Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси


-§. Коммунал хизматлар ҳисобининг вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий асослари



Download 2,51 Mb.
bet3/8
Sana25.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#292563
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши намуна

1.2-§. Коммунал хизматлар ҳисобининг вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий асослари
Аҳолига каммунал хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг катта бир бўлаги ҳисобланади, жамият ва унинг аъзоларига номоддий хусусиятдаги хизмат кўрсатиш вазифасини амалга ошириш билан шуғулланади. Улар бир қанча шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Биз ижтимоий иқтисодий эҳтиёжлар деганда, «Кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва масъул қилиши ва маълум иқтисодий мавқеага эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур маҳсулот ва ўзгаришларга хос фан техника ривожи яратган янги маҳсулотларга ва ниҳоят, турли уй-жой коммунал хизматларга бўлган эҳтиэжнинг жадал ўсишидир.
Иқтисодий адабиётларда аҳоли ва хўжалик субъектларига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш муносабатлари ўзига хос хусусияти алоҳида олиб ажралмайди ва бунда ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги каби жараёнлар кечади деб ҳисобланади. Амалда улар коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига моддий бойлик ишлаб чиқариш хусусияти, жумладан қиймат даражасини кўчириб ўтказиб қуйишмоқда. Ушбу концепция тарафдорлари маҳсулот фақат моддий ишлаб чиқариш соҳасидагина яратилади ва фақат товар ишлаб чиқарувчи сифатида намоён бўлади, деган қоидага қарши чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, хизмат соҳасида ҳам худди моддий соҳадаги каби қиймат ва истеъмол қийматига эга бўлган маҳсулотлар яратилади. Шундан келиб чиқиб турли соҳада банд бўлган ходимлар меҳнати иқтисодий табиатини умумлаштирилмоқда ва хизмат соҳасидаги ходимлар ҳам ўз меҳнати билан янгидан қиймат яратишда, шу билан миллий даромад бунёд этилишида қатнашдилар, деб ҳисоблашмоқда. Бундай ёндашув моддий ва хизмат соҳаларининг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш умумий тизимидаги роли бир даражада эканлигини билдиради. Мазкур концепцияни танқид қилиб, иқтисодчиларнинг бир гуруҳим (А. Бирман, Б. Поляк, С. Александров ва бошқалар) таъкидлашдики, хизмат соҳасида қиймат яратилмайди, фақат номоддий бойлик хизмат яратилади, у ўз навбатида фақат истеъмол қийматига эга бўла олади. Ушбу йўналиш тарафдорлари шундай бир қоидадан келиб чиқадиларки, бунга биноан ишлаб чиқариш соҳаси моддий ишлаб чиқариш маҳсулотини тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол қилишда иштирок этиш йўли билангина ишлаб чиқариш муносабатларининг бирон соҳаси бўла олади. Коммунал хизмат соҳаларига йўналтирилаётган молиявий маблағлар такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим омили сифатида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар қопланишини таъминлаши зарур. Мутахассислар ҳисобига кўра, ишлаб чиқариш кучларини тиклаб турилишини таъминлаш учун биргина коммунал хизмат кўрсатиш мақсадларига ҳозирги шароитида ялпи ички маҳсулотнинг камида 3 % ни ажратиб туриш талаб этилади. Ҳорижий олимларининг фикрига қараганда, инсон капиталига инвестиция нафақат зарурий омил ҳисобланади, балки инвестициянинг ушбу тури ўта юқори даражадаги даромадга ва иқтисодий ўсишга таъсир этувчи кенг имкониятга ҳам эгадир. Америкалик мутахассисларнинг ҳисобига қараганда, инсоннинг эшгача вафот этиши жамият учун бутун зарардир, 40 эшгача яшаган инсон жамиятга фойда келтира бошлайди, 65 ёшгача яшаган киши (агар меҳнат қобилиятини сақлаб қолса) икки баробар фойда келтиради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки, мамлакат ижтимоий– иқтисодий тараққиёти омиллари қаторида коммунал хўжалиги соҳаси тараққиэти, ижтимоий кафолатлар бажарилиши натижалари баҳоси билан тўлдириб бориш керак. Моддий ишлаб чиқариш натижаларини баҳолаш тизимини соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиёти, ижтимоий кафолатлар бажарилиши натижалари баҳоси билан тўлдириб бориш керак бўлиб ҳисобланади.
Коммунал хўжалиги тизимининг асосларини ўрганиб чиққан ҳолда, уларнинг тараққиётдаги молиявий муаммоларни ишнинг навбатдаги параграфида кўриб чиқамиз, чунки назарий жиҳатдан тўғри асосланмаган шароитда ўзига хос молиявий муаммолар вужудга келади. Иқтисодиётни либераллаштириш йилларида ижтимоий соҳаларини ривожлантириш ва хусусан соғлиқни сақлаш тизимини тараққиётини таъминлаш, уларнинг моддий техник таъминотини тизимини яхшилаш, тиббиёт ходимларини иш ҳақини кўпайтириш ва уларни рағбатлантириш масалалари ижтимоий соҳадаги давлат ислоҳотларининг устувор йўналишлари эгаллаб келмоқда. Ҳозирги шароитда уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг зарурлиги, уларни молиявий таъминлаш тизимидаги муаммолар билан ҳам боғлиқдир. Чунончи, бугунги кунда аксарият уй жой коммунал хизмат хўжалиги муассасаларининг молиявий таъминлаш тизмида бюджет ресурсларининг салмоғини кўп бўлиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг тараққиэтини таъминлаш тизимида мавжуд муаамоларни келтириб чиқармоқда. Уй жой коммунал хўжалиги хусусийлаштириш масалалари эса бир қанча омиллар натижасида ўзиши ҳозирги иқтисодий ислоҳотлар шароитида оқламослиги билан белгиланади. Иқтисодчи Х. Жамоловнинг фикрича, «уй жой коммунал хизмат хўжалиги
тизимидаги халқаро амалиётида мавжуд бўлган ва республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборатдир:
- уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизими фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
- тармоқли молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини шакллантириш важалб қилиш;
- сифатли коммунал хизматини зарурий ҳажмда ва сифатли хизмат кафолатларини таъминлаш;
- янги уй жойларни таъмирлаш технологияларини пайдо бўлиши ва бу соҳадаги ҳаражатларнинг ўсиши билан аҳоли учун юқори даражадаги сифатли коммунал хизматларни ошириш ва бошқалар ҳисобланади.
Ҳақиқатда ҳам уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади умумий қилиб айтганда, соғлиқни сақлаш тизими хизматларининг сифат кўрсаткичларини ошириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш ва бу соҳадаги фаолиятни ҳозирги замон сифат кўрсаткичлари асосида янгилаб боришдан иборатдир. Уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизимини самарали фаолиятнинг молиявий имкониятларини шакллантириш ҳозирги шароитида мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг устивор йўналишини ташкил этади. Иқтисодчи А.М. Годиннинг таъкидлашича, уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизмини иқтисодиётнинг тармоқ хусусияти, уларнинг эркин рақобат муҳити шароитида кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни эркин бозор баҳоларни сотиш билан боғлиқ тижорат фаолияти билан шуғулланиши имконият яратмайди. Ижтимоий ҳаётимизда рўй бераётган ижтимоий – иқтисодий янгиланишлар комплексида коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш алоҳида ўрин тутади. Бу уй жой коммунал хизмат хўжалигини барқарор бўлиш билан боғлиқ масалаларини кенгдоирасини, шу жумладан, тармоқнинг молиявий муаммолари, қайсики уй жой коммунал хизмат хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилаэтган молиявий ресурслар ҳажми билан хусусиятланади, тармоқ молиявий захиралар таркиби ва тузилмаси, молиявий манбалари аҳволи ҳамда уй жой коммунал хизмат хўжалиги молиявий асосидан фойдаланиши самарадорлиги масалаларини ўзига қамраб олади. Уй жой коммунал хизмат хўжалиги иқтисодиэтнинг ўзига хос тармоғи бўлиб, нафақат коммунал хизматни тақдим этиш билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжини қондиришга сафарбар этилган, балки иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга таъсир кўрсатиш борасида кенг имкониятларга эгадир.
Уй жой коммунал хизмат хўжалиги соҳасида бозор иқтисодиёти муносабатлари деганда, уй жой коммунал хизмат хўжалиги хизмат кўрсатувчилар билан боғлиқ бу хизмат истеъмолчилари бўлган беморлар ўртасида мужассамлашадиган иқтисодий муносабатларни тушунмоқ лозимдир. Бу ерда уй жой коммунал хизмат хўжалиги кўрсатиш учун зарурий миқдорда пул маблағни ажратиш зарурияти туғилса, бекорларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарурий миқдорда сарфланган меҳнатни қиймат қонуни асосидатўғри баҳоламоқ муҳим бўлади.
Иқтисодий ислоҳотлар даврида жамият ривожланиши шуни яққол кўрсатиб турибдики, давлат бюджети томонидан ажратилаётган пул маблағлари кўрсатилиши лозим бўлган сифали тиббий эрдам кўрсатиш учун зарурий миқдорида сарфланган меҳнатни қиймат қонуни асосида туғри баҳоламоқ муҳим бўлади.
Иқтисодий ислоҳотлар даврида жамият ривожланиши шуни яққол кўрсатиб турибдики, давлат бюджети томонидан ажратилаётган пул маблағлари беморларга кўрсатилиши лозим бўлган сифатли уй жой коммунал хизмат хўжалиги хизмат ҳаражатларининг бир қисминигина қоплай олади холос. Коммунал хизмат хўжалиги молиявий таъминлашнинг янги шаклига ўтиш, тармоқнинг молиявий заҳираларини шакллантириш тартибини ўзгартиришни талаб этади. Бироқ, уй жой коммунал хизмат хўжалиги муассасалари молиявий таъминлашнинг ҳозирги амалиётини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, бу борада ҳали кўпгина масалалар мукаммал ишлаб чиқилмаган. Энг аввало уй жой коммунал хизмат хўжалиги соҳаси ходимлари иш ҳақини ошириш механизми ҳақидаги масала очиқ қолмоқда. Уй жой коммуналхизмат хўжалиги хизматчиларининг пул даромадлари ўз вақтида ўсиб боришини таъминлайдиган механизмнинг пухта ишламаганлиги, уй жой коммунал хизматхўжалиги соҳасида кўрсатаётган хизматнинг паст сифати билан намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, амалиёт шуни кўрсатиб турибдики, уй жой коммунал хизмат хўжалиги ходимларининг маошини кўпайтириш учун реал имкониятлари йўқ, ўз вазифасини бажаришни яхшилаш натижасидан манфаатдор эмаслиги кўпинча текин хизматнинг пуллик хизматига айлантириб юборилишига олиб келмоқда.
Бизнинг нуқтаи назаримизда, уй жой коммунал хизмат хўжалиги моддий техника базасини ошириш ва жорий ҳаражатларини бўйича вазифа фақат унинг миқдорини тариф коэффициэнтлари ва ставкалари бир марталик кўриб чиқиш мобайнида, кўпайтиришдан иборат қилиб қўймаслик керак. Ушбу вазифанинг ҳал этилиши айни бир вақтда уй жой коммунал хизмат хўжалиги ходимларининг ўз фаолияти пировард натижасидан манфаатдорлигини оширишга қаратилган чоралар тизимини ишлаб чиқиш билан қўшиб олиб борилмоғи лозим, чунки уй жой коммунал хизмат хўжалиги хизматлари сифатининг яхшилашига кафолат бўлиб хизмат қилмайди. Ушбу масалани ҳал этишга турлича эндашувлар мавжудлилигигақарамай, одатда, пировард натижаларни баҳолаш учун миқдор ва сифат кўрсаткичлари тизимидан фойдаланишади. Агар миқдор кўрсаткичларига келсак, одатда улар баъзан бажарилган коммунал хизматлар тўпламига, гоҳида ишланган вақтга олиб бориб боғлашади. Ушбу кўрсаткичнинг барчаси асосан, уй жой коммунал хўжалиги муассасаларининг умуман ва ҳар бир ходимнинг алоҳида бажарган ишлари миқесини хусусиятлаб туради. Шундай қилиб, уй жой коммунал хўжалиги муассасалари фаолияти пировард натижасини тизимининг қатор ваколатлик хусусиятлари билан бир қаторда баҳолашда, уй жой коммунал хўжалиги муассасалари иши сифат жиҳатини хусусиятлайдиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур. Бироқ уй жой коммунал хўжалигида сифат кўрсаткичлари ягона тизимини ишлаб чиқиш ушбу масалани ҳал этишга турли услубий эндашувлар мавжудлиги билан мураккаблашмоқда.
Иқтисодий адабиётларда уй жой коммунал хўжалиги муассасалари фаолияти сифат кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бошқа бир йўналиш асосида эса уй жой коммунал хўжалик хизмат кўрсатишининг категорияси тарзда сифат хусусияти ётибди. Кўриб чиқилаётган табақа мазмунини амалда рўёбга чиқарилиши коммунал хўжалиги тўлиғича хусусийлаштиришни шакллантириш орқали амалга оширилади. Ҳозирги шароитда молиялаштиришда муаммонинг мавжудлиги сабабли уй жой коммунал хўжалиги тармоғи муассасаларининг моддий техника асоси паст даражада қолаэтганлиги аҳоли томонидан бундай хизматлар сотиб олиши билан боғлиқ муаммони вужудга келтирмоқда.

2017 йил 18-апрелда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда камунал хизмат кўрсатиш тизими ва уни бошқариш бўйича барча тавия ҳамда кўрсатмалар келтирилган.






Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish