Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


-жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари динамикаси18



Download 0,98 Mb.
bet74/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари динамикаси18









2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017 йил



Кўрсаткичлар

Млрд. сўм

Млрд. сўм

Млрд. сўм



Млрд. сўм




Даромадлар-жами Давлат
мақсадли пул фондларининг даромадларисиз

31729,6

36493,3

41043,4




I

49 684,8



1.

Тўғри (бевосита) солиқлар

7433,1

8798,4

9852,8

11538,9

1.1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиги

1120,2

1180,5

1215,1

1475,5


1.2

Савдо ва умумий овқатланиш
корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

954,4

1207,8

1515,3

1707,6




Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига
ажратмалар, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналардан ажратмалар

967,9

1191,7

1440,8




1.3

1750,8


1.4

Жисмоний шахслар даромадига солиқ

3261,7

3800,7

4137,4

4876,7


1.5

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ

553,1

681,5

822,3

1042,9

1.6

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиги

575,7

736,2

721,9

685,5

2.

Эгри (билвосита) солиқлар

16851,8

19193,8

21130,7

26133,6

2.1

Қўшилган қиймат солиги

9475,6

10851,0

11891,6

14686,2

2.2

Акциз солиги

4941,1

5618,4

6258,2

7449,2

2.3

Божхона божи

1350,0

1481,5

1449,5

1707,4

2.4

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилгиси ва
суюлтирилган газни истеъмол қилганлик учун солиқ

1085,1

1242,9

1531,3

1784,5


3.

Ресурс тўловлари ва мол- мулк солиғи

4311,6

4816,1

5306,2

6867,4

3.1

Мол-мулк солиги

1273,8

1393,0

1659,2

2129,7

3.2

Ер солиги

647,5

750,1

966,7

1091,8

3.3

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ

2275,6

2514,6

2517,7

3474,1


3.4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

114,7

158,4

162,6

171,8


4.

Бошқа даромадлар

3133,1

3685,0

4753,7

3729,6

Давлат бюджети даромадлари таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари томонидан тўланган солиқ тушумлари ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2016 йилда бюджет даромадлари таркибидаги улуши 7,3% бўлган бўлса, 2017 йилга келиб 7,8% га етди. Мамлакатимизда миллий иқтисодиётимизни барқарор ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим аҳамият касб этаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу эса биринчи навбатда кичик бизнес суьбектлари ва хусусий тадбиркорликнинг давлат томонидан доимий қўллаб-кувватланаётганлигининг ижобий самараси ҳисобланади. Давлатимиз молиявий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида кичик бизнес субьектлари зиммасидаги солиқ юкини камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кичик бизнес субьектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдан 5% микдорида белгиланди. 2005 йилда бу ставка 13% ни ташкил қилар эди.


Эгри солиқлар, балки давлат бюджети даромадлари таркибида ҚҚС асосий манбалардан биридир. ҚҚС солиқ амалиётида жорий қилинган солиққа тортишнинг энг мураккаб, кўп қиррали ва доимо такомиллаштиришни талаб этадиган солиқ тури ҳисобланади. Уни жорий қилинишига асосий сабаблардан бири бўлиб, ҚҚС ёрдамида давлат бюджетига даромадлар тушумини таъминлаш ва бозор муносабатларини шакллантириш шароитида катта аҳамиятга эга бўлган давлат бюджетини тузишнинг барқарор негизини яратишдир. ҚҚСни хўжалик юритувчи субьектлар аввал ўз ҳисобларидан бюджетга тўлаб беради ва кейинчалик уларни ҳақиқий солиқ тўловчилардан ўз ҳисобларига йиғиб оладилар. Бу ҚҚСнинг бошка эгри солиқлари каби ўзига хос хусусиятларидан бирини ифодалайди. Таҳлил қилинган 2014-2017 йиллар даврида ҚҚСнинг улуши барқарор тенденцияга эга бўлиб, ушбу йиллар мобайнида бюджет даромадларининг 28-29% қисмни ташкил қилмоқда. ҚҚС салмоғининг юқорилиги бу асосан ЯИМ нинг ўсиш суьратлари, товар айланмаси ва хизматлар кўсатиш ҳажмининг ошиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, яна бир эьтиборли томони ҚҚС ставкасининг фискал хусусиятга эга эканлиги, жумладан 1998 йилда 20% ставкаси белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтгача ушбу ставка қўлланилмоқда.
Давлат бюджети даромадларининг шаклланишида иккинчи асосий манба бу акциз солиғи бўлиб, акциз солигининг улуши тебраниш ҳолататига эга. Жумладан, 2015 йилда 14,9% ни ташкил килган булса, кейинги 2 йил мобайнида сезиларли микдорда ошиб, 15,6% ни ташкил этди.
Эгри солиқлар таркибида энг минимал ҳисса эга бўлган солиқ бу транспорт воситаларига бензин, дизел ёкилғиси ва газ ишлатганлик учун тўлов ҳисобланади. Лекин таҳлил этилаётган йиллар мобайнида унинг салмоғи ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2015 йилда 2,5% бўлган бўлса, 2017 йилда 3,4% га етди.


4. Давлат бюджети харажатлари, таркиби ва
уларни иқтисодий аҳамияти.
Давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. Бу чиқимлар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларини ифодалайди.
Бюджет харажатлари умумий молиявий категория сифатида бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат.
Бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти унинг турли-туман кўринишлари (турлари) орқали намоён бўлади. Харажатларнинг ҳар бир тури эса ўзининг миқдорий ва сифат тавсифига эга. Бунда уларнинг сифат тавсифи воқеликнинг иқтисодий табиатини ифодалаб, бюджет харажатларининг мўлжалланганлигини, миқдорий тавсифи эса уларнинг ўлчамини (миқдорини, ҳажмини) аниқлашга имкон беради.
Бюджет харажатлари чиқимларнинг конкрет турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет турларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва функциялари; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси; бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ.к. Бу омилларнинг қўшилиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг маълум бир босқичида ҳар қандай давлат бюджет харажатларининг у ёки бу тизимини вужудга келтиради.
Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Назария ва амалиётда бюджет харажатларини классификация қилишнинг бир неча белгилари мавжуд. Улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, функционаллиги, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари ёки идоравий бўлиниши, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича ҳудудий туркумланиши, маълум мақсадлари ва юридик нуқтаи-назардан ёки давлат бошқаруви даражасига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин.
Энг аввало, ўзининг иқтисодий мазмунига кўра бюджет харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади. Бу харажатлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнига уларнинг қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини ифода этади.
Бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир. Бу харажатларнинг таркибига:
а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар;
б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет кредитлари сифатида бериладиган маблағлар;
в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;
г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулкни ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар;
д) бюджет харажатларининг иқтисодий туркумланишига мувофиқ бюджетнинг капитал харажатлари таркибига киритиладиган бошқа харажатлар киради.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish