Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти банк-молия хизматлари факультети


АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИГА ИЛОВА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР



Download 121,5 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi121,5 Kb.
#236980
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-курс амалиёт дастури (4)

3.2.АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИГА ИЛОВА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
Талаба битирув олди амалиёти бўйича ёзган ҳисоботида қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши керак:
- корхонанинг устави;
- таъсис шартномаси;
- корхонанинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
- корхонада бухгалтерияни ташкил этиш тўғрисидаги Низом;
- ҳисоб сиёсати;
- молиявий ҳисоботлар ва уларга иловалар;
- Бирламчи хужжатлар, ҳисоб регистрлари;
- молиявий ҳисоботларга берилган аудиторлик хулосаси;
- ички аудитнинг ишчи хужжатлари;
- ички аудиторлик ҳисоботи.


4. БИТИРУВ ОЛДИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Битирув олди малакавий амалиёт бўйича ҳисобот қуйидаги таркибий қисмга эга бўлиши керак:


- титул варағи;
- мундарижа;
- кириш;
- таҳлилий (асосий) қисм;
- хулосалар;
- иловалар.
Ҳисобот титул варағининг шакли ва мазмуни 1-иловада келтирилган.
Ҳисоботнинг кириш қисмида унинг мақсади, вазифалари, амалиёт субъекти ва объекти, эришилган натижалар, уларнинг аҳамияти, ҳисоботнинг ҳажми ва таркиби ёритилади.
Ҳисоботнинг таҳлилий (асосий) қисмида битирув олди малакавий амалиёт дастурига киритилган мавзулар (саволлар) бўйича ўрганиш натижалари, яъни корхонада у ёки бу объектни ҳисобга олишнинг амалдаги ҳолати, ундаги камчиликлар очиб берилади. Ушбу қисмда ўрганилган мавзу (савол)ларни ёритишда қуйидаги кетма-кетликка амал қилиш тавсия этилади:

  • ҳисоб ва аудит объектининг қисқача моҳияти;

  • ҳисоб ва аудит объектини ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби;

  • ҳисоб ва аудит объекти бўйича журнал-ордерлар ва қайдномаларни юритиш тартиби;

  • ҳисоб ва аудит объекти бўйича бош китобни юритиш тартиби;

  • ҳисоб объектини аудит текширувидан ўтказиш тартиби, аниқланган натижаларни аудиторлик ҳисоботида акс эттириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш.

Ҳисобот компъютерда, 14 шрифт, Times New Roman форматида, 1,5 интервалда ёзилади. Ҳисоботнинг жами ҳажми (иловалардан ташқари) 30-40 бетдан иборат бўлади. Унда ҳар бир бет ва иловалар тартиб билан рақамлаб чиқилади. Мундарижада ҳисоботнинг ҳар бир қисми (бўлимлари)нинг бошланғич тартиб рақами кўрсатилади.
Ҳисоботнинг хулоса қисмида корхонада ўрганилган объект бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудитдаги камчиликларни бартараф этишга оид таклиф ва тавсиялар берилади.
Ҳисоботнинг илова қисмида ўрганилган мавзу (саволлар)га доир бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, ҳисобот шакллари, аудиторларнинг иш ҳужжатларидан нусхалар, кўчирмалар келтирилади. Уларга берилган тартиб рақамлар ҳисобот матнида келтирилган тартиб рақамлар билан бир хил бўлиши керак.
Битируволди малакавий амалиёт бўйича тайёрланган ҳисобот ва корхона томонидан имзоланган ҳамда тасдиқланган кундалик кафедрага амалиёт тугаган кундан бошлаб 3 кун муддатда топширилиши лозим.
Кафедрага топширилган ҳисоботлар «Кафедрага келиб тушган ва тақриз учун қабул қилинган амалиёт бўйича ҳисоботларни қайд этиш журнали»да рўйхатга олинади ва кафедрадан биркитилган раҳбарларга тақриз учун берилади.
Раҳбарлар ҳисоботнинг расмийлаштирилиши, мазмуни жиҳатдан қўйилган талабларга мувофиқлигига баҳо беради ва ўз мулоҳазаларини тақризда акс эттиради. Тақризда ишнинг ижобий томонлари, мавжуд камчиликлари батафсил эътироф этилиши, сўнггида эса, ҳисоботнинг ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги тўғрисида раҳбарнинг хулосаси келтирилиши керак.
Тўғри расмийлаштирилган, дастурда кўзда тутилган саволлар назарий, амалий жиҳатдан тўлиқ ёритилган ҳисоботларга ижобий тақриз берилади ва ҳимояга қўйилади. Расмийлаштирилиши ва мазмуни жиҳатдан қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ишлар ҳимояга қўйилмайди. Бундай ҳолларда талаба тақризда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф қилиши ва ишни қайтадан тақризга бериши керак. Олдинги тақризда келтирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинган тақдирда ҳисобот ҳимояга қўйилади.
Ижобий тақриз берилган ҳисоботлар кафедра йиғилиши қарори билан тасдиқланган комиссия олдида ҳимоя қилинади. Ҳимояда, дастлаб, талабага ўз ҳисоботининг мазмунини, хулоса ва таклифларини баён қилиши учун 5-10 дақиқа муҳлат берилади. Сўнгра, комиссия аъзолари ҳисобот бўйича саволлар бериш орқали талабанинг билимига ойдинлик киритадилар.
Ҳисобот ҳимояси комиссия аъзолари томонидан ҳисоботнинг мазмуни, саволларга берилган жавоблар инобатга олинган ҳолда баҳоланади. Бунда,
«аъло» баҳо учун 86-100 балл,
«яхши» баҳо учун 71-85 балл,
«қониқарли» баҳо учун 55-70 балл қўйилади.
Ҳимоя вақтида талаба берилган саволларга етарлича жавоб бера олмаганда «қониқарсиз» бахо қўйилади. «Қониқарсиз» баҳо олган талаба ҳисоботни белгиланган тартибда қайтадан ҳимоя қилади.
1-Илова. Титул варағи намунаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС


ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ

5230900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» ўқув йўналиши бўйича


4 курс БҲ - ___ гуруҳ талабаси
_________________________________________________________ (талабанинг фамиляси, исми ва шарифи)


БИТИРУВ ОЛДИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА




ҲИСОБОТИ


____________________________________________________________


(амалиёт базасининг номи)
Институтдан амалиёт раҳбари:
_____________________
(илмий даражаси, унвони)

Корхонадан амалиёт раҳбари:


_____________________
(фамилияси, исми, шарифи)
САМАРҚАНД – 201_


Download 121,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish