3-мисол. АЭСга эга бўлган компания қонунчиликка мувофиқ 4 йилда бир марта ўзининг ядро реакторини регламент текширувидан ўтказади. 2012 йил10-февралда фирма бу текширувни ўтказди ва бунинг харажати 30.000 АҚШ долларига тенг бўлди. 3 йилдан кейин қонунчилик ўзгарди ва текширув ҳар 3 йилда ўтказиладиган бўлди. ҚҚС - 10%.
Ушбу маълумотлар асосида компания 2012 йил10 февралда ўзининг молиявий ҳисоботида текширув бўйича харажатларни тан олди. Буни қуйидаги бухгалтерия ёзувида кўриш мумкин: Д-т Асосий воситалар – текширув ишлари..........$30.000 Д-т Тўланган ҚҚС – ҚҚС суммасига........................3000 К-т Тўланадиган счётлар...........................................$ 33.000 Кейинги уч йил давомида мажбурий текширув харажатларини амортизациялайди: Д-т Депресиация бўйича харажатлар – депресиация суммаси..$7500 К-т Жамғарилган депресиация (30000/4 = 7500)............................. $7500 Белгиланган тартиб ўзгаргандан кейин навбатдаги текширув 2014 йил 15-февралда навбатдаги синов текширув ўтказилди ва бу фирмага $40.000 га тушди. ҚҚС -10%. Стандарт талабларига мувофиқ, фирма текширув харажатларини асосий восита сифатида тан олади ва олдинги ўтказилган синов текширув харажатлари асосий воситалардан ҳисобдан чиқарилади ва депресиация қилинмай қолинган қисми компаниянинг операцион харажатлари сифатида эътироф этилади. Д-т Асосий воситалар – синов текширув харажатлари..........$40.000 Д-т Тўланган ҚҚС – ҚҚС суммасига............................................4000 К-т Тўланадиган счётлар.......................................................$44.000 Д-т Жамғарилган депресиация (7500*3)..............................$22.500 Д-т Операцион харажатлар...................................................7500 К-т Асосий воситалар...........................................................$30.000 Манба:Аверчев И.В. МСФО. 1000 примеров применения-М.: Рид Групп, 2011.-180 с.
Ташкилот ўзининг ҳисоб сиёсатида стандартнинг 30-бандида изоҳланган бошланғич қиймат модели ёки 31-бандига мувофиқ қайта баҳолаш моделидан бирини танлаши керак ва танланган ҳисоб сиёсати асосий воситаларнинг бутун класси бўйича қўлланилиши шарт.
Актив сифатида дастлабки тан олингандан сўнг асосий воситалар объектлари жамғарилган депресиация ва қадрсизланишдан кўрилган жамғарилган зарарни чегириб ташлагандан кейинги унинг бошланғич қийматида ҳисобга олинади (30§).
Адолатли қиймати ишончли баҳоланиши мумкин бўлган актив сифатида тан олинадиган асосий восита объекти қайта баҳолаш санасида адолатли қийматга тенг бўлган қайта баҳоланадиган миқдорда ҳар қандай жамғарилган депресиация ва ҳар қандай қадрсизланишдан кўрилган жамғарилган зарар чегирилиб ҳисобга олинади. Қайта баҳолаш активларнинг баланс қийматининг ҳисобот санасида адолатли баҳолашни қўллашда аниқланадиган қийматидан салмоқли фарқ қилинишига йўл қўйилмаслиги керак (31§).
Ҳисобот санасида асосий воситаларнинг баланс қиймати билан адолатли қиймати ўртасида салмоқли фарқ юзага келмаслиги учун қайта баҳолаш етарли даражада мунтазам ўтказилиши керак. Қайта баҳолаш асосий воситаларнинг классларига нисбатан ҳар бир объект бўйича индивидуал ўтказилади.
Ер ва бино каби объектлар учун профессионал баҳоловчилар томонидан одатий методлардан фойдаланиб амалга оширилади. Машина ва асбоб-ускуналарнинг адолатли қиймати уларнинг қайта баҳолаш моментида бозор қиймати асосида аниқланади.
Қайта баҳолашда даставвал ҳисобланган депресиация суммаси асосий воситалар счётига ўтказилиб ҳисобдан чиқарилади, кейин эса олинган қолдиқ қиймат шундай даражагача қайта баҳоланадики, қайсики қайта баҳоланган сумма унинг адолатли қийматига тенг бўлади (яъни, бошланғич қиймат адолатли қийматга айланади, жамғарилган депресиация эса нолга тенг бўлади).
Қайта баҳолашда оширилган қиймат (қайта баҳолашдаги ижобий натижалар) капитал счётига (асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича резерв) ва бошқа тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Қайта баҳолашда туширилган қиймат (қайта баҳолашдаги салбий натижалар) фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга олиб борилади.
Бу борада стандартда қуйидаги қоидалар баён этилган.
Агар активнинг баланс суммаси қайта баҳолаш натижасида ошса, у ҳолда кўпайиши тўғридан-тўғри капиталда “қайта баҳолашдан ўсиши” номланишидаги моддада акс эттирилади. Бироқ, бу кўпайиш фойда ва зарарларда ҳам қайсидир даражада тан олинади, қачонки худди шу актив бўйича олдин фойда ва зарарларда тан олинган қайта баҳолашдан кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилса (39§).
Агар активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, бундай камайиш фойда ва зарарларда тан олинади. Бироқ қайта баҳолашдан кўрилган зарар худду шу актив бўйича олдин қайта баҳолашдан ўсиш натижасида кредит сальдоси мавжуд бўлган тақдирдирда тўғридан-тўғри капиталнинг “қайта баҳолашдан ўсиши” номланишидаги моддасини дебетлаш зарур бўлади (40§).
Ушбу жараёнларни схематик равишда қуйидаги жадвалда акс эттирамиз.