4. Молия механизмининг мазмуни, аҳамияти ва унинг элементлари.
Молия сиёсатини амалга ошириш, уни ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этиш учун молиявий механизмдан фойдаланилади. Молиявий механизм жамият томонидан иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун мақбул шарт – шароитларни таъминлаш мақсадларида қўлланиладиган молиявий муносабатларни ташкил этиш усулларининг мажмуидан иборат.
Моҳияти жиҳатидан молия механизми– тақсимот ва қайта тақсимот муносабатларининг кенг тизимини амалга ошириш, даромад ва жамғармаларни ташкил қилиш, марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тузишни таъминловчи шакл ва усуллар мажмуидир.Демак молиявий механизммолиявий муносабатларни ташкил этиш турлари, шакллари ва усуллари, уларни миқдорий жиҳатдан аниқлаш услублариниўз ичига олади.
Давлатнинг молия соҳасидаги фаолияти белгиланган қоидаларга асосан, ўрнатилган нормаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширади.Молия соҳасига юридик нормаларни киритиш молиясиёсатини муваффақиятли ўтказишда,молия механизминиг аниқ ишлашида катта аҳамиятга эга.
Молиявий механизм таркиби анча мураккаб бўлиб, унга молиявий муносабатлар хилма-хиллигига мос келадиган турли элементлар киради.Айнан ўзаро молиявий алоқаларнинг бир талайлиги, уларнинг ташкил этиш турлари, шакллари ва услубларининг кичик миқдорини қўллашни тақозо этади. Иқтисодий қонунларнинг таъсири, молиянинг ривожланиш қонуниятлари, иқтисодий ва молия сиёсати вазифаларини обдан ўрганиш асосидадавлатузинингижровақонунчиқариш идоралари орқали ижтимоий маҳсулот, миллий даромадни тақсимлаш услублари, пул жамғармалари шаклларини ўрнатади, тўловлар утрларини кўзда тутади, давлат молияресурсларидан фойдаланишнинг таомйиллари ва йўналишларини белгилайди.
Молиявий механизм корхоналар ва хўжаликташкилотларининг молиявий механизми,суғурта механизми, шунингдек, давлат молиясининг ишлаш механизмига бўлинади. Ўз навбатида бу соҳаларнинг ҳар бири алоҳида таркибий бўғинларни ўз ичига олади. Масалан, давлат молияси механизми бюджет механизми ва бюджетданташқари жамғармаларнинг ишлаш механизмига ажратилади.
Молиявий механизмини, унинг ижтимоий қайта ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан кўриб чиқадиган бўлсак, унинг функционал бўғинлари: ресурсларни сафарбар этиш молиялаштириш, рағбатлантириш ва бошқаларга ажралиб чиқади.
Молиявий механизмнинг ҳар бир соҳаси ва алоҳида бўғинлари ягона яхлитликнинг таркибий қисми ҳисобланади.Улар ўзаро боғлиқ, шу билан бирга соҳа ва бўғинлар нисбатан мустақил ишлайди. Масалан,бюджет механизми:
- солиқ турларининг кўплиги;
- уларни ундириш усулларининг турли-туманлиги;
- бюджет маблағларидан фойдаланишнинг йўналишлари кўплиги билан характерланади.
Корхона молия механизми орқали эса:
- корхона пул жамғармалари шакллари белгиланади;
- фойда ва даромадлар тақсимланади;
- молиявий ресурслар тақсимланади;
- турли мақсадли фондлар тузилади ва улардан фойдаланиш таъминланади.
Бу ҳол молиявий механизм таркибий қисмларининг мунтазам уйғун бўлиш заруриятини келтириб чиқаради. Молиявий механизм таркибий бўғинларининг ички боғланиш унинг таъсирчанлигининг муҳим шарти ҳисобланади.
Молиявий механизмининг соҳа ва бўғинлари алоҳида элементлар, мураккаблик ва тармоқланганлик даражаси билан ажралиб туради. Масалан, бюджет механизмига солиқларнинг кўп турларидан иборат тизим, маблағлардан ва молиялаштириш услубларидан фойдаланишнинг турли- туман йўналишларининг мавжудлиги хос.
Молия механизми элементлари – шакллари, турлари, молия муносабатларини ташкил этиш услубларининг бирикуви «молия механизми конструкцияси»ни ҳосил қилади. Бу унинг ҳар бир элементи миқдорий параметрларини ўрнатиш, яъни ундириш ставкалари ва нормалари, жамғармалар ҳажми, харажатлар даражаси ва ҳакозоларни аниқлаш йўли билан ҳаракатга келтирилади. Миқдорий параметрлар ва уларнианиқлашнинг турли хил усуллари молиявий механизмининг энг ҳаракатчан қисми ҳисобланади.
Шунингдек, молиявий механизмнинг элементлари таркибида фондлар ва тўловларни миқдор жиҳатдан аниқлаш усуллари қисми энг ҳаракатчан ва тез ўзгарувчан бўлиб, улар ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ҳамда жамият олдида турган вазифаларнинг ўзгаришига қараб тез –тез ўзгариб корректировка қилиб турилади. Масалан, пул маблағлари фондларининг шакллари ўзгармаган ҳолда, фойдани тақсимлаш усуллари бир неча бор ўзгарди; солиқ турлари ўзгармаган ҳолда, уларни ставкалари, улар бўйича имтиёзлар, санкция ва жарима каби жазо чоралари иқтисодий талаблари бозор талабларига кўра тез –тез қайта кўрилиб, ўзгариб туради.
Молиявий мехнизмни яна директив ва тартибга солувчи моливий механизм турларига ажратиш мумкин.
Директив молиявий механизм бевосита давлат иштирок этадиган молиявий муносабатларни ташкил этиш учун ишлаб чикилади. Унинг таркибига солиқлар, давлат кредит, давлат бюджети харажатлари, бюджетдан молиялаштириш, бюджет қурилиши ва бюджет жараёнини ташкил этиш, молиявий режелаштириш киради.
Тартибга солувчи молиявий механизм давлат манфаатларига тўғридан –тўғри таълуқли бўлмасдан молиянинг аниқ сегментлари меъёрларини асосини белгилайди. Бундай турдаги молиявий механизм хусусий корхоналарни ички хўжаликмолиявий муносабатларини ташкил этиш билан характерланади. Бундай холларда давлат корхоналар учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлагандан кейин қолган молиявий ресурслардан фойдаланиш учун умумий тартибларни жорий этади, корхоналар эса ўзлари мустақил холда молиявий ресурслардан фойдаланиш йуналишларини, шаклларини, пул фондларининг турларини ишлаб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |