Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Давлат бюджети давлат молиясининг асосий бўлаги



Download 0,79 Mb.
bet64/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

3. Давлат бюджети давлат молиясининг асосий бўлаги
Давлат бюджети давлатнинг пул даромадлари ва харажатлари, шунингдек, умумдавлат пул маблағларини ташкил қилиш ва ундан фойдаланишни кўзда тутувчи бош молия режасидир.
Давлат бюджети молия тизимининг энг асосий бўлагидир. Мамлакат иқтисодиётини маълум мақсадда ривожлантириш, турли марказлашган ва марказлашмаган жамғармалар, ва аввало, умумдавлат пул маблағлари жамғармаси Давлат бюджетини тузиш йўли билан таъминланади. Айтиш мумкинки, давлат бюджети мамлакат молия тизимининг марказий бўғинидир.
«Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдорлари назарда тутилади”. Бюджет – давлатнинг олдида турган мақсад ва вазифаларини молиявий таъминлашга мўлжалланган пул маблағлари фондини шакллантириш ва харажат қилиш шаклини акс эттиради. Бюджетга мамлакат молиявий тизимида бошқарувчилик ҳолати тегишлидир. У умумдавлат молиявий ресурс фондини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, бир томондан, давлат ўртасидаги тақсимлаш муносабатларининг бир қисмини, иккинчи томондан корхоналар ва аҳоли ўртасидаги тақсимлаш муносабатларининг бир қисмини англатади. Бюджетни шакллантириш бевосита мамлакат миллий даромадини шакллантириш ва уни қайта тақсимлаш билан боғлиқдир.
Бюджет ёрдамида давлат ва ҳудудий ҳукумат бошқарув аппа-ратини, ҳарбий харажатларни, ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштиришни амалга ошириш, иқтисодий вазифаларни амалга оширишни таъминлаш, яъни уларга юклатилган вазифаларни ба-жариш учун молиявий ресурсларни оладилар. Шу билан бирга бюджетга аниқ иқтисодий муносабатларни англатадиган иқтисодий категория сифатида қараш мумкин. Давлат бюджетдан бевосита ўз фаолиятини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг муҳим дастаки сифатида фойдаланади.
Бюджет - турли даражадаги марказлаштирилган пул маблағлари фондини вужудга келтириш, тақсимлаш ва фойдаланишга оид асосий молиявий режа бўлиб, у тегишли давлат ёки маҳаллий идора томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган ҳуқуқий ҳужжатдан иборат. Бюджет асосий молиявий режа сифатида қуйидаги белгилар билан тавсифланади:

  • бюджет универсал молиявий режа сифатида тегишли ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йў-налишларини тўла қамраб олади;

  • бюджет бошқа турдаги молиявий режаларга нисбатан муво-фиқлаштирувчи вазифани бажаради.

Бошқача сўз билан айтганда, бюджет инглизча сўз бўлиб, давлат, корхона, муассаса ва айрим шахсларнинг маълум муддатга олдиндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим, яъни даромад ва харажатлари мажмуини ифодалайди.
Давлат бюджетининг иқтисодий тушунчаси, умумжамият миқё-сида марказлашган ва давлат иштирокида тўпланадиган ва сарфланадиган молиявий ресурсларни англатади. Давлат ўз вазифаларини бажариш жараёнида бир қатор харажатлар қилиши зарур. Бу харажатлар, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун турли тармоқларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришга қаратилган, ижтимоий ҳимоя вазифаларини бажаришга ажратилган, давлатни бошқариш, мудофани таъминлаш каби аниқ мақсадларга режалаштирилган харажатлардан иборат бўлади.
Давлат бюджетининг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратишдан иборатдир.
Турли мамлакатларда давлат бюджетини тузиш ва ундан фойдаланишнинг бир қанча умумий хусусиятлари мавжуд. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бирида, шунингдек, бир мамлакат доирасида жамиятни ривожлантиришнинг айрим босқичларида молиявий сиёсатнинг асосий қуроли бўлган давлат бюджети таркиби ва сарфланиш мазмуни билан фарқланади. Демак, республика молиявий аҳволининг кўзгуси давлат бюджетидир.
Миллий даромадни бюджет орқали қайта тақсимлаш натижасида таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар ҳамда мамлакат мудофааа ва бошқарув органлари эҳтиёжлари молиявий ресурслар билан таъминланади. Ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қилинадиган бюджет харажатларида корхоналарнинг фаолиятини пул билан таъминлаш ўрнига тармоқлараро йирик лойиҳалар, янги ҳудудларни ўзлаштириш, транспорт шохобчаларини, алоқани ва ишлаб чиқариш инфраструктурасининг бошқа соҳаларини ривожлантиришга маблағ ажратиш ҳал қилувчи ўринни эгаллаб боради. Тегишли ҳудудда жойлашган корхоналардан олинадиган маҳаллий ва умумдавлат солиқлари ҳамда даромадларнинг бир қисми қуйи звено бюджетларининг молиявий пойдеворини ташкил этади. Мазкур маблағлар ҳудуднинг ижтимоий соҳасини, унинг ишлаб чиқариш иқтисодий қудратини ҳисобга олиб ривожлантириш учун сарфланади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish