Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,61 Mb.
bet13/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

Манба:©2016 PricewaterhouseCoopers. Все права защищены. Этот материал подготовлен Академией PwC для экзаменов ДипИФР в 2016 году. 1012-бет
Асосий воситалар класси деганда мазмуни жиҳатидан ва ташкилот операцияларида фойдаланиш хусусияти бўйича бир хил бўлган активлар гуруҳига айтилади. Асосий воситаларнинг алоҳида классларига қуйидагилар киради:
(а) Ер участкалари;
(b) ер участкалари ва бино;
(c) машина ва асбоб-ускуналар;
(d) сув судалари;
(e) ҳаво судалари;
(f) автотранспорт воситалари;
(g) мебель ва териб қўйиладиган муҳандислик асбоб-ускуналари элементлари;
(h) офис асбоб-ускуналари (37-§).
Асосий воситаларнинг ҳар бир компоненти, қайсики бошланғич қиймати объектнинг тўплам таннархига нисбатан салмоқли ҳисобланса алоҳида депресиацияланиши шарт.
6-мисол. Масалан, ҳаво йўллари компанияси қиймати 24.000.000 АҚШ долларига тенг транспорт самолётини харид қилиб олди. Тўртта двигатели қиймати 1.000.000 АҚШ долларига тенг бўлиб узвий ҳар 4 йилда, авионика қиймати 6.000.000 АҚШ доллари ҳар 10 йилда, қаноти ва фюзеляж қиймати 14.000.000 АҚШ доллари 20 йилда алмаштирилиши қатъий талаб этилади. Компания двигатель, авионика, қаноти ва фюзеляжни алоҳида асосий восита сифатида ҳисобга олади ва ҳар йили уларнинг ҳар бирининг депресиациясини алоҳида ҳисоблайди.
Д-т Авиаташиш таннархи – двигатель депресиацияси.................$250.000
Д-т Авиаташиш таннархи – авионика депресиацияси....................$600000
Д-т Авиаташиш таннархи – қанот ва фюзеляж депресиацияси...$700000
К-т Жамғарилган депресиация – двигатель.....................................$250000
К-т Жамғарилган депресиация – авионика..................................$600000
К-т Жамғарилган депресиация – қаноти ва фюзеляж................$700000
Манба: Аверчев И.В. МСФО. 1000 примеров применения-М.: Рид Групп, 2011.-187- с.
Ҳар бир давр учун депресиация ажратмалари фойда ва зарарларда тан олинади, агарда улар бошқа активнинг баланс қийматига киритилмаган бўлса.
Депресиация бўйича харажатларни аниқлаш қуйидаги баҳолашлар орқали амалга оширилади:

  • Кутилаётган ликвидацион қиймат;

  • активнинг депресиацияланадиган қиймати;

  • кутилаётган фойдали хизмат муддати;

  • фойдаланиладиган депресиация методлари.

Активнинг депресиацияланадиган қиймати унинг фойдали хизмат муддатига тақсимланиши мажбурий тартибда амалга оширилади.
Активларнинг ликвидацион қиймати ва фойдали хизмат муддати мажбурий тартибда энг бўлмаганда молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак. Агар жорий кутилиши олдинги баҳоланишлардан фарқ қилса, ушбу ўзгаришлар ҳисобда баҳолашдаги ҳисоб-китоблар ўзгариши сифатида қабул қилинади ва 8-сон МҲХС “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб-китоб баҳолашларидаги ўзгаришлар ва хатолар” халқаро стандарти асосида амалга оширилади.
Депресиация активнинг адолатли қиймати унинг баланс қийматидан ошиб кетганда ҳам давом эттирилади (тан олинади), бунда активнинг ликвидацион қиймати унинг баланс қийматидан ошиб кетмаслиги шарт. Агар ликвидацион қиймат баланс қийматидан ошиб кетса, депресиация нолга тенг бўлади. Ремонт ва активга техник хизмат кўрсатилиши унинг депресиацияланишини бекор қилмайди.
Активнинг депресиацияланадиган қиймати унинг бошланғич қийматидан ликвидацион қийматини айириш орқали топилади.
7-мисол: 2014 йил 1-январда компаниянинг А асбоб-ускунасининг бошланғич қиймати 250.000 АҚШ долларига тенг. Ликвидацион қиймати 8.000 АҚШ долларига баҳоланмоқда. А асбоб-ускунанинг фойдали хизмат қилиш муддати 10 йил. У ҳолда объектнинг бир йиллик депресиация суммаси қуйидагича аниқланади:
($250.000 - $8.000)/10= $242.000/10 =$24.200
Aктивларнинг фойдали хизмат муддати 16-сон МҲХСларига мувофиқ унинг қайси депресиация гуруҳига тааллуқлигига қараб эмас, балки қуйидаги омилларга қараб белгиланади:
а) Кўзда тутилган жисмоний эскириши;
b) иш сменаларининг сони;
с) таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш дастури;
d) туриб қолган пайтида сақлаш шарт-шароитлари ва хизмат кўрсатилиши;
e) ишлаб чиқариш жараёни ўзгариши ёки такомиллаштирилиши натижасида маънавий ёки тижорат эскириши;
f) активдан фойдалиниш натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизматлар)га бозорда эҳтиёж ҳажмининг ўзгариши;
g) активдан фойдаланишининг ҳуқуқий ва бошқа анологик чегараланишлари (масалан, ижара муддати);
h) корхонанинг инвестициявий сиёсати, эскирган асбоб-ускуналарни алмаштириш жадвали ва бошқалар;
Ер участкалари ва бино алоҳида активлар ҳисобланади ва ҳисобда алоҳида кўрсатилади, холбуки улар бир-биридан ажралмаган ҳолда харид қилиб олинган бўлсада. Ер участкалари муддатсиз ҳисобланади ва уларга депресиация ҳисобланмайди.
Активнинг депресиацияси у қачон фойдаланишга тайёр бўлгандан кейин бошланади, яъни, қачонки активнинг жойлашиши ва ҳолати ташкилот раҳбариятининг кўзда тутган мақсадларида фойдаланишни таъминлайди.
Депресиация ҳисоблаш активнинг тан олиниши тугатилиши билан тугатилади.
Фойдаланадиган депресиация методи ташкилотнинг келгусидаги иқтисодий нафининг истеъмол қилиниши даражасини акс эттириши лозим.
Активга нисбатан қўлланиладиган депресиация ҳисоблаш методи энг камида молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши лозим ва агар активда мужассамлашган келгусидаги иқтисодий нафнинг кутилаётган истеъмол қилиниши даражасида салмоқли ўзгаришлар аниқланса, ушбу метод юз берган ўзгаришни қайд қилиш учун тўғирланиб олиниши лозим. Ушбу тўғирланиш 8-сон МҲХС халқаро стандартига мувофиқ ҳисобда бухгалтерия баҳоланишидаги ўзгаришлар сифатида акс эттирилиши лозим (60, 61 ва 62-§).
Активнинг депресиацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати давомийлигига систематик тақсимлаш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Уларга бир маромда тақсимлаш методи, қолдиқни камайтириш методи ҳамда ишлаб чиқарилган миқдор бирлиги методларини киритиш мумкин. Бир маромда ҳисоблаш методи депресиациянинг доимий суммасини активнинг фойдали хизмат муддати давомида ҳисобланишига айтилади. Қолдиқни камайтириш методи фойдали хизмат қилиш муддати давомийлигида ҳисобланадиган депресиация суммасини камайтирилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш миқдори бирлиги методи кўзда тутилган фойдаланиш ёки кўзда тутилган унумдорликдан келиб чиқиб депресиация суммасини ҳисоблашга асосланади. Ташкилот қайси метод активларда мужассамлашган иқтисодий нафнинг истеъмол қилинишини энг аниқ ифодаласа шу методни танлайди. Танланган метод келгусидаги иқтисодий нафнинг истеъмол қилиниши даражасида ўзгариш юз берганга қадар кетма-кет у даврдан бу даврда ўтиб қўлланилади (63§).

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish