4. Маъсулияти чекланган жамиятлар молияси
Масъулияти чекланган жамият -масъулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидаи таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис хужжатлари билан белгилаб қуйилган миқдорлардаги улушларга булинган жамият тан олинади.
Жамият ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар ҳисобланади. Ҳар қандай зарар, хавф-хатар ва тадбиркорлик рисклари жамият аъзолари ўртасида уларнинг улушига мутаносиб тарзда тақсимланиши масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхона таъсисчиларининг индивидуал зарарлари даражасини ёки банкрот бўлиш эҳтимолини пасайтиради.
Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради.
Масъулияти чекланган жамиятнинг бир қатор турлари мавжуд. Уларнинг энг кенг тарқалган шакли корпорациялардир. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги кичик корхоналар йирик компанияларга нисбатан бозор шароитига тез мослашиш хусусиятига ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотларини бозорда муваффақиятли ўтишини таъминлашда бир қанча устунликларга эга. Чунки. кичик корхоналар ўз фаолиятларини ҳар бир ишлаб чиқариш дастурларига, илғор технологияга, кам туркумли илм-фан талаб қиладиган маҳсулотлар чиқаришга тезда мослайдилар ҳамда бозор асосларини тез ўзлаштириб борадилар.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги кичик корхоналар хусусиятлари (муомала капиталининг кичиклиги. унинг тез айланувчанлиги, ишлаб чиқариш воситаларини тезда алмаштириш имкониятлари ва б.) унинг бир қанча афзалликларга эга бўлиши имкониватларини яратади:
- изланиш, янги маҳсулотларни маромига етказиш ва ўзлаштириш, уларни талабнинг тез ўзгариб туриши рискини ҳисобга олган ҳолда кичик уюшмаларда ишлаб чиқариш;
- тезкор техник сервиснинг ишончлилиги ва истеъмолчилар билан мустаҳ- кам алоқалар ўрнатиш;
- ишлаб чиқаришни мослашувчан тарзда ташкил этиш ва маҳсулот сотишни бозор талабларига ҳамда бозор вазиятлари ўзгаришларига мувофиқ олиб бориш;
- ортиқча иш кучини ўзига сингдириш;
- бошқаришнинг оддийлиги, катта маъмурий аппаратнинг йўқлиги, қурилиш ва лойиҳа қувватларини ўзлаштиришда қисқа муддат, капитал сарфларининг тез ўзини оқлаши. капитал айланмасида вуқори тезлик:
Масъулияти чекланган жамиятлар молиясини ташкил этишнинг ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлади:
- корхона активларини шакллантиришни нисбатан соддалиги ва тезкорлиги;
- муомала капиталининг кичиклиги ва тез айланувчанлиги;
- ишлаб чиқариш воситаларини тезда алмаштириш имкониятлари;
- бозор конъюктурасига мос равишда товарларни ишлаб чиқаришга тез мослашувчанлиги;
- ҳар қандай зарар, хавф-хатар ва тадбиркорлик рисклари жамият аъзолари ўртасида уларнинг улушига мутаносиб тарзда тақсимланиши;
- молиявий менежернинг молиявий қарорлар қабул қилишида акционерлик жамиятларига нисбатан мустақиллик ва эркинлик даражасининг юқорилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |