Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Давлат ва истеъмол кредити, уларнинг хусусиятлари



Download 6,32 Mb.
bet45/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Давлат ва истеъмол кредити, уларнинг хусусиятлари
Давлат кредитининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредитида давлатнинг бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок этиши, қарз берувчи вазифасини бажара туриб давлат кредит институтлари, жумладан Марказий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Бу марказлашган кредитлар иқтисодиётни устувор тармоқларини кредитлаш, давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ва соҳаларга, агар бюджетдан молиялаштириш имконияти бўмаганда вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.
Ундан ташқари тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларини ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридан – тоғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақтинча фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Давлат қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камомадини молиялаштириш мақсадида давлат қарз олувчи сифатида давлат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади.
Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банкларнинг, аҳолининг ва бошқа молия-кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга сарфлайди. Давлат ўз қарзидан воз кечиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари давлатни ички ва ташқи қарзлари, давлат кафил ва кредитор сифатида ҳам бўлиши мумкин.
Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томонидан олинган қарз маблағлари ишлаб чиқариш фондлари айланишида ёки моддий қийматлар яратишда иштирок этмайди.
Бу маблағлар қарзларни қоплаш учун ишлатилади.
Давлат кредити ҳам маълум муддатга, қайтариб бериш ва фоиз тўлаш шарти билан берилади. Аммо фоиз ғоят имтиёзли бўлади ва даромад олишни кўзламайди. Истеъмол кредитининг хусусияти у жисмоний шахсларга берилади. Кредитни бу тури кредит берувчи сифатида махсус кредит ташкилотлари билан бирга савдо ва хизматларни сотишни амалга оширадиган ташкилотлар ҳисобланади .
Бу бўйича Ўзбекистон Республикасини Истеъмол кредити тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида – Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир-дейилган.
Қонунга кўра истеъмол кредити молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредитига бўлинади.
Молиявий истеъмол кредити сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Бу кредитни берувчилари бўлиб банклар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланади.
Товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Ушбу кредитни берувчи ташкилотлар бўлиб истеъмол товарларини (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларни сотувчи ташкилотлар ҳисобланади.
Қонунга таъкидланишича жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмол кредити обекти ҳисобланади. Кўчмас мулк, шунингдек муомалага чиқарилган ёки муомилада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк истеъмол кредити обекти бўлиши мумкин эмас.
Қонунга мувофиқ истеъмолчи молиявий истеъмол кредитини олиш тўғрисидаги истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки уни сотувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки уни сотувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли нилан амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда истеъмол кредити ўй-жой сотиб олиш ва қуришга, автомобил сотиб олишга ва бошқа шу каби мақсадларга берилмоқда. Мамлакатимизда 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб талабаларга ўқиш хизмати учун “Олтин даврам” номи билан истеъмол кредити берилмоқда.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish