Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси


-§. Коммунал хизмат соҳаси муассасалари даромадининг шаклланиш манбалари ва бухгалтерия ҳисобида юритилиш тартиби



Download 2,51 Mb.
bet5/8
Sana25.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#292563
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши намуна

2.2-§. Коммунал хизмат соҳаси муассасалари даромадининг шаклланиш манбалари ва бухгалтерия ҳисобида юритилиш тартиби
Жамиятимиз тараққиётининг бош омилларидан бири миллий даромадни яратувчанлик фаолиятида иштирок этувчи хўжалик субъектлари фаолиятини самарадорлигини ошириш ва амалдаги иқтисодий ислоҳотлар устивор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолиятини кенг кўламда рағбатлантириш, миллий валюта барқарорлиги таъминлаш, мамлакат миллий иқтисодиётининг экспорт потенциалини ошириш каби макро иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўналишдаги ислоҳотлар ҳисобланади. Коммунал хизмат хўжалиги фаолиятининг равнақ топиб боравериши ва фойданинг ортиб боришига, албатта, кўпгина кўрсаткичлар таъсир кўрсатади. Булардан бири корхонанинг молиявий натижаси бўлса, иккинчиси товар, маҳсулотни реализация қилиш натижасида тушган пул тушумларини таҳлил қилиш ва уининг бухгалтерия ҳисобини юритишдан иборатдир. Коммунал хизмат хўжалигида маҳсулот (хизматлар)реализациясидан тушган тушумнинг тақсимланиши ўзига хос ҳаракатлар тизими воситасида амалга оширилади ва бундай харажатларнинг функционал вазифаларига кўра турли хил марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондлари вакорхона олдидаги молиявий мажбуриятлар бўйича тўловлар амалга оширилади.
Коммунал хизмат хўжалигининг пул даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

  • асосий фаолиятдан олинган даромадлар;

  • ёрдамчи хўжалик фаолиятдан олинадиган даромадлар;

  • молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар.

Асосий фаолиятдан олинадиган даромадларга аҳоли ва корхоналар учун коммунал хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар киритилади. Бундай даромадлар уй жой коммунал хизмат хўжалиги корхоналар учун даромадларнинг асосий манбаини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1999 йилда жорий етган «Маҳсулот ишлов чиқариш ва реализация қилишда таннарх таркибига кирувчи харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби» тўғрисидаги низоми бўйича маҳсулот реализациясидан ҳаражатлар тизимининг қуйидаги элементларини кўриб ўтилади:
1. Харажатларни ишлаб чиқариш жараёнидаги функцияларига боғлиқ равишда;

  • ишлаб чиқариш харажатлари;

  • ноишлаб чиқариш харажатлари.

2. Маҳсулотнинг қийматига олиб боришга боғлиқ равишда:

  • тўғри харажатлар;

  • эгри харажатлар.

3. Реализация қилинган маҳсулот билан чегириш вақтига боғлқ равишда:

  • -таннарх таркибига киритиладиган харажатлар;

  • давр харажатлари.

4. Реализация қилинган маҳсулот ўзгариш реализациясига боғлиқравишда:

  • ўзгарувчан харажатлар;

  • доимий харажатлар;

  • доимий-ўзгарувчан харажатлар.

Маҳсулот реализациясидан тушган тушум таркибидаги фойда миқдорига
қуйидаги омиллар таъсир қилади:
1. Сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши. Бу омил корхона фаолиятига боғлиқ (ички омил) чунки, маҳсулот, қанча кўп сотилган бўлса фойда ҳамшунча кўп бўлади.
2. Ишлаб чиқариш таннархининг ўзгариши. Бу омил ҳам ички хусусиятга эгадир. Чунки, маҳсулот таннархи қанча камайса, фойда ҳам мутаносиб тарзда кўпаяди.
3. Ишлаб чиқаришдан ташқари ҳаражатлар даражасинингўзгариши.
4. Улгуржи баҳонинг ўзгариши. Бу омил ташқи хусусиятга эга бўлиб,яъни корхона фаолиятига бевосита боғлиқ эмас.
5. Қўшилған қиймат солиғи ставкасининг ўзгариши (ташқи омил).
6. Маҳсулот ассортименти ва таркибининг ўзгариши.
Албатта юқоридаги омиллар фойдага таъсир қилади. Маҳсулот реализациясидан тушган тушумга таъсир этувчи омиллар бу асосан фойдага таъсир этувчи ташқи омиллар ҳисобланади. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришда ассортиментини кўплиги, мамлакатдан баҳо тизими, эгри солиқлар реализациядан тушган тушумга таъсир этади.
Корхоналарда шакллантирилган маҳсулот реализациясидан тушган тушумни тақсимланиши ва молиявий фаолиятнинг самарадорлигини баҳоловчи соф фойда кўрсаткичининг шаклланишигача бўлган тақсимот муносабатлари жараёнида корхонанинг пул оқимлари баҳолаш имкониятига эга бўлишади.
Бундай баҳолаш натижасида фойдага таъсир этувчи асосий омиллар аниқланади. Агар кузатадиган бўлсак, реализациядан тушган тушуми пасайишига бир неча омиллар таъсир қилмоқда. Чунончи, маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқари харажатларнинг кўпайиши натижасида корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни нисбатан қисқартирган. Таннарх таркибидан иш ҳақи, хом аше, ҳаражатлари ва амортизация каби харажат элементларининг ортиши баҳоларни шакллантириш сиёсатдаги ўзгаришлар ва корхонанинг реализация қилинган маҳсулотлар таннархини назорат қилиш қобилиятини пасайганлиги билан белгиланади. Таннарх ҳаражатларини кўпайиши натижасида корхонада ялпи даромаднинг шаклланиши самарадорлиги ўтганйилга нисбатан сезиларли пасайган. Бу ҳам фойдани шаклланишига ҳам ўзтаъсирини кўрсатган. Мазкур коэффициэнт динамикасидаги негатив ўзгаришлар корхона томонидан моддий ишлаб чиқариш захиралардан фойдаланиш назоратни кучайтириш ва зарурий маҳсулот баҳоларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқлайди.
Ялпи даромад мутлоқ миқдорда ва ўртача ялпи даромад даражаси, ялпи даромад суммаси ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан аниқланади.
Ялпи даромад суммасининг ўзгаришга 2 та омил таъсир кўрсатади:
1. Товар айланиши ҳажмининг ўзгариши.
2. Ўртача даромад даражасининг ўзгариши
Биринчи омилнинг таъсирини аниқлаш учун товар айланиши ҳажми бўйича мутлоқ фарқни режадаги ўртача ялпи даромад даражасига кўпайтириш 100 га бўлинади.
Иккинчи омилни таъсирини аниқлаш учун ўртача ялпи даромад даражаси бўйича мутлоқ фарқини ҳисоботдаги товар айланиши ҳажмига кўпайтириб, 100га бўлинади. Товар айланиши ҳажмининг режага нисбатан ортиқча бажарилиши ёки бажарилмаслиги ялпи даромад ҳажмини тубдан ўзгартириш мумкин. Шунинг учун ялпи даромад ҳажми ўзгаришга фақатгина юқоридаги омиллар таъсир қилиб қолмасдан, балки яна бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Давом этиб келаётган коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар ҳозиргача давлат раҳбарлари олдидаги ечими қийин бўлган масалалар қаторига киради. Ислоҳотнинг молиявий мақсадлари бўлиб, коммунал хизматкўрсатиши муассасаларида учрашув молиявий ресурслар оқимини қисқартириши, ишлаб чиқариш рентабеллигини кўтариш ва коммунал хизмат корхоналарини монопол ҳолатини чеклаш ҳисобланади. Рентабелликни ошириш ҳаражатларини қисқартириш ҳамда умумий ҳаражатлардаги истеъмолчиларни тўлов улушини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилади. Ҳозирги шароитда уй жой коммуналхизмат муассасалари хизматларини истеъмолчиларининг умумий ҳаражатлардаги тўлов улуши 40 % га этди (оммавий транспорт хизматларида бу кўрсаткич 60 % ни ташкил этди). Агар корхона монопол мавқега эга бўлмаса ва уни асосий воситалари ўта эскирган бўлса, ҳеч қандай реструктуризация бу корхонани фойда кўриш ишлашини таъминламайди. Бундай корхонани мавжудлигини ўзи соғлом хусусий секторни ривожланишига ҳалақит беради. Маҳаллий бюджетлардан коммунал хизмат корхоналарини субсидиялаш даражасини ҳудудларга қарай катта фарқ қилишини кўришимиз мумкин. ЯҲМ ни6 % ни ташкил қилувчи бюджет субсидиялари, танланган тармоқлар ва нархларини тартибга солиш (масалан, УКХ хизматлари) билан боғлиқдир. Йилига ўртача ЯҲМ га нисбатан 1 % дан ошиб бораётган маҳаллий бюджетларга вақтида тўланмаган қарздорлик, маҳаллий бюджетлардан корхоналарни субсидияланиши кичик аҳамиятга эга. Субсидиялашни турли хил шакллари ҳар хил табиатга эга бўлиши мумкин ва иқтисодиётга турлича таъсир этиши мумкин, лекин субсидияларни ҳажми ҳудудда юз бераэтган структурани таркибий ислоҳотларни яхши кўрсаткичи бўлиши мумкин. Маҳаллий бюджетлардан субсидияларни катта қисми халқ хўжалигини 2 тармоққа йўналтирилади. УКХ, транспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги ўтганйиллари бюджет субсидияларини 58% УКХ корхоналарини субсидиялашга ажратилди, 2019 йилга келиб эса бу кўрсаткич 17 %га этди. Субсидиялашдаги бундай ўзгаришлар бир томондан манзилли молиялаштириш тизимини жорий қилишнинг маҳсули бўлса, иккинчи томондан коммунал хизматларисоҳасидаги хусусийлаштириш ҳамда ўз-ўзини молиялаштириш принципларининг амал қилиши билан белгиланади.
Ҳозирги шароитда коммунал хизмат хўжалигини ислоҳ қилишдаги асосий муаммолардан бири, уларнинг мавжуд муддати ўтган дебиторлик қарзларини бартараф қилиш ва шу йил билан кредиторлик қарзаларининг камайтириш хизмат соҳасидаги аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида бўлмаслиги сабабли аксарият корхоналарнинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарздорлиги кўпайиб бормоқда.
Ҳозирги шароитда коммунал хизматлар тизимини сифатли ва ўз вақтида барқарор таъминоти кўп жиҳатдан уларни молиялаштириш манбаларига боғлиқлиги юқорида кўриб ўтилди. Шунинг учун ҳам амалдаги ислоҳотлар шароитида асосий масала сифатида молиялаштириш манбаларини таркибий ислоҳ қилиш васоҳада ўз-ўзини молиялаштириш принципига асосланган манбаларни шакллантириш олдинга қўйилмоқда. Айниқса, республикамизда амалга оширилаётган жамиятимизнинг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий ҳаётидани эркинлаштириш жараёнини уй жой коммунал хизмати хўжалиги соҳасида ҳамқатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат бюджети маблағларининг манзиллиги ва мақсадли сарфланишни таъминлаш мақсадида коммунал хўжаликлари учун ажратила ётган субсидиялар ва дотациялар кескин қисқарди. Ҳозирги шароитда коммунал хизмат хўжалиги баҳолари эркинлаштирилган бўлиб, молиявий ресурсларни шаклланиши манбалари таркибида ўз ва унга тенглаштирилган маблағлар солиғи ортиб бормоқда. Таҳлиллар кўрсатадики ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида коммунал хизмат хўжаликларининг молиявий ресурсларининг манбаларини асосий қисми дотациясига туғри келиб, унга асосий иккита омил таъсир этган:
1. Давлат томонидан молиялаштиришнинг кескин қисқариши ва коммунал хизмати хўжалиги хизматларига талаб қисқарди, натижада маҳаллий бюджетлар томонидан коммунал хизматларига дотациялар ажратиш бўйича маъсулият кўчайтирилди;
2. Энергия ресурсларига нисбатан баҳоларининг ўсиши ва инфляция таъсири остида коммунал хизматлари баҳоларининг ўсишига олиб келади.Аҳолининг кам таъминланган қатлами эса бундай хизматларни тўлиқ ва ўз вақтида сотиб олиш имкониятига эга бўлинмайди, шунинг учун бюджетдан ажратиладиган дотациялар ҳисобига бундай хизматлар баҳосини суний пасайтириш механизми ҳозирги кунда ҳам мавжуддир. Бизнинг фикримизча, уй жой коммунал хўжалиги тизими корхоналарини молиялаштиришни самарали манбаларини ташкил қилиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз: Маълумки коммунал хизмат хўжалиги хизматлари бўйича баҳолар тўлиғича эркинлаштириши лозим. Аҳоли учун бундай хизматларни сотиб олишга тўланадиган компенсациялар тўловлари кўпайтирилиши ва камида 1 минимал иш ҳақи миқдорида таъминлаши лозим. Чунки аҳолининг аксарият қатлами бундай хизматларни тўлиғича сотиб олиш имкониятларига эга бўлишлари учун мақсадли тўловларни шакллантириш лозим.
Коммунал хўжалиги баҳоларини шакллантириш табиий монополия шароитидаги баҳоларни камайтиришга боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун хизматлар бўйича тарифларни иқтисодий асосланмаган ҳолда оширилишни бартараф қилиш мақсадида қаттиқ молиявий назорат тизимларни шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Аксарият ҳолатларда аҳоли уй жой ширкатларининг капитал ремонт ёки уйжойларни таъмирлаш хизматларидан фойдаланмайдилар. Чунки ширкатлар сифатли ва замонавий таъмирлаш бўйича хизматларни туғри йўлга қуйишмаганлар. Таъмирлаш ишлари бўйича алоҳида хизмат турлари жорий этилиши аҳолининг бундай хизматларини сотиб олиши талабларини вужудга келтиради, ширкат хўжаликлари учун эса бундай хизматлар учун тушумлар самарали ресурслар манбаини шакллантириш имкониятларини вужудга келтиради.
Коммунал хизмат хўжаликлари томондан дебиторлик қарзларини тўғри баҳолаш ва самарали бошқариш тизимини шакллантириш зарурлигини янабир бор тасдиқлайди.
Бухгалтерия ҳисобида уй-жой фондини ҳақ эвазига сотиб олиш асосий воситаларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги акт (ҳисоб-китоб) асосида акс эттирилади (Н ОС-1 шакли). Шу билан бирга, бухгалтерия ҳисобида тегишли ёзувлар киритилади. Мулкни уй-жой коммунал хўжалигига алмаштиришда бухгалтерия ҳисоби қабул қилинган ва тасарруф этилган мол-мулк қийматини акс эттириши керак ва алмаштирилган товарларнинг қиймати эквивалент бўлиши керак Акс ҳолда, арзонроқ товарни топширишни амалга оширувчи томон нархлардаги фарқни тўлаши керак. Ушбу операцияларни ҳисобга олиш учун биржа шартномаси ва асосий воситаларни қабул қилиш тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек ҚҚС акс этган счёт-фактуралар бўлади. Биржа шартномаси бўйича сотиш вақти - бу иккала томон томонидан бажарилиши.


Дебет

Кредит

Операцион таркиби

62

90

Биржанинг сотиш қийматини акс эттиради
тақдим этилган ҳисоб-фактура асосида маҳсулотлар

08

60

Турар-жой биносининг нархини олганлиги акс этади
ўтказилаётган маҳсулотларнинг тенг қиймати

19

60

Қабул қилинган объект бўйича ҚҚС суммаси кўрсатилган
ўтказувчининг счёт-фактураси асослари

01

08

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш объекти бошланғич бўйича ҳисобга олинади
қиймати

90

43

Биржанинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилади
ишлаб чиқариш

90

68

Ҳисобланган ҚҚС (алмаштирилган) бўйича
ишлаб чиқариш

90

99

Савдо натижасида аниқланган молиявий натижа
бартер маҳсулотлари

60

62

Мулкни алмаштириш

91, 84

19

Қабул қилинган уй-жой коммунал хўжалиги объекти бўйича ҚҚС суммаси ҳисобдан чиқарилади

Агар уй-жой коммунал хўжалиги объектлари хайрия шартномаси бўйича юридик ёки жисмоний шахслардан бепул олинса ёки давлат органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида бўлса, улар бозор баҳосида ташкилот балансига қўйилади:
Дебет 08, Кредит 98-2 - асосий воситаларнинг капиталлаштирилган объекти бозор қийматига кўра капитализация қилинди;
Дебет 01, Кредит 08 - объект фойдаланишга қабул қилинади.
Уй-жой коммунал хўжалиги объектлари шаклида устав капиталига бадал олгандан кейин, ушбу объектларнинг бошланғич қиймати муассисларнинг келишилган пул қиймати билан белгиланади ва муассис ҳиссасининг маълум миқдорини ифодалайди:
Дебет 75-1, Кредит 80 - муассиснинг устав капиталига қўшган ҳиссаси бўйича қарз суммаси акс эттирилади;
Дебет 01, Кредит 75-1 - асосий восита келишилган қиймат бўйича рўйхатга олинади.
Унитар корхоналар балансида ушбу объектлар устав капиталига қўшиладиган маблаг кўринишида бўлиши мумкин ёки давлат ёки шаҳар ҳокимияти томонидан хўжалик бошқаруви ва операцион бошқаришга ўтказилиши мумкин:
Дебет 01, Кредит 76 - бошланғич нархда давлат ёки шаҳар ҳокимиятидан олинган асосий воситаларнинг капиталлаштирилган элементлари;
Дебет 76, Кредит 83 (84) - унитар корхонанинг қўшимча капиталини кўпайтириш.
Еҳтимол, ташкилот балансида уй-жой коммунал хизматларининг шартнома ёки иқтисодий асосда қурилиши орқали пайдо бўлиши.


Дебет

Кредит

Операцион таркиби

Шартнома тузиш усули







08

60

Бажарилган ишларнинг нархини акс эттиради

60

50, 51

Бажарилган ишлар учун тўлов

01

08

Қабул сертификатига кўра, объект рўйхатга олинган
асосий воситалар

Иқтисодий усул







08

10

Қурилиш ишлаб чиқариш учун ёзиб қўйилган материаллар
ишлайди

08

70, 69

Қурилиш ишчиларига ҳисобланган иш ҳақи ва
мажбурий ажратмалар

08

02, 76

Амалдаги асосий воситалар қиймати акс эттирилган

08

68

Бажарилган иқтисодий усул бўйича ҳисобланган ҚҚС
қурилиш ишлари

01

08

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, объект этказиб берилди
ташкилот балансига

Ҳар қандай асосий восита сингари, коммунал хизматлардан фойдаланиш пайтида фойдаланиш тақиқланади. Аммо, бундай бино ва иншоотлар ишлаб чиқариш объекти бўлмаганлиги сабабли, уларнинг қиймати ишлаб чиқариш таннархига киритилган амортизацияни ҳисоблаш йўли билан ҳисобдан чиқарилмайди (6-сонли ПБУ нинг 17-банди). Уй-жой коммунал хўжалиги учун ҳисобланган амортизация миқдорини ҳисобга олиш учун ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳисоб-китоблари жадвалида 010 "Асосий воситаларнинг амортизацияси" балансдан ташқари ҳисобварағи мавжуд. Ушбу ҳисоб-китобда турар-жой бинолари, ташқи ободонлаштириш объектлари ва бошқа шунга ўхшаш объектлар (ўрмон хўжалиги, йўл қурилиши, ихтисослаштирилган транспорт воситалари ва бошқалар) учун амортизация миқдорининг ҳаракати тўғрисида маълумотлар жамланган. Ушбу объектлар учун амортизация йил охирида амортизация бўйича белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Алоҳида объектлар (шу жумладан сотиш, бепул бериш ва бошқалар) йўқ қилинганда улар учун амортизация суммаси 010 ҳисобварағидан чиқарилади. Ҳар бир объект учун 010 ҳисобининг аналитик ҳисоби юритилади.
Уй-жой ва коммунал хизматларнинг пенсия таъминоти умумий белгиланган тартибда ҳисобга олинади, яъни. 91 ҳисобида.
Фаолияти товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари ва фермер хўжаликларини ташкил этиш харажатларини акс эттириш учун Ҳисоблар жадвали 29-сонли "Ишлаб чиқариш ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш" ҳисобварағига мўлжалланган. У хизмат кўрсатиш соҳалари ва ташкилот корхоналари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни тақдим этиш билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун ишлатилади. Ушбу ҳисобнинг дебетида маҳсулотни чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш билан бевосита боғлиқ харажатлар, шунингдек ёрдамчи маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади. Улар товар-моддий захираларни ҳисобга олиш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳоказолар ҳисобварақларининг ссудасидан 23-сонли "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" ҳисобварағининг 23-счётининг дебетига ўтказилади.
29-счётнинг кредитида якунланган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи миқдори акс эттирилиши керак. Ушбу суммалар 29-счётнинг дебет ҳисобварағига ўтказилади:
90 "Сотиш" (хизмат кўрсатиш соҳалари ва фермер хўжаликлари томонидан бажариладиган ишлар ва хизматларни учинчи томон ва ташкилотларга сотишда) ва бошқалар.
Ойнинг охиридаги 29-сонли ҳисобварақдаги қолдиқ ишнинг давомийлигини кўрсатади. Уй-жой коммунал хўжалиги (уй-жой коммунал хўжалиги) 30 га яқин тадбирларни ўз ичига олади. Қуйи тармоқлар - уй-жойларни сақлаш; ободонлаштириш (йўл-кўприк объектлари, ободонлаштириш, канализация ва чиқиндиларни йўқ қилиш); ресурс таъминоти (иссиқлик, электр, сув, канализация, газ); маиший хизматлар (меҳмонхоналар, ҳаммом, кир ювиш, дафн маросими хизматлари) ва бошқалар.
Ҳар бир кичик сектор уй-жой-коммунал корхоналари: санитария, энергетика, транспорт ва ташқи ободонлаштириш ишлари билан бирлаштирилган.
Кимга санитария Санитария-канализация тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш корхоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларини тозалаш ва уй хўжаликларини, кир ювиш, ҳаммом ва сузиш ҳавзаларини санитар тозалаш.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish