Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

асосий
ва 
қўшимча

Асосий сарфларга
меҳнатга ҳақ тўлаш киради. 
Қўшимча 
сарфларга
ижтимоий (ижара ҳақи, ёрдам пули, тиббий кўрик ва 
бошқалар) ва кадрларни бошқаришга (персонални танлаш, меҳ-


63 
натини баҳолаш, малакасини ошириш ва бошқалар) йўналтирилган 
сарфлар шулар жумласидандир. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш
. Ишлаб чиқаришда банд бўлган 
персонал меҳнатига ҳақ тўлаш ягона таъриф ставкасига асосан 
амалга оширилади, ушбу асосга мувофиқ меҳнатнинг аниқ 
шароитини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўловлар амалга 
оширилади, жумладан, таътил пули, иш ўринлари қисқариши, иш 
тартиби (иш ҳафтасида иш куни давомийлиги, сменалиги, шанба ва 
якшанба кунлари ишлаганлиги). Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил 
этишда таъриф ставкаси асосида амал қилиниши (меҳнат ҳақи 
миқдорини белгилашда касаба уюшмаси ва иш берувчиларнинг 
эркинлиги) сўнгги йилларда Германияда меҳнат унумдорлигининг 
сезиларли даражада ошишини таъминлади. 
Меҳнат натижасини Германияда моддий ва натурал кўри-
нишда рағбатлантириш ривожланиб бормоқда. Масалан, “Volks-
wagen” концернда ишчилар ҳар йил 30 фоизга арзонлаштирилган 
автомобил олиши мумкин. Қоида бўйича, кўп ҳолларда бозор 
нархидан 20 фоиз паст нархга сотилади, 10 фоизли қўшимча 
чегирма эса улар учун аниқ қўшимча рағбатлантириш бўлади
96

Тадқиқотларимиз натижасида персонал меҳнатидан самарали 
фойдаланишнинг хориж тажрибаларини ўрганиш бўйича хулоса 
қиладиган бўлсак, Японияда персонални бошқариш модели “Бизлар 
бир оила” деган фалсафий қарашга асосланади. Япония компа-
нияларида персонал манфаати юқори ўринда туради. Шу боисдан 
персонал меҳнат потенциалидан самарали фойдаланишнинг тамо-
йил ва рағбатлантириш тизимлари амал қилади. АҚШда персонал 
меҳнатини бошқариш ривожланган бошқарув инфатузилмасига 
таянади. Бошқаришнинг энг самарали замонавий ёндашув ва 
персонал билан ишлаш услублари, меҳнатни рағбатлантириш тизим 
ҳамда ахборот технологияларни қўлланилиши амал қилади. Хи-
тойда персонал меҳнатини ташкил этиш жамоавийликка асос-
ланади. Меҳнатни рағбатлантиришда меҳнат натижаси инобатга 
олинади. Германияда персонални бошқариш кенг қамровли таъсир 
кўрсатувчи омил ва тамойиларга асосланади. Ушбу омил ва 
тамойилларга мувофиқ компанияларда персонал меҳнатидан 
самарали фойдаланиш йўллари амалга оширилади. 
96
Манба: 
http://www.volkswagen.de
Концерн расмий сайтидан. “Volkswagen” концерни 1933 йилда Берлин 
шаҳрида ташкил этилган ва Германияда йирик автомобил ишлаб чиқарувчи концерн ҳисобланади (йилига 9 
млн.дан зиёд автомашина ишлаб чиқаради, 2015 йил). Концерн фаолияти: автомобилсозлик саноати. 


64 
Хорижий ривожланган давлатларда персонал меҳнатидан 
фойдаланиш ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини самарали 
тартибга солишнинг бой тажрибаларига эга. Бироқ ҳар бир 
давлатнинг ўзига хос шаклланган анъана ва фарқли жиҳатлари амал 
қилади, шу боисдан бирон давлатнинг тажрибасини жорий 
қилишда мавжуд анъаналарни инобатга олмай бўлмайди. Улар бир 
давлатда ижобий натижа берган ва яхши ўз ўрнини топган бўлса, 
бошқа давлатларда ҳам яхши натижа бериш кафолатини бермайди. 
Шу боисдан мамлакатимиз корхоналарида персонал меҳнатини 
самарали ташкил этиш мақсадида хорижий тажрибасини тадқиқ 
қилдик. Ушбу хориж тажрибасининг айрим услубларини персонал 
меҳнат самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқариш 
корхоналарида тадбиқ этишни таклиф этамиз: 
Тўпланган хориж мамлакатлари тажрибасини ишлаб чиқариш 
корхоналарида қўллаш истиқболлари:
 
1.
Персонал малакасини ошириб бориш, узтоз-шогирд 
анъаналарига мувофиқ меҳнатни ташкил этиш. 
Юксак билим ва 
малакага эга бўлган ҳамда устоз-шогирд анъаналарига содиқ бўлган 
рақобатбардош персонални шакллантириш имконони беради. 
2.
Раҳбарият ва персонал ишчилари ўртасида самимий 
дўстона алоқа ўрнатиш
. Корхона ва персонал мақсадларига 
эришишида ўзаро муштараклик таъминланади. 
3.
Мансаб лавозимини ошириш ёки меҳнат вазифасини 
ўзгартириш тизимини жорий қилиш.
Персонал ходимлари 
малакасини ошириш ва етук малакали кадрларни етиштириб 
чиқишни таъминлайди. 
4.
Корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун 
сифатни назорат қилиш тизимини ташкил этиш.
Корхонада 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва меҳнат сифатини назорат қилиш 
ҳамда ошириш имконини беради. 
5.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ва узлуксизлигини 
таъминлаш мақсадида прогрессив ташкилий технологиялар 
тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.
Ишлаб чиқариш 
самарадорлигига эришиш имконини беради. 
6.
Персонал меҳнатини баҳолаш, ишлаган меҳнат стажи ва 
малака даражасини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш 
тизимини ташкил этиш.
Персонал меҳнат мотивациясини, 
потенциалини, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга 
эришилади. 


65 
7.
Меҳнатни рағбатлантиришда тизимли рағбатлантириш 
ва қўшимча рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш. 
Пер-
соналнинг аниқ меҳнат натижасини аниқлаш ва муносиб 
рағбатлантириш имконини беради. 
8.
Корхона даромадида иштирок этиш тизимини қўллаш. 
Корхона даромадида қатнашиш тизимини жорий килиниши, 
ишчиларда корхона ривожланишига бўлган қизиқиши ошади. 
Натижада, мехнат унумдорлиги ошиши, харажатлар қисқариши, 
кадрлар қўнимсизлиги камайиши ва маҳсулот сифати яхшиланиши 
таъминланади. 


66 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish