Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


-Мавзу. Молиявий назоратнинг асосий вазифалари



Download 0,79 Mb.
bet48/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

7.2-Мавзу. Молиявий назоратнинг асосий вазифалари.
Режа:

1.Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар ва функциялари.


2.Молиявий назоратнинг турлари.


1.Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар.
Молиявий назоратнинг моҳиятини тушуниш учун унинг ҳар қандай иқтисодий формация ва ишлаб чиқиш муносабатларининг барча турларига хос бўлган умумий хусусиятларини аниқлаб олиш лозим.
Молия назорат вазифасининг мавжудлиги ўз-ўзидан молиявий назоратнинг мавжудлигини келтириб чиқармайди, у тегишли давлат органларининг муқим ташкил этувчи фаолиятини тақозо этади.
Молиявий назорат олдида қуйидаги вазифалар туради:

  1. Молиявий ресурсларга бўлган талаб эҳтиёж ва ҳалк хўжалиги пул даромадлари ва жамғармаларининг миқдорлари ўртасидаги балансланганликка кўмаклашиш;

  2. Давлат бюджети олдида молия мажбуриятлари ўз вақтида ва тўла бажарилишини таъминлаш, молия ресурсларининг ўсиши ички ишлаб чиқариш резервлари, шу жумладан, таннархни пасайтириш ва рентабелликни ошириш бўйича резервларни аниқлаш;

  3. Корхона, ташкилот ва бюджет муассасаларида моддий бойликлар ва пул ресурсларини оқилона сарфлаш, шунингдек, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботнинг тўғри олиб борилишига кўмаклашиш, амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга , шу жумладан, турли хил ташкилий-ҳуқуқий шаклларга кирадиган корхоналарга солиқ солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлаш;

  4. Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятининг, шу жумладан, валюта операциялари бўйича фаолиятнинг серунум бўлишига кўмаклашиш ва бошқалар.

Молиявий назорат корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шунингдек, давлат ва молия-банк тузилмаларининг молиявий интизомининг бажарилиши учун маъсулият узвий боғлиқдир. Бу маъсулият молиявий интизом бузувчисига нисбатан маъмурий ҳамда иқтисодий чоралар кўришда акс этиши мумкин. Иқтисодий чоралар молия санкциялари орқали амалга оширилади. Бинобарин, молия санкциялари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, уни жадаллаштириш, экологик жиҳатдан соғломлаштириш ва ҳ.к.ларга кўмаклашадиган молия механизми воситаларидир.
Молиявий маъсулиятни, молиявий назорат таъсирчанлигини кучайтириш муаммолари, бир томондан қўлланилажак санкциялар миқдорини қисқартириш, иккинчи томондан эса улар самарадорлигини оширишни талаб этади.
Бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, ўтказилаётган солиқ солиш ислоҳоти қўлланиладиган санкциялар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Молиявий назоратнинг асосий функциялари қўйидагилар:
а) давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий ресурсларини ўзларининг ваколатлари доирасида жамғариш, тақсимлаш ва сарқланишини ижросини назорат қилиш;
б) юридик ва жисмоний шахсларни давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаришини назоат қилиш;
в) Давлат ва маҳаллий ташкилотлар, корхоналарда мавжуд хужулик юритиш холати ёки пул ресурсларини оператив бошқаришни (бюджет ва хусусий маблағлари, банк ссудалари, бюджетдан ташқари ва бошқа маблағларини) жараёнларини тўғрилигини назорат қилиш;
г) корхона ва ташкилотларни пул ресурсларинисақлаш, ҳисоб–китоблари ва молиявий операцияларини қонунга мувофиқ бажарилишини назорат қилиш;
д) ишлаб чиқаришда ички захираларни аниқлаш –хўжалик рентабеллик даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, пул маблағлари ва хом ашё ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;
е) молиявий интизомни бузилишини олдини олиш ва бартараф этиш.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish