари
«Фикрлар 
хужуми» 
Тажриба 
натижасини 
қўллаш 
Менежер 
тадқиқоти 
Экспертлар 
баҳоси 
Дисперция ва 
ўртача 
квадрат чет-
ланишлар 
Инвестиция 
муддатини 
аниқлаш 
Хатарлилик 
устамасини 
қўллаш 
ва ҳ.к. 
 
1-чизма. Лойиҳа таҳлилида қўлланиладиган хатарларни 
аниқлаш усуллари 
 
Ушбу чизмада хатарни аниқлашда лойиҳа таҳлилида 
қўлланилиши мумкин бўлган айрим усуллар келтирилган. Қайси 
соҳанинг таҳлил қилинишига қараб хатарларни аниқлаш усули
турли йўналишларда бўлиши мумкин. Уларнинг айримларини 
кўриб чиқамиз. 
«Фикрлар ҳужуми»
жуда кўп ҳолларда, хусусан, хатарни 
аниқлашда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда ушбу гуруҳга 
кирувчи экспертлар таҳлил қилинаётган лойиҳани амалга ошириш 
жараёнида қандай хатарлар бўлиши мумкинлигини аниқлайдилар. 
Бу ҳақда олдин ҳар бир иштирокчи ўз фикрини шакллантиради, 
сўнгра уни «Фикрлар ҳужуми» гуруҳига кирувчи экспертлар 
ўртасида ёқлайди. Шундай қилиб бир лойиҳани амалга ошириш 
жараёнида бўлиши мумкин бўлган хатарлар тизими шаклланади. 
Айнан шу гуруҳ мазкур хатарларни бартараф қилиш, олдини олиш 
ва уларнинг содир бўлиши муқаррар бўлса ундан кўриладиган 
зарарларни қоплаш чора-тадбирларини ишлаб чиқадилар. 
Экспертлар баҳоси
ҳам хатарни аниқлашда «Фикрлар 
ҳужуми» гуруҳи қўллаган усулга ўхшайди. Аммо унинг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Бунда экспертлар масалага мантиқий 
ёндошиш билан бирга анкета тарқатиб уни умумлаштириш йўли 
билан ҳам хулосага келадилар. 
Анкетага хатарни аниқлаш учун лозим бўлган бир қанча 
саволлар киритилади ва улар тегишли ходимларга тарқатилади. 
Мутахассислар ҳар бир қўйилган савол бўйича ўз фикрларини 
билдирадилар. Қўйилган саволларга тегишли жавоблар турли 
вариантларда келтирилган бўлиши мумкин. У ҳолда мутахассис ўзи 


214 
лозим топган жавобни мақуллаб ўз белгисини қўяди ва тегишли 
тартибда экспертларга қайтарилади. Экспертлар барча анкеталарни 
йиғиб олиб улар устида тадқиқот олиб боради ва лойиҳанинг 
хатарлилиги тўғрисида тегишли хулоса чиқаради. 
Лойиҳанинг хатарлилигини белгилашда экспертларга жуда 
катта ҳуқуқ берилади ва ишонч билдирилади. Шу туфайли эксперт 
аъзолари жуда малакали, ўта тажрибали, холис ва ҳалол 
баҳолайдиган кишилар бўлишлари лозим. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish