Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Давлатнинг мақсадли жамғармалари фаолиятининг хусусиятлари



Download 0,79 Mb.
bet67/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

6. Давлатнинг мақсадли жамғармалари фаолиятининг хусусиятлари


Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари шакллана бошлади. Давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳам давлатнинг молиявий захираларини кўпайтириш ва улардан самарали ҳамда мақсадга мувофиқ фойдаланишга хизмат қилади.
Республикамизда аҳолининг турли қатлами учун ҳар қандай шаклда ижтимоий ҳимояни таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини олиб бориш ҳамда ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш доимо муайян миқдордаги пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни тақозо этади.
Ҳозирги кунда, иқтисодиётнинг эркинлашуви ва бозор ислоҳотлари чуқурлашиб бораётган паллаларда кучли ижтимоий сиёсат тўлалигича устувор бўлиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлага-нидек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ислоҳотларнинг барча босқичида асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади. Бу ислоҳотларимизга асос қилиб олинган беш тамойилдан биридир. Биз бундан кейин ҳам шу тамойилга таянган ҳолда, иш олиб бориши-миз керак бўлади. Шунинг учун ижтимоий фондлар ҳар қандай иж-тимоий механизмнинг ажралмас элементи бўлади. Аҳолини ижти-моий ҳимоялашнинг амалдаги механизмининг танқидий баҳолаш ва мустаҳкамлаш, унинг аниқ тоифадаги кишиларга қаратилишини кучайтириш лозим бўлади, қолаверса, бу ишларнинг ҳаммасига давлатга қарашли жамғармаларнинг маблағларини кенг жалб этиш лозим.
Ўзбекистонда давлатнинг мақсадли жамғармаларини шакллантиришда уларнинг ташкил қилиниши бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилиб, мамлакатдаги мавжуд ижтимоий - иқтисодий муносабатлар эътиборга олиниши лозим. Бундай уйғунлаштиришга эришиш натижасида ижтимоий сиёсатнинг самарадорлиги ва таъсирчанлиги ортади. Ушбу фондларнинг баъзилари бошқа мамлакатлардагига ўхшаш бўлса, бошқалари эса ўхшаши йўқ, бу бозор муносабатла-рига ўтишда ўзига хос миллий йўлимиз борлигини тасдиқлаб ту-рибди. 4-чизмада давлат мақсадли жамғармаларининг таркибий тузилиши берилган.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муаммолари қанчалик кенг қам-раб олинганлиги ва илмий жиҳатдан чуқур ўрганилганлигига қарамай, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бу масаланинг долзарб-лиги сақланиб қолаверади. Иқтисодиёт тараққий этган сари мазкур фондларнинг аҳамияти ҳам ортиб боради, бу эса мазкур фондларнинг моҳияти ва вазифасини илмий тарзда тушинишни, таҳлил этишни, улар фаолиятини йўлга қўйишда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, такомиллаштиришни талаб этади.
Аҳолининг муҳтож қатламларини ҳимоялаш мақсадида даромадларни аниқ тартибда қайта тақсимлаш зарурияти келиб чиқади, бундай қайта тақсимлашнинг молиявий воситаси мақсадли фондлар ҳисобланади.
Давлатнинг мақсадли фондлари ҳам ҳар қандай пул маблағлари фонди сингари сўзсиз молиявий муносабатлар тизимига киради ва муайян молиявий мазмунга эга бўлади. Давлатнинг мақсадли жам-ғармаларининг даромадларини бозор тамойиллари асосидагина эмас, балки мазкур жамият учун энг мақбул бўлган ижтимоий адолат тамойилларига кўра мақсадли қайта тақсимлашни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасида мақсадли жамғармалар икки хил йўл билан молиялаштирилиши мумкин:

  • бюджетдан маълум даражада муҳим харажатлар учун дотация ажратиш;

  • мақсадли жамғармаларни даромад манбалари ҳисобидан шакллантириш.

Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган дав-лат мақсадли жамғармалари тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлади ва кўпгина мамлакатларда юридик шахс ҳу-қуқига эга. Давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида молиявий тизимни ижтимоий фондлар мажмуисиз тавсифлаб бўлмайди, уларнинг аксария-ти устувор йўналишларда муҳим ўрин тутади. Масалан, АҚШ даги инвестиция жараёнида Пенсия фондининг ҳал қилувчи роли мавжуд. Йи-гирманчи асрнинг бошларида, даставвал йирик корпорациялар ва фир-малар томонидан ташкил қилинган илк хайрия фондлари пайдо бўлди. Мазкур хайрия фондлари ва лойиҳалар қуйидаги шаклларда қўллаб-қувватлайди: субвенциялар, грантлар, субсидиялар ажратиш, бюджет кредитини бериш, бюджетдан молиялаштириш.

4-чизма




Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish