МАВЗУ: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИ ИЖРОСИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТЛАР
ГУРУҲ: MK-118 БАЖАРДИ: АМИРОВ Ш. ҚАБУЛ ҚИЛДИ: ________________ САМАРҚАНД 2022
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИ ИЖРОСИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТЛАР
Режа: Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби.
Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш.
Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби
Бюджет йилнинг охирида, йиллик ҳисобот тузилишидан олдин молия органининг бухгалтерияси ҳар бир баланс ҳисобварақларидаги маълумотларнинг ҳакқонийлигини, бюджет ссудалари бўйича ҳисоб-китоблар ва бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатини текширади. Бошқа бюджетлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар ва олинган ва берилган ссудалар бўйича ҳисоб-китоблар йил оҳиригача, қўшимча даврдаги операцияларни қўшиб ҳисоблаганда тугатилиши лозим, янги йил бошига ҳисоб-китоблар ҳисобварақларида қолдиқлар бўлмаслиги керак. Йил якуни бўйича бюджетлар ижроси билан боғлиқ бухгалтерия операциялари ёпиш бўйича якунлаш операциялари амалга оширилади
Молия йили якуни бўйича бюджет ижроси натижаларини аниқлаш жараёнида бухгалтерия маълумотномалари расмийлаштирилиб мемориал ордерларга бухгалтерия ёзувлари берилиб ўтказилади. Мемориал ордердаги ёзувлар Бош-журнал китобига ўтказилади ( 1-чизма ).
Молия органларида бюджет ижроси натижалари ҳисоби 09 "Натижалар" номли ҳисобварақда юритилади. Яъни