Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

биринчидан

самарадорлик мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у 
бир ёки бир неча мезонлар асосида аниқланади; 
иккинчидан
, у ҳар 
доим муайян мақсадлар фаолиятига бўйсунади, яъни самарадор-
ликни баҳолаш бош мақсадлар асосида фаолиятларни тавсифлайди. 
Шундай қилиб, самарадорлик нисбий тушунчадир. Мазкур тушун-
ча ҳақида фикр юритилганида бир неча ҳолатлар таққосланади. 
Масалан, иқтисодий назарияда – иқтисодиётдаги бирон-бир 
манфаат билан боғлиқ бўлган фаровонлик даражаси таққосланади. 
Гап шундаки, жамият фаровонлиги барча жамият аъзоларининг 
манфаатларини тўғридан-тўғри умумлаштириш натижасидир. 
Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган таърифларни 
эътиборга олган ҳолда, самарадорлик моҳиятининг аниқ бир 
муаллифлик таърифини бериш мақсадга мувофиқдир. 
Самара-
32
Мюллер Д.К. “Англо-русский словарь”. М.: “Русский язык”, 1992. – с. 233-234. 
33
Кравченко С.А. “Социально-экономический русско-английский словарь”. – М.: “Астрель”, 2004. – с. 511. 
34
Борисов А.Б. “Большой экономический словарь”. – М.: “Книжный Мир”, 1999. – с. 825. 
35
http://ru.wikipedia.org. Халқаро мустақил энциклопедия расмий сайти. 


16 
дорлик
– бу ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш жараёнида 
эришилган иқтисодий ва ижтимоий натижанинг кўзланган мақсадга 
нисбатини ифодалайди. Ушбу муллифлик ёндашувидаги сама-
радорлик таърифида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш муно-
сабатларида эришиладиган иқтисодий манфаатдорлик ва ижтимоий 
нафлилик кўзланган мақсадга нисбатан ортиқ ёки устунлигида 
намоён бўлади. Ушбу самарадорлик тушунчасига берилган 
муаллифлик таърифи мураккаб ва кенг қамровлиги жиҳатидан 
иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш имконини беради, 
ишлаб чиқариш иқтисодиётида ишлаб чиқариш ҳамда меҳнат 
фаолияти самарадорлиги тушунчаларига изоҳ беришда ҳам қўллаш 
мумкин. 
Меҳнат фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш ва ошириш 
ҳозирги иқтисодий ривожланиш шароитида энг муҳим вазифа 
бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан Биринчи Президентимиз 
Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидланганларидек “…қатор 
тармоқларда ишлаб чиқариш қувватларидан, асосий фондлардан 
тўлиқ фойдаланишда, меҳнат самарадорлигини оширишда йўл 
қўйилаётган камчиликлар маҳсулотлар таннархининг асоссиз 
равишда ўсиб кетишига олиб келмоқда”
36

Меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун унинг ижтимоий-
иқтисодий категория сифатида кўп жиҳатлилиги муайян кўрсат-
кичлар тизимини талаб қилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш 
даражасини ишлаб чиқариш миқёслари (иқтисодиёт тармоқлари, 
соҳа, корхона, цех, участка, бригада)га қараб меҳнат самара-
дорлигини аниқлашнинг турли даражаларини эътиборга олиниши 
лозим. Бунинг устига, ҳатто бир даражанинг ўзида – айрим корхона 
(тармоқ, цех)лар даражасида – кўрсаткичлар тизимлари фарқла-
ниши мумкин, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари турлича 
ҳисоблаб чиқилади, ходимлар таркиби (малака даражаси, иш стажи, 
сони) тафовутли ва меҳнат сарфларини ҳисобга олишнинг ўз 
ҳусусиятлари бўлади. 
Ҳозирги кунга қадар иқтисодчилар ўртасида саноат ишлаб 
чиқариш тармоғида меҳнат самарадорлигини баҳолаш услуби 
тўғрисида ягона фикр йўқ. Кўпчилик иқтисодчи олимлар “меҳнат 
унумдорлиги” ва “меҳнат самарадорлиги” тушунчаларини бир-
36
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 
2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил 
бўлади” номли маърузаси”. // Тошкент.: “Халқ сўзи” газетаси, 19.01.2012 йил. 


17 
бирига ўхшаш тушучалар, деб таъкидлашади. Масалан, В.И.Ива-
ницский, И.Н.Максименко ва Н.Н.Ушаковалар
37
қўйидаги таъриф-
ни келтиришади: “меҳнат самарадорлиги бажарилган иш ҳажми 
учун меҳнат сарфларини камайтириш ёки яратишни кўпайтириш 
билан боғлиқ меҳнат унумдорлиги орқали тавсифланади”. Бу 
фикрни О.И.Волков
38
ҳам ўз тадқиқот ишларида қайд қилган. 
Шунингдек, мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам чалкашликлар 
мавжуд, масалан А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовларнинг “Иқтисодиёт 
назарияси” номли дарслигида: “Меҳнат унумдорлиги меҳнат нати-
жасини, меҳнат самарадорлигини англатади”
39
деб эътироф 
этилади. 
Тадқиқотларимизда аниқландики, кўпгина бошқа хориж 
олимлари ҳам меҳнат самарадорлигини ўрганишда уни ишлаб 
чиқариш самарадорлигига ҳам тенглаштиришади. Бироқ, шуни 
алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу категориялар алоҳида 3 та 
иқтисодий категориялар ҳисобланади. 
Ушбу чалкашликлар келгусида такрорланмаслиги учун, 
меҳнат самарадорлигининг моҳиятини меҳнат унумдорлиги ва 
ишлаб чиқариш самарадорлиги категориясидан алоҳида категория 
сифатида тадқиқ қиламиз. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва 
меҳнат унумдорлиги ўртасида фарқ борлигига шубҳа йўқ. Ишлаб 
чиқариш самарадорлиги иқтисодий жамиятнинг меҳнат, материал, 
табиий ва пул ресурсларининг моддий ишлаб чиқариш соҳасида 
қанчалик даражада фойдали ишлатилишини ифодалайди. Унинг 
даражасини комплекс кўрсаткичлар ёрдамида ҳисоблаш мумкин. 
Уларда энг муҳими бу моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар, 
меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, маҳсулот сифати ва таннархи 
каби кўрсаткичларнинг ҳар бир-бирлигига тенг яратилган ЯИМ 
ҳажмидир. Ишлаб чиқариш самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан 
фарқи шуки самарадорлик ишлаб чиқариш жараёни доирасидан 
четга чиқиб истеъмол даврининг ҳам самарасини ифодалайди. 
Меҳнат 
унумдорлиги 
меҳнат 
самарадорлигининг 
муҳим 
кўрсаткичидир, бироқ, меҳнат унумдорлиги иқтисодиёт тармоқлари 
даражасидан токи иш жойигача ишлаб чиқаришнинг барча 
даражаларида узлуксиз тусда бўлиши мумкинлиги учун муҳимдир. 
Меҳнат самарадорлиги эса меҳнат унумдорлигидан меҳнат 
37
Иваницский В.И., Максименко Р.Н., Ушакова Н.Н. “Экономика труда”. – М.: “Экономика”, 1990. – с. 334. 
38
Волков О.И. “Экономика предприятия: учебник”. – М.: “ИНФРА – М”., 1997. – с. 416. 
39
Ўлмасов А., Ваҳобов А. “Иқтисодиёт назарияси” (Дарслик) (тўлдирилган ва қайта ишланган нашри). Т.: 
“IQTISOD-MOLIYA”, 2014. – 43 б. 


18 
натижалари кўрсаткичи жиҳатидан ҳам, сарфлар кўрсаткичи 
жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Меҳнат унумдорлигини таърифлашда 
унинг натижаси меҳнат маҳсули тарзида (вақт ёки қиймат 
бирликларида) ифодаланади. Меҳнат самарадорлиги меҳнат 
унумдорлигидан фарқли ўлароқ, нафақат меҳнат ҳажмини, балки 
унинг сифатини ҳам ифодалайди. Меҳнат сифати деганда икки 
маънони тушунмоқлик лозим. Тор маънода маҳсулот сифатини, 
кенг маънода ижтимоий фойдалилиги, меҳнат натижаларининг 
қўйилган талабларга жавоб беришини ифодалайди. Меҳнат 
самарадорлигининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у ўз ўрнида 
меҳнат ресурсларидан фойдаланишдаги тежамкорликни, моддий ва 
номоддий ишлаб чиқариш соҳасидаги инсон меҳнат фаолиятининг 
сермеҳнатлилигини ифодалайди. Ушбу бир-биридан иқтисодий 
фойдаланиш даражаси бўйича фарқ қилувчи категорияларни ўзаро 
фарқли жиҳатларини 1.1.2-жадвалда таснифлаймиз. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish